Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 6 » Ҳомсда оммавий дафн маросимлари давом этмоқда
16:17
Ҳомсда оммавий дафн маросимлари давом этмоқда
homs

Ҳомсда оммавий дафн маросимлари давом этмоқда
Суриянинг Ҳомс шаҳрини оғир қуроллардан отилаётган ўқлар титратмоқда. Исёнчи жангчилар назорати остида бўлган шаҳарни ҳукумат қўшинлари қайтиб олишга уринмоқда.
Би-би-сининг Ҳомсдаги мухбирига кўра, ҳужумлар душанба куни тонги 06:00да яна авж олган ва портлашлар овози тинмаяпти.
Исёнчилар ҳукумат қўшинлари касалхонани нишонга олишаётганини айтишган. Улар автоматик қуроллар билан ўзларини мудофаа қилишга уринишмоқда, лекин бу иш бермаётган кўринади.
Бу аксилҳукумат намойишлар 11 ой бошланганидан бери энг қонли ҳужумлардан бири бўлмоқда.
Сурия Президенти Башар ал-Ассадга мухолиф томонлар БМТда Дамашқни қораловчи резолюцияга Россия ва Хитой қарши чиққанидан ғазабдалар.
Аксилҳукумат фаол Би-би-сига ҳукумат Ҳомсда тикучарлар ва танкларни қўллаётганини билдирди. Душанбанинг ўзида 15 киши ҳалок бўлгани айтилади.
Мухбиримизга кўра, ҳукумат снайперлари ўқидан қўрққан одамлар жасадларни тунда дафн этишмоқда.
Фаоллар якшанба куни камида 28 оддий фуқаро ҳалок бўлганини айтишди.
Қўли боғлиқ БМТ
Баъзи сурияликлар Хитой ва Россиянинг шанба куни БМТ резолюциясига қарши вето эълон қилишлари расмий Дамашқ босимини янада кучайтиради деган ҳавотирдалар. Резолюция Ассадни қудратдан кетишига чақириши кутилганди, бироқ қабул қилинмади.
Мамлакатдаги энг йирик мухолифат гуруҳи бўлмиш Сурия Миллий Кенгаши Россия ва Хитой Сурияда авж олиб бораётган қотилликларга жавобгар эканликларини айтган.
АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон ветони қоралаб, Сурия мухолифатига дастагини изҳор қилди.
Хитой матбуоти Пекиннинг қарорини қўллаб-қувватлаган, ҳамда Ғарбни Суриядаги тузумни мажбуран ўзгартиришга уринишда айблаб, Афғонистон, Ироқ ва Ливия мисолларини келтирган.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўтган март ойида намойишлар бошланганидан бери Сурия қўшинлари 7 мингдан ошиқ оддий одамларни ўлдирганини айтишади. Президент Ассад маъмурияти 2 минг аскар террорчи гуруҳларга қарши жангда нобуд бўлганини айтиб келмоқда.

Туркистон: БМТда қабул қилинмай қолган резолюция бўйича Россия ва Хитойни тутган позицияси, Суриядаги барча хунрезликлардаги жавобгарликни уларни зиммасига юклайди. Бу уларни Ислом олами билан хар қандай алоқаларига путур етказишига хам олиб келиши мумкин.
Аслида АҚШ ва Ғарб сиёсатчилари, Россияни  қўйган ветосидан жуда унумли фойдаланишмоқда. Негаки уларни Сурия муаммосига аралашишлари кечикиб бораётган сари халқаро хамжамият ва Ислом олами олдида обрўлари тўкилиб бораётган эди. 
Аслида улар мусулмонлар орасидан ўзларига қарам бўлиши мумкин бўлган қувватни пайдо қила олмаганларидан, аралашишга ботина олмаётган Сурия муаммосини хал қилиш учун, харбий кўмакларини яна кечиктирилишига Россия билан Хитойни қўйган ветоси тайёр бахона қилиб кўрсатишмоқда.
Лекин АҚШ хавфсизлик кенгашини деярли хаммаси қаршилик кўрсатиб турганида хам, Афғонистон билан Ироққа уруш очиш учун йўл топган эди.


Просмотров: 1138 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz