Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Март » 10 » Олкотт: Ўзбекистон диний радикал гуруҳлар нишонида
07:59
Олкотт: Ўзбекистон диний радикал гуруҳлар нишонида

marta
Олкотт: Ўзбекистон диний радикал гуруҳлар нишонида

Америкалик таниқли таҳлилчи фикрича¸ глобал жиҳодий тармоқнинг бир бўлаги бўлган ўзбекистонлик исломий жанггарилар исталган пайт ҳужумга ўтишга шайдирлар.

Марказий Осиë бўйича етакчи АҚШ таҳлилчиларидан бири Марта Олкотт жорий ҳафта Қозоғистон ҳукумати томонидан Олмаотада ташкил этилган "Дин¸ жамият ва хавфсизлик” мавзуидаги халқаро анжуманда иштирок этди.

Конференция доирасида ўтказилган матбуот анжуманида Олкотт хоним¸ Марказий Осиëдаги диний экстремизм вазиятига оид ўз кузатишларини ўртоқлашди.

Марта Олкотт таҳлилчи сифатида кейинги 25 йиллик ҳаëтини асосан Ўзбекистон тарихини ўрганишга бағишлаган америкалик мутахассис. Таҳлилчи¸ араб ярим оролида туғилган исломнинг айнан Аму ва Сир ўртасидаги Моворауннаҳрда ўз жиддий ривожини топганини таъкидлашни хуш кўради. "Исломнинг қалби бўлган бу ҳудуд¸ айнан исломий фундаментализм ривожидаги муҳим минтақадир”¸ деди Олмаотада қилган чиқишида Олкотт хоним.

Ўзбекистондаги ислом¸ америкалик таҳлилчи назарида¸ бирда заифлашиб¸ бирда кучайиб¸ аммо ҳамиша сақланиб қоладиган жонли организмдир.

- Глобал омиллар ва уларнинг динга таъсири ҳақида гапирар эканмиз¸ Ўзбекистонда бу борада икки томонлама ҳаракат ҳамиша бўлганини айтиш жоиз.
Ўзбекистонда глобал ислом билан алоқадорлик ҳамиша бўлган. 19-аср бошида ўзбекистонликлар Туркия каби бошқа мусулмон давлатларида таҳсил олиш имконига эга бўлган ва қолган ислом дунëси билан доимо боғлиқ бўлган¸ дейди Марта Олкотт.

Айни кунларда¸ Ўзбекистондаги диний вазият ва радикализм тарихига бағишланган янги китобини нашрга ҳозирлаш билан машғуллигини айтган Олкотт хоним фикрича¸ бу радикализм минтақанинг бошқа республикалари¸ хусусан¸ яқинларгача исломий фундементализмдан узоқ кўрилган Қозоғистонга ҳам ëйилмоқда.

- Менимча¸ асосий нишони қилиб Ўзбекистонни танлаган жиҳодий ҳаракатлар сафида бугун қозоқлар ҳам бор. Балки хато қилаëтгандирман¸ аммо билишимча¸ исломий-жиҳодий гуруҳлар асосан Ўзбекистонга қарши ҳаракат қилишни ўзига мақсад қилган.

Агар буюртмачи топилса¸ улар ҳужумларни уюштирувчи ëлланма куч сифатида ҳаракат қилишга тайëр. Зотан бу кучлар ўзларини глобал жиҳодий ҳаракатнинг бир бўлаги деб биладилар. Менимча¸ бундай таҳдидга полиция кучларини кўпайтириш орқали жавоб бериш тўғри бўлади¸ деди Олмаотада ўтказилган матбуот анжуманида америкалик таҳлилчи.

Туркистон: Марказий Осиё сиёсий доирасини васвасага солишга уринаётган, АҚШни  қўлбола тахлилчисини маслахатлари остида нималар ётган бўлиши мумкин?
Марта Олкоттни тахлиллари, АҚШни манфаатларидан келиб чиқаётгани аниқ.
Клинтонни М Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейкни: " М Осиё АҚШ учун 2014йилдан сўнг ҳам мухимлигича қолади" маъносидаги озодликка берган баёноти билан юқоридаги хонимнинг тахлиллари йўналишларини бир бирига боғлаб хулоса чиқарадиган бўлсак.
АҚШ Афғонистондаги харбий техника ва аскарларини маълум бир қисмини, М Осиёга жойлаштиришга замин яратишга уринаётганга ухшайди..
Олкоттни гапларига эътибор беринг: - "глобал жиҳодий тармоқнинг бир бўлаги бўлган ўзбекистонлик Исломий жанггарилар исталган пайт ҳужумга ўтишга шайдирлар". Бу тахлилчи хоним эмас, ЦРУни жиддийгина таёрланган агентини гапларига ўхшайди.
Яна: "Агар буюртмачи топилса¸ улар ҳужумларни уюштирувчи ëлланма куч сифатида ҳаракат қилишга тайëр" деди. У кучларга асосий буюртмачи АҚШ бўлиши мумкинлигидан, бу баёнотдан АҚШни очиқчасига М Осиё давлатларини шантаж қилишга уринаётгани сезилади.
Балки АҚШ, сунъий вахималар пайдо қилиш орқали, Марказий Осиёни хақиқий стротегик мустамлакачиси бўлган Россияни, бу давлатлар олдида ўз зиммасига олган мажбуриятларини амалда бажара олмай, саросимага тушиб қолишини хохлаётгандир.
Ёки араб бахори деб бошланган қўзғалонларни М Осиёга кўчишидан аввал, бу минтақани исломий кучларни барчасидан мумкин қадар тозалаб олишни мақсад қилган бўлиши хам мумкин.
Қайси мақсад кўзланганида хам, АҚШни бу харакатлари, М Осиёга жиддий парокандаликлар олиб келишига қаратилгани аниқ.



Просмотров: 1152 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz