Сурия аскарлари қўзғолончилар билан Дамашқ шахри ёнида жанглар қилмоқда. Туфак отишмалари натижасида қурбонлар ва вайроналар бор. Айн – Тарма ва Жисрайндаги шиддатли тўқнашувлар, ҳамда жангариларнинг халқаро аэропортга олиб борувчи йўлни тўсиб қўйишлик харакати ҳақида маълумотлар келиб турибди. Кафр-Бантага бронетехника ва ҳарбий мадад жўнатилмоқда, хабар беради ИТАР-ТАСС. Сурия ҳарбий кенгашининг расмий вакили, пойтахт остонаси - Гуат вохасидаги ҳарбийлар орасида тарафларга бўлинишлик ҳақида баён қилди. У, Дамашқ атрофидаги Хараста, Дума, Сақба,Ҳумурия ва Хотайт-ут-Туркманда ҳукумат қўшинлари билан жанг қилаётган жангарилар тарафига юзлаб аскарлар ўтиб кетаётганини айтган. Ҳокимиятдаги режим ўз кучини сақлаб қолмоқда ва қўзғолонларни бостиришлик учун барча имкониятини қўлламоқда, дея тан олди майор. Бир кунда Суриянинг турли худудларида 66 киши зўравонлик қурбони бўлди, улардан 26 нафари тинч аҳоли. Террористлар ҳарбийларга ва сурия фуқароларига ҳужум қилган холлар бор. Туркия ва Форс кўрфазидаги араблар монархиялари Сурияни бўлиб ташлашлик ва Яқин Шарқ сиёсий харитасини ўзгартириб юборишлик хиёнатини рўёбга оширишлик учун мамлакатга ёлланма аскарлар жўнатмоқда ва ислом мутаъассибларини – салафийларни қуроллантирмоқда.