Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 1 » Матбуот баёноти
18:28
Матбуот баёноти

Матбуот баёноти

Олий маҳкама Ҳизбут Таҳрирнинг олти

йилдан буён тақиқланиб келинаётганини кўриб чиқмоқчи

Ушбу «мустақил адлия» тоғут ҳокимлар зулмига имтиёзлар яратадими?!

Ҳизбут Таҳрир Ислом дунёсидаги энг йирик сиёсий ҳизб. У қирқдан зиёд юртда Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб боради. Чунки Ҳизб исломий юртлардан кофир капиталистик тузумни илдизи билан қўпориб ташлашни ҳамда тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини барпо этишни истайди. Мустамлакачи давлатлар, асосан Америка ва Британия исломий юртларда ўз малайлари орқали Ҳизбут Таҳрирни тақиқлаган. Масалан, 2003 йилда Покистонда Америка малайи бўлган Парвез Мушарраф Америка кўрсатмаларига асосан Ҳизбни тақиқлади ва ушбу қилмишини оқловчи бирор дастак кўрсатишга муваффақ бўлолмади. Карачидаги айнан шу Мушарраф томонидан тузилган терроризмга қарши кураш маҳкамаси Ҳизб аъзоларига қарши тўқиб чиқарган ўзининг саҳналаштирилган ёлғон маҳкама ишида ҳукумат ўзининг Ҳизбут Таҳрирни тақиқлаш борасидаги қарорида ҳеч қандай сабаб келтирмаганини айтди. Шунинг учун айни тақиқлов амалда қўлланмай келди.

Покистон режими қўлида ушбу иддиосини исботловчи на шаръий, на қонуний бирорта далил йўқ. Чунки Ҳизбут Таҳрир Халифалик давлатини барпо этиш йўлида қурол ишлатишни мутлақо рад этади. Ҳукуматнинг ўтган олти йилдан бери маҳкама жараёнини кечиктириш учун найранг ишлатиш йўлига ўтганининг сабаби ҳам мана шу. Олий маҳкама – ҳукумат томонидан Ҳизбут Таҳрирни тақиқлашга ҳеч қандай далил тақдим этилмади, деган асос билан Ҳизбни тақиқловчи қарорни бекор қилиши мумкин эди. Бироқ у бунинг ўрнига мазкур найранглари билан ҳукуматнинг мудом туллаклик қилишига йўл қўймоқда. Токи ҳукумат маҳкамага узундан­узун ваъдаларни бериш орқали ўз репрессиясида давом этаверсин. Дарвоқе, ҳукумат Ҳизб аъзоларини қамоққа олиш мақсадида ўтган олти йил мобайнида Ҳизбут Таҳрир тақиқланган ташкилот, деган дастакни такрор­такрор келтирди. У бизнинг бирор тинч намойиш ёки оммавий йиғилиш ўтказишимизга рухсат бермади. Хавфсизлик хизматлари томонидан эса бизнинг аъзолар ҳеч қандай сабабсиз ўғирлаб кетилиб, сўнг уларга қийноқлар қўлланилиб, биров кўрмайдиган жойларга ташлаб кетилди. Ҳизбнинг Ҳукумат хавфсизлик хизмати томонидан ўғирлаб кетилган Раҳимёрхондаги аъзоси таниқли доктор Абдулқойюм олти ойдан буён қийноқлар зиндонида ётибди.

Шубҳасиз, бундай душманона амалиётлар жавобгари шу хоин ҳукумат ва «мустақил адлия» ниқоби остидаги маҳкамадир. Зеро, бу маҳкама ўша америкапараст малай ҳокимларни қонуний баҳоналар билан таъминлаб турибди.

Эртага маҳкамада Ҳизбут Таҳрирнинг тақиқланганлиги тўғрисида навбатдаги иши кўрилади. Кўрамиз, бу маҳкама олти йилдан бери қилиб келганидек, яна ҳукуматнинг ёнини олармикин, ёки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ва Унинг Росули Aдан тақво қилиб, Ҳизбга қўйилган тақиқловни олиб ташлармикин.

Биз холис адвокатлар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан баланд овозлари билан ушбу репрессияга қарши чиқишларини талаб қиламиз. Ҳукуматга эса шуни айтамизки, Ҳизбут Таҳрир олтмиш йилдан бери дунёнинг турли ўлкаларида ўлим билан ҳам, адоват билан ҳам, тақиқлову қамашлар билан ҳам юзма­юз келган. Бу нарсалар Ҳизбни Халифалик давлатини барпо этиш ғоясидан заррача буролган эмас. Асло шубҳа йўқки, Пайғамбаримиз Муҳаммад Aнинг Халифалик барпо бўлажаги тўғрисидаги хушхабарлари Аллоҳнинг изни ила, бугун бўлмаса, эртага албатта рўёбга чиқажакдир.

Корреспонденция (хат, хабарлар) учун адрес:

Tel: +(92)333-470-0674

Fax: +(92)21-520-6479

E-mail: info@hizb-ut-tahrir.info

www.hizb-ut-tahrir.info

Просмотров: 1053 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz