Воскресенье, 19.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 5 » Матбуот баёноти
11:19
Матбуот баёноти

Матбуот баёноти

Капиталистик Ғарб Исломга қарши туришга кучи етмасдан,

Халифаликнинг қайтишини кечиктиришга оид режаларни ишлаб чиқмоқда

Яманда чиқадиган «Ахборул Явм» газетаси 13 декабр сешанба куни Франс Пресс агентлигининг исломчиларнинг ҳокимият тепасига келиши ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида хабар тарқатиб унда Ямандаги исломий йўналишдаги ислоҳ гуруҳи олий ҳайъати аъзоси Муҳаммад Қаҳтон берган интервьюни келтирди. Қаҳтон «ўзининг партияси 1990 йилда Яман бирлашганидан кейин таъсис этилганини, Мисрдаги «Ихвон» каби «Ислом ечимдир» деган шиорни кўтариб чиқмаслигини, исломий сиёсий программаси йўқлигини, чунки Яман мусулмон ва ҳамжинс юрт эканини» айтди. Шунингдек бу партия сўлчилар ва миллатчилар билан коалицияда бўлишни давом эттириш ниятидадир. Қаҳтон бундай деди: «Ямандаги ҳеч қайси тараф Ислом билан ҳам, арабчилик билан ҳам ажралиб туролмайди, биз ҳаммаси мусулмон бўлган жамиятмиз, биз ўзимизнинг асл араб эканлигимизга ишонамиз, шунинг учун ҳеч қайси тараф одамларни Ислом ечимдир, деган шиор орқали ўзига оғдириб ололмайди, чунки давлатда Ислом мавзуси Яманда бир муаммо эмас».

Америка ва Европадан иборат Ғарбнинг исломий юртларда янги ҳоким ким бўлишига бунчалик аҳамият бераётганлиги мусулмонларнинг сиёсий вужуди Халифалик пайдо бўлишидан Ғарбнинг ўлгудек қўрқаётганини очиқ­ойдин кўрсатиб турибди. Маълумки Ғарб мусулмонлар орасидан чиққан хоинлар ёрдамида Халифаликни қулатишга муваффақ бўлган эди. Айниқса Ғарб 2001 йилда мусулмонларга қарши ўзининг салибчилик урушини бошлаганига ўн йил ўтганидан кейин Халифаликнинг тикланиб қолишидан жуда қўрқмоқда. Ғарб бу салибчилик урушида ғалаба қозона олмади. Чунки Ғарбга эргашганлар капитализм мабдасининг нотўғрилигига янада кўпроқ ишонч ҳосил қилишгани сабабли Ислом фикрлари қаршисида унинг фикрий муаммолари  янада жиддий тус олди. Узлуксиз давом этаётган доллар ва евро кризиси сабабли Ғарб иқтисодий муаммоларни ҳам бошидан кечирмоқда. Бундан ташқари Ғарбга таҳдид солаётган заволга учраш тўғрисидаги бошқа муаммолар ҳам бор.

Шунинг учун Ғарб ўта ифлослик билан муомала юрита бошлади. У ўзининг «мўътадил ислом»ни ҳокимиятга олиб келишни қабул қилиш тўғрисидаги сиёсий ўйинларининг охиргисини ишлаб чиқармоқда. Бу ўйин Исломни эмас, исломчиларни ҳокимиятга олиб келишни англатади. Ғарб ўзининг Исломий олам устидан ҳукмронлигини шу тариқа сақлаб қолишга уринмоқда. Америка ташқи ишлар вазираси Ҳиллари  Клинтон бунга йўл ҳозирлаш учун ноябрда бундай деди: «демократияга амал қилувчи исломчиларни қабул қилмасликни тарғиб қилиш хато ишдир». Британиянинг Ямандаги элчиси Жонатан Великс эса 7 октябрда бундай деди: «Британия принцип жиҳатидан «Ихвон»дан иборат исломий оқимнинг ёки демократияни, фикрий хилма-хилликни ва бошқанинг фикрини ҳурмат қилишни қабул қиладиган бошқа ҳар қандай оқимнинг мавжуд бўлиб туришига қарши эмас».

Исломнинг ҳокимиятга келиши исломий юртлардаги бошқарув, иқтисод, халқаро алоқалар, таълим сиёсати, ижтимоий низом ва бошқа соҳалардаги мавжуд капиталистик ҳаёт низомларининг барчасини супуриб ташлайди ва бу низомлар ўрнини Китоб, Суннат, саҳобалар ижмоси, қиёсдан истинбот қилинган шаръий ҳукмлар асосига қурилган Ислом низомлари эгаллайди.

Халифалик давлати Исломни ҳаётнинг барча соҳаларида тўла, инқилобий тарзда татбиқ этадиган бирдан­бир бошқарув низомидир. Бу давлат уни тиклашга ҳаракат қилаётганларнинг кўз ўнгида шундоқ гавдаланиб турибди. Ғарб ундан ўлгудек қўрқмоқда. Шунинг учун Ғарб ўзининг аллақачон фош бўлган режалари ёрдамида бу давлатнинг пайдо бўлишига тинимсиз тўсиқлар қўйишга уринмоқда. Бироқ бу давлатнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилолмайди ва  охир­оқибат халқаро майдонда бу давлат билан муомалада бўлишга мажбур бўлади, башар ўйлаб топган социализм ва капитализм мабдалари уни ҳалокатга олиб келганидан кейин шунга мажбур бўлади. Халифалик албатта бутун ер юзини қамраб олади.  Шундай экан  мағлуб бўлган Ғарбга ҳаргиз алданиб қолманг, унинг режаларига таслим бўлманг, унинг ортидан судралиб юрманг. Аллоҳ сизга нусрат беришига ишонинг. Агар Аллоҳ амрларига итоат қилиб, Унинг амрларини бажариб, ер юзида Аллоҳ ҳукмини қайта ўрнатсангиз У сизга албатта нусрат беради. Халифаликни тиклаш учун Ҳизбут Таҳрир билан бирга ҳаракат қилинг.



Просмотров: 938 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 bohodirjon musulmon  
0
alloh rozi bolsin ////

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz