Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 30 » Матбуот баёноти
17:06
Матбуот баёноти

Матбуот баёноти

Яҳудийлар масжидларга ўт қўйишяпти, Фаластин халқига адоват қилишяпти, хавфсизлик хизмати эса уларга хизмат кўрсатиб, одамларга қарши жосуслик қиляпти

Манзилгоҳлар қураётган яҳудийлар ўз босқинчи армиялари ҳимояси остида зайтун боғларига ўт қўйиш, пайхон қилиш ва деҳқонларни калтаклаш каби ўзларининг адоватларини давом эттириб ўтган икки кун ичида Қуддусдаги Укоша масжиди билан Бурқа қишлоғидаги Нур масжидига ўт қўйишди. Босқинчи кучларнинг Ақсо масжидига, унинг эшикларига тўхтовсиз ҳужум қилишлари ва пойдеворларига зарар етказишга уринишлари камлик қилаётгандек, ўтган ҳафта улар Давро шаҳридаги Кариса масжидига ўт қўйишиб, у ердаги жойнамозларни ёқиб юборишди. Бироқ манзилгоҳ қурувчи яҳудийлар Барқин минтақасидаги бир масжидга ўт қўйишда муваффақиятсизликка учрашди.

Бу бадбахт яҳудийлар ана у золим зўравон режимлар Фаластин ва унинг халқини ёрдамсиз ташлаб қўйишгани сабабли Фаластин атрофидаги фронтлардан хотиржам бўлишгач, Фаластин, Ақсо масжиди ва барча муқаддас нарсаларимизга қарши содир этаётган ўз ваҳший амалиётларини баттар кучайтиришди. Фаластин режимининг босқинчи яҳудийлар билан жинояткорлик битимлари бандларига, хусусан, хавфсизлик ҳамкорлиги бандига имзо чекиб, унга фидокорлик билан риоя қилиши сабабли бу босқинчиларнинг ўз аскарлари ва манзилгоҳ қурувчиларидан кўнгиллари тўқ. Чунки ўша бандларда яҳудийлар зўравонлигига қарши курашда бирорта ҳам фаластинлик яҳудийларга озор етказишга ва ўзларини ҳам, экинзорларини ҳам, масжидларини ҳам ҳимоя қилишга ҳақлари йўқлиги айтилган. Бу босқинчилар ва уларнинг манзилгоҳ қурувчилари мана шу нарсалардан кўнгиллари тўқ бўлгани учун ҳам деярли ҳар куни одамларга, мулкларига, Ақсо ва бошқа масжидларга бўлган адовати кучаймоқда.

Одамларда мана бундай савол ўз-ўзидан пайдо бўлиши табиий: Яҳудийлар нега ҳам ўз адоватларини тўхтатишсин, ахир, улар Фаластин режими ва унинг хавфсизлик хизмати томонидан ҳеч қандай қаршиликка учрамаётган бўлишса?! Яҳудийлар нега ҳам ўз адоватларини тўхтатишсин, ахир, Фаластин режими битимларни ихтиёр қилиш, тинч йўл билан курашиш, БМТга мурожаат қилиш, Юнескога байроқ тикиш, аёллар футбол мусобақаларини ўтказиш каби куфр ва худосизлик ортидан чопиб ётибдику?!

Албатта, одамлар хавфсизлигини, молларини ва муқаддас нарсаларини ҳимоя қилиш аслида шу хавфсизлик хизматининг вазифаси. Бироқ у бунинг ўрнига, одамларни қувғин қиляпти, уларга қарши жосуслик қиляпти, овозларини бўғяпти. Иш шу даражага етиб бордики, ҳатто бу хизмат Нажоҳ ва Халил университетларига овоз эшитувчи ва видеога олувчи мосламалар ўрнатиш орқали маърузаларни яширинча назорат қилмоқда. Буларнинг ҳаммаси босқинчини, унинг босқинчилигини ва режимни қўллаб-қувватловчи душманларга хизмат қилиши шубҳасиз.

Албатта, Фаластин халқи шуни тушуниб етдиларки, улар яҳудийларнинг кунлик адоватлари олови билан Фаластин режими ва унинг хавфсизлик хизматию солиқчилари олови ўртасида жизғанак бўлмоқда. Ниҳоят, улар яҳудийлар ва тоғут режимларни лаънатлаш билан бирга, улардан воз кечган ва уларни яҳудийлар қўлига топшириб қўйган Фаластин режимини ҳам лаънатламоқда. Улар бугун исломий ва арабий оламда қўзғолон қилаётган, армиялардан нусрат-ёрдам талаб қилаётган ўз биродарларидан умидвор бўлишиб, Аллоҳдан тезроқ тўғри йўлни тутувчи иккинчи Халифалик давлатини ато этишни сўрамоқдалар. Зеро, ушбу Халифалик давлати беҳисоб фатҳ аскарларини ҳаракатга келтиради, Фаластин халқини яҳудийлар давлати жабридан, режим зулмидан озод этади, Фаластин ва унинг муқаддас нарсаларини бу жиноятчи террорист босқинчилардан қутқаради. Алҳол, биз Ҳизбут Таҳрир аъзолари шуни рўёбга чиқариш учун фаолият қилмоқдамиз ва унинг – инша Аллоҳ – жуда яқинлигини кўриб турибмиз.

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»



Туркистон.
Просмотров: 911 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz