Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 1 » Матбуот баёноти
18:25
Матбуот баёноти

Матбуот баёноти

Фаластин режими юрт ва унинг аҳлини яҳудийларга сотиб юборди

Бу қилмишининг балогардони эса Фаластин аҳли бўлишини истамоқда

Фаластин режими юрт аҳли ризқини қийишда давом этиши сабабли, хусусан, деҳқонлар солиғи билан боғлиқ янги қонун эълон қилингандан сўнг кўплаб шаҳарларда норозилик ва нафрат аланга олди. Барча ишбилармон ва савдогарлар елкасига оғир юк бўлиб тушган ушбу солиқ қонуни шундоқ ҳам кўтарилиб кетаётган нарх­наволар одамларни бутунлай ҳолдан тойдирадиган даражада ошиб кетишига олиб келади. Шу сабабдан Рамаллоҳ, Тулкарм, Абу Дайс каби шаҳарларда норозилик намойишлари юзага келди, кўплаб муассасалар, уюшмалар ва ҳаракатлар баланд овоз билан режимни танқид қилиб чиқишди.

Биз Ҳизбут Таҳрир аъзолари бир неча бор такрор­такрор огоҳлантириб келган нарсаларни яна таъкидлаб, бундай деймиз:

Фаластин режими юртнинг аксар қисмидан воз кечишни ўз ичига олган хиёнаткорона «Осло битимлари»га имзо чекканидан сўнг гўё ўзини Фаластин аҳлининг бахтсиз ҳаётини ривожлантираётганини ҳамда босқинчилик солган солиқларни пасайтиражагини иддио қилди. Кейин Ғарбий Қирғоқ ва Ғазо сектори фаластинликларнинг босқинчилардан озод тупроқлари эканини эълон қилди. Одамларга Фаластинни озод қилишга ҳисса қўшмаётган араб ҳокимлари моллари билан ва Фаластинни яҳудийларга бериб юборган Ғарб давлатларининг инсонпарварлик ёрдамлари билан албатта фаровон ҳаёт кечиражаклари билан ишонтирди. Режимнинг бу ёлғонларини айрим манфаатдорлар, кар ва соқов бўлиб қолган кимсалар тасдиқлашиб, унинг бундай мункар қилмишларига рози бўлиб эргашишди. Улар бу режим ҳатто ваъда қилган дунёвий манфаатларни амалга оширган тақдирда ҳам, Фаластиннинг муборак заминининг лоақал бир қаричидан воз кечиш ҳаром эканини унутишди. Бироқ бундай шайтонона ваъдаларнинг амалга ошиши жуда­жуда йироқдир:


«(Шайтон) уларга ваъдалар беради, хомхаёлларга мубтало қилади, охир оқибат шайтон берган ваъдалар ёлғон­сароб бўлиб чиқади»                                                          [Нисо 120]

Биз яна таъкид билан айтамизки, Фаластин озодлик ҳаракати ва у тузган режим зараркунанда ўт­ўлан бўлиб, зарарли ҳосилдан ўзга нарса бермайди. Қаранг, бу режим аввал Фаластиннинг аксар қисмидан воз кечди, босқинчилар билан хавфсизлик битимини имзолаб олди, босқинчилик олдидаги сиёсий, хавфсизлик ва молиявий тўсиқларни олиб ташлаб, уни тарихдаги энг арзонгаров босқинчиликка айлантирди, энди эса, Ғарбий Қирғоқ ва Ғазо озод эмаслигини, ҳамон босиб олинган ҳолдалигини, донор давлатлар ҳам, яҳудийлар ҳам сиёсий ва молиявий ваъдаларининг устидан чиқмаганини эълон қилиб ётибди. У Фаластин масаласи жавобгарлигини ўз зиммасига олиш учун бу масалани Ислом Уммати қўлига қайтариб бериш ўрнига, беҳуда битимларни имзолаб, Фаластин аҳлини ризқ­рўзи борасида тазйиқ остига олмоқда. Мақсади, фаластинликлар маблағини ана у яҳудийлар хавфсизлигини ҳимоя қилувчи ўз хавфсизлик хизматчиларига сарфлашдир.

Бу режимнинг хавфсизлик ва молия билан боғлиқ сиёсатлари уни молия билан таъминлаб турган мустамлакачи давлатлар томонидан ўргатилувчи қасддан қилинаётган сиёсатдир. Улар режимни бутун юрт бўйлаб бемалол изғиб юрган ўз элчилари ва генераллари орқали ҳамда Жаҳон Банки ёрдамида таъминламоқда. Мақсад, Фаластин аҳлини қашшоқлаштириш ва мустаҳкам иродасини синдириш, токи улар ё бўйин эгишиб, юртнинг режим томонидан яҳудийларга бериб юборилишига рози бўлсинлар ёки юртдан ҳижрат қилишиб, уни яҳудий босқинчиларга ташлаб чиқиб кетсинлар.

Фаластин аҳли босқинчилар ва режимнинг бундай адаштириш, қирғин қилиш ва бостириш воситаларини қўллашига қарамай, режимнинг бундай хоинона воз кечишига ҳаргиз рози бўлмайдилар, албатта. Шунингдек, биз ҳам бундай оч қўйиш ва қашшоқлаштириш сиёсатлари Фаластин аҳлини мажбуран кўчириб юборишда ёки режимнинг номардларча воз кечишига рози қилишда асло самара бермаслигига аниқ ишонамиз. Билъакс, Фаластин аҳлининг бу режимга қарши ҳайқириқлари ва уни лаънатлашлари кундан­кунга ортиб бормоқда, улар режимга қарши туришиб, унинг бундай воз кечиш ва қашшоқлаштириш сиёсатларини давом эттиришига йўл қўймайдилар. Бир вақтнинг ўзида, улар қўзғолон олиб бораётган Ислом Уммати ўз ораларидан бир одил халифани танлаб олиши учун унга кўз тикиб турибди. Зеро, бу халифа тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатида Ислом билан ҳукм юритади, армияни бутун Фаластинни озод этиш сари сафарбар қилади, унинг аҳлини босқинчилик ва босқинчининг зулмию зўравонлигидан озод қилади. Биз Ҳизбут Таҳрир аъзолари бу иш гарчи кофирлар истамасаларда, Аллоҳнинг истаги ила албатта, юз беришини кўриб турибмиз.

   Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»     [Юсуф 21]


Просмотров: 853 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz