Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм
Главная » 2012 » Март » 19 » Қонга беланган Ҳимсга ёрдам бериш намойиши
20:59
Қонга беланган Ҳимсга ёрдам бериш намойиши
Қонга беланган Ҳимсга ёрдам бериш намойиши
Ливандаги минглаб шимол ва Бақоъ халқи Ҳизбут Таҳрир – Ливан вилоятининг бугун жума намозидан сўнг Суриянинг Ҳимс ва бошқа ерларига ёрдам бериш учун намойиш ўтказиш даъватини қабул қилдилар.
Мисол учун, Ливаннинг Триполи шаҳридаги улкан намойишга минглаб инсонлар чиқиб, катта Мансурий масжидидан бошлаб йўлга тушдилар. Шаҳарнинг асосий кўчаларини айланишиб, «Нур» майдонига келиб тўхтадилар. Ўша ерда намойишчилар орасида шайх Муҳаммад Иброҳим нутқ сўзлаб, Суриядаги қўзғолон албатта, ғалаба қозонажагини, Асад эса шубҳасиз ағдарилажагини таъкидлади.
Бақоъда эса кўп сонли намойишчилар шаррос ёққан ёмғир остида «Саъднойил» масжиди олдида юриш қилдилар ҳамда Сурия қўзғолончиларини қўллаб-қувватлаб, унинг режимига қарши ҳайқирдилар.