Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Август 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Август » 30 » Москвадаги Ливия элчихонаси биноси тепасига янги байроқ кўтарилди
06:02
Москвадаги Ливия элчихонаси биноси тепасига янги байроқ кўтарилди
 yangi_bayroq Москвадаги Ливия элчихонаси биноси тепасига янги байроқ кўтарилди


Энди Москвадаги Ливия элчихонаси узра Триполида қудратга келган Ўтиш даври Миллий Кенгашининг қора, қизил ва яшил ранглардан иборат байроғи ҳилпирайди.

Янги байроқ душанба куни эрталаб кўтарилган.

Байроқ элчихона ходимлари томонидан олтин патнисда келтирилган.

Аксари талабалардан иборат Ливия фуқаролари элчихонада тўпланишган ва: "Янги Ливия учун! Яшасин озодлик ва демократия!" дея қичиқиришган.

Ливия элчиси Али Абу Бакр: "Биз янги Ливияни, демократия ва озодликни барпо этиш учун барча кучимизни тўплашимиз керак. Биз Ўтиш даври Миллий Кенгаши тарафидамиз", деб айтган.

Шунингдек, у элчихона хизматчилари бутун Ливия халқ қарашларини акс эттиришлари ва байроқни алмаштириш қарори бир ҳафта олдин олинганини қўшимча қилган.

Элчихона биноси тепасидан Қаддофийнинг "Жамаҳирия" яъни жумҳурияти яшил байроғи 25 август куни олиб ташланганди.

Ўшанда Абу Бакр Ливиянинг Россиядаги дипломатлари "17 феврал инқилоби"ни дастаклашларини эълон қилганди.

Худди шу куни Муаммар Қаддофий тарафдорлари ва Ўтиш даври Миллий Кенгашини қўллаб-қувватловчилар ўртасида қисқа тўқнашув юз берганди.

26 август куни элчихона ҳудуди ва биносида Қаддофийга алоқадор ҳеч қандай рамз қолдирилмаган.

Ўтиш даври Миллий Кенгашининг қора-қизил ва яшил ранглардан иборат байроғи ўртасида 1951-1969 йиллар орасида Ливия давлати байроғида бўлган оқ ярим ой ва юлдузча ҳам акс этган.

1969 йил 1 сентябрида Қирол Идрис I Муаммар Қаддофий бошчилигидаги ҳарбийлар тарафидан ағдарилганидан сўнг, байроқ қизил, оқ ва қора қилиб ўзгартирилганди.

1977 йил Муаммар Қаддофий миллий байроқни битта, яшил рангга алмаштирди. Бу ҳам Исломнинг ва ҳам полковникнинг "Яшил инқилоби" рамзи экани айтилганди.

Ўтган бир неча кун асносида Ливиянинг Москвадаги элчихонаси Россия полицияси тарафидан қаттиқ қўриқланди.

Россия ҳозирча Ўтиш даври Миллий Кенгашини расман тан олгани йўқ. 24 август куни Президент Дмитрий Медведев Москва агар Ливия исёнкорлари мамлакатни бирлаштиришга қодир эканларини исботлашса, улар билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйиши мумкинлигини айтганди.

Сайфуллох:.. Медведев айтмоқчи бу Ливия исёнкорлари, нега айнан байроқни алмаштиришга шошилишмоқда, ёки Ғарб хожалари томонидан шоштирилмоқда?
 Хали хеч нарса ечилгани йўқку, давлат аппарати йўқ, хатто вақтинчалик хукумат ҳам белгиланган эмас.
 Негаки Ғарб мустамлакаси учун хокимиятга кимни келишлигини унчалик катта ахамияти йўқ, асосий эътибор Ислом бошқарув принцпларига асосланувчи Халифалик давлати келишини олдини олишга қаратилмоқда. 
 Ғарб матбуотни қанчалик буришга урунмасин, исломийлашиш тарафдорлари тобора кучайиб бормоқда ва яқинда уларни харакатларини яширишга имкон топа олмай қоладилар.
 Уларни байроқ алмаштиришга шошилишлари эса, хар қандай давлатни бошқарув услуби, қадриятлари ва давлатчилик мафкурасини рамзий ифодаси, айнан ўша байроқда ифодаланган бўлади. 
 Фақат Халифалик давлати бу байроқ остида бўлиши мумкин эмас, ундан бошқа хар қандай куфрга асосланувчи давлат шу байроқ остида шаклланиши мумкин.


Туркистон.
Просмотров: 930 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz