Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Март » 10 » НАТО Афғонистондан кетишлик фикридан қайтди.
07:43
НАТО Афғонистондан кетишлик фикридан қайтди.
aqshtolib
НАТО Афғонистондан кетишлик фикридан қайтди.

Туркистон:
 2014 йили хавфсизликни таминлаш масъулияти махаллий куч структураларига узил-кесил топширилгандан кейин ҳам НАТО аскарлари Афғонистонда қолишликка тайёр. Бу ҳақда Афғонистонда хавфсизликни таминлаш халқаро кучлари (ISAF) қўмондони генерал Джон Ален баён қилди.

«Агар афғонистон томони хохиш билдирса, биз 2014 йилдан кейин ҳам бу ерда қоламиз», деб белгилади матбуот анжумани чоғида Ален, маълум қилади РИА Новости. У мамлакатнинг жанубидаги Гелманд вилоятига ташриф буюрди ва у ерда афғонистон хавфсизлик кучлари бўлинмаларини ҳамда халқаро коалиция аскарларини текширди.

Афғонистон Олий Сулҳ Мажлиси райиси Фарҳадулло Фархада ҳамкорлигида Лашгаргоҳ шахрига келган ISAF қўмондони вилоят губернатори Гулёб Мангал билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида у вилоятда вазият сезиларли даражада барқарорлашганлигини зикр қилди. «Афғонистон армияси ва полицияси мустақил равишда ҳудудда барқарорликни таминлай оладиган даражада қувватга кирди», баён қилди Ален.

Лекин, губернатор Аленнинг сўзларини тасдиқламади. У, Гелмандда хавфсизликни таминлаш холати камолига етганича йўқ, деб белгилади. Унинг фикрича, вилоятда миллий келишув жараёни суст кетаяпди, шунинг учун ҳам эришилган ютуқларни сақлаб қолишлик ва ҳудудда тинчлик ўрнатишлик учун хорижий аскарларнинг мавжуд бўлиб туришлиги зарур.

Шу орада, матбуот тармоқларида пайдо бўлган, Афғонистон билан узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик иттифоқини имзолашга тайёргарлик жараёнини Америка идораси музлатиб қўйганлиги ҳақидаги маълумотларни Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги шархлаб берди. У, президент Ҳомид Карзайнинг қайсарлиги туфайли Америка аскарларининг Ислом Мамлакатида узоқ муддат қолишлигини назарда тутмоқда. Лекин, Афғонистоннинг бу масаладаги мавқэи ўзгармас қолади.

Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Жанон Мусазой душанба куни матбуот ходимларига, «Халқаро ҳамжамият билан, айниқса АҚШ билан бўлган бу узоқ муддатли иттифоқни имзолашни хохлаётганини афғон ҳукумати ва халқи аниқ изхор қилди»,- деб баёнот берди. Бироқ, бу шартномани, агар унда Лойя Жирға (Умумафғон олий ассамблеяси) баённомаси этиборга олинган бўлсагина имзолашади. Лойя Жирға баённомада жумладан икта асосий шартларни илгари суради: америка қамоқхоналаридаги барча афғон асирларини Афғонистон қонуният маҳкамасига ўтказиб беришлик ва тинч ахолини ўлдираётган ва хибсга олаётган америка аскарларининг афғон фуқаролари уйларига тунги босқинларини тўхтатиш. Ушбу шартномани мазкур йилнинг май ойига белгиланган НАТО саммитининг бошланишигача имзолаш мақсадида афғон ҳукумати ташқаридан кучли босимга дучор бўлмоқда, деб баёнот берган аввалроқ Афғонистон президентининг иш олиб борув бошқармаси матбуот котиби. Аммо, баёнотга кўра, ҳеч қандай ташқаридан бўлган босим президентга ўз таъсирини кўрсата олмайди, чунки кўндаланг қўйилаётган масъала - Афғонистон мустақиллигидир.


Просмотров: 982 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz