Среда, 01.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Апрель 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Апрель » 7 » Москва халқаро декларацини олқишлайди, Вашингтон эса, Асадни огоҳлатиради
21:28
Москва халқаро декларацини олқишлайди, Вашингтон эса, Асадни огоҳлатиради
kreml
Москва халқаро декларацини олқишлайди, Вашингтон эса, Асадни огоҳлатиради

Туркистон:  Бугун жума куни Россия Халқаро Хавфсизлик Кенгаши кеча Суриядаги вазият хақида қабул қилган декларацияни олқишлади. Баёнотда Сурия низоми шу ойнинг 10- кунигача урушни тўҳтатиш ва аҳоли жойларидан ўз кучларини олиб чиқиб кетиш ҳақидаги қарорга амал қилишга киришишга чақирилган. Айни чоғда, Вашингтон Сурия президенти Башар Асадни огоҳлантирган ва уни ўз ҳурматини билиб, белгиланган муҳлатда шартномани бажаришига чақирди, акс ҳолда қаттиқ халқаро босимлар остида қолажагини айтди. Ушбу баёнот хақида Россия ташқи ишлар вазирлиги таъкидладики, Москва БМТ ва АДЛнинг муштарак вакили Кофе Аннаннинг Дамашқдан ҳарбий ҳужумларни тўҳтатишини, 10- апрелга қадар шаҳар ва қишлоқлардан аскарий кучларини олиб чиқиб кетиши ҳақидаги талабини қўлловчи Халқаро Хавфсизлик Кенгашиниг бу баёнотини олқишлайди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Геннадий Г.Сурия масласи бўйича кеча Халқаро Хавфсизлик Кенгаши томонидан чиқарилган бу баёнотни мамлакатдаги кризсни бартараф этишга асос бўлшини таъкидлади.

Ноиб вазир "Твиттер”ижтимоий тармоғида ёзишича, "Халқаро Хавфсизлик Кенгаши Сурия масаласи бўйича бошқача баёнот чиқарди. Бу низони бартараф этишга асос борлигини англатади. Энди ҳукумат ҳам, қаршилик тарафи ҳам жиддий қадамларни босиши лозим бўлади.”

Хавфсизлик Кенгаши томонидан билъиттифоқ қабул қилинган баёнот 10- апрел кунини Сурия ҳукумати митингчиларга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатиши учун ва жойлардан ўз кучларини олиб чиқиб кетиши баробарида оғир қуроллардан фойдаланмаслиги учун оҳирги муҳлат, деб белгилади. Баёнот Сурия қашилик ҳаракатини ҳам ҳукумат елкасига юклатилган топшириқларни бажарса, 48 соат ичида ҳар қандай қаршилик ҳаракатларини тўхтатишига чақирди.

Британия ташқи ишлар вазири Вилиям Ҳийқ ҳам Хавфсизлик Кенгаши Сурия ҳақида қабул қилган декларацияни олқишлаб, деди: "Хавфсизлик Кенгаши бир овоздан Сурия низомидан ўзининг мажбуриятларини бажаришини, 10- апрелга қадар жойлардан ўз кучларини олиб чиқиб кетишини талаб қилди. Бу талаб Кофе Аннаннинг олти банддан иборат олтилик режасини қувватлайди. Баёнот маълум қилдики, биз Асад режими содир этаётган ваҳшийликларга ортиқча руҳсат бера олмаймиз. Сурия ҳукумати Халқаро Ҳамжамият олдида, қолаверса, аввало Сурия ҳалқи олдида қотилликларни тўҳтатишга содиқ эканлигини кўрсатиши лозим.”

Бунинг муқобилида кеча Башар Асадни огоҳлантриб деди: ”Асад 10 апрелгача ўз ҳалқига нисбатан содир этаётган террорчилик ҳаракатларини тўхтатиши лозим. Йўқса, у қаттиқ халқаро босимларга дуч келади.”

Америка ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Марк Тунирга кўра, Қўшма Штатларга кўриниб турибдики, БМТ ва АДЛнинг Сурияга юборилган муштарак вакили Кофе Аннаннинг жойлардан чиқиб кетишни тақозо қилувчи режаларига Асаднинг кучлари амал қилмаяпди. Бунинг учун Асадга ҳам, унинг режимига ҳам босим қаттиқ бўлади. Бу Асаднинг атрофидагиларга очиқ ҳатки, улар тарих олдиди хато қилувчи томонида турибдилар.

Иккинчи томондан, Жамоий Хавфсизлик Ташкилоти (ОДКБ)га аъзо давлатлар бугун жума куни Сурияга юборилган муштарак вакил Кофе Аннаннинг ҳаракатларини маъқулладилар.

Россияниниг "Новости” аҳборот агентлиги ташкилот раҳбари Николай Бордюжанинг ташкилотга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Остонада бўлиб ўтган йиғилиши сўнгидаги матбуот анжуманида сўзлаганларини тарқатди:”Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Жамоий

Хавфсизлик Ташкилотига аъзо давлатларидаги ҳамкасбларига Халқаро Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида Суриядаги таранг вазиятни юмшатиш борасидаги Россиянинг ҳатти ҳаракатларидан хабардор қилди.


Бардюжага кўра, вазирлар Суриядаги вазиятнинг эртанги куни ва унинг ҳалқаро ва минтақавий оқибатлари хусусида баҳслашдилар. Зеро, воқеъалар жанубдаги ташкилотга аъзо давлатларниниг минтақаларига яқин жойда юз бермоқда. Бу ташкилот ҳам Кофе Аннаннинг ишларини қувватлашини маълум қилди.

Бу мавзуда Эрондаги билимдонлар мажлисининг аъзоси Аҳмад Хотамий ўз фикрини шундай ифодалайди; унинг мамлакати Суриядаги ислоҳотлар оқимини қўллайди ва у ердаги муаммони ҳал қилиш учун ҳар қандай ажнабий кучнинг аралашишига қаттиқ қарши эканлигини билдиради.

Шунингдек, у бугунги жумъа хутбасида мана буларни қўшимчалади; "Бугун Сурияда бундай ишлар бўлишининг сабаби, у сионист киёнга қарши тура олишга қодирлигини исботлай олди”.

Бошқа жиҳатдан бугун Эрон Туркия билан дипломатик келишмовчиликларни сал енгиллатди ва Сурия масаласи бўйича бу икки давлат орасидаги зиддиятларни табиий ҳол деб атади.

Маълумки, Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдоғон ўтган ҳафта Теҳронга қилган сафаридан сўнг бу икки давлат орасидан ола мушук ўтган эди. Ўшанда ҳам Сурия масаласи кўтарилган. Эрон Асадни қаттиқ қувватлайди. Бироқ, Туркия Асадни мансабидан четланишга чақирган, уни намойишчиларга нисбатан қилаётган ваҳшийлигида айблаган.

Эрон ташқи ишлар вазири Ромийн Меҳмонпарастнинг матбуот котибига кўра, Туркия бош вазири ўтган ҳафтада Теҳронда бўлди ва ийжобий мулоқотлар ўтказди. У шуни қўшимча қилдики, "минтақавий масалалар бўйича сиёсий келишмовчиликлар табиий ҳолдир. Бундай келишмовчиликларни дипломатик йўллар билан ҳал қилса бўлади.”




Просмотров: 2693 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz