Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 17 » Қозоғистондаги зўравонликларда камида 10 киши нобуд бўлди
18:16
Қозоғистондаги зўравонликларда камида 10 киши нобуд бўлди
111216133250_kazakh_oil
Қозоғистондаги зўравонликларда камида 10 киши нобуд бўлди

Қозоғистон ғарбидаги Жанаўзен шаҳрида полиция ходимлари ва намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувда камида 10 намойишчи нобуд бўлди. Қозоғистон расмийлари зўравонлик пайтида полиция ходимлари жароҳат олганини билдирди.

Қозоғистон Бош прокурори Асҳат Даулбаев Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳридаги нефт заводидан ҳайдалган ишчилар ва полиция ходимлари ўртасида рўй берган тўқнашувда 10 киши нобуд бўлганини билдирди.

Ўтказилган матбуот анжуманида Даулбаев "оммавий тартибсизлик оқибатида 10 киши ҳалок бўлди”, деди. Бош прокурор хавфсизлик кучлари намойишчиларни ўққа тутганини рад қилди.

Полиция ходимлари билан нефт заводи ишчилари ўртасидаги тўқнашув 16 декабр куни эрталаб бошланган.

Мустақил "Odak” иттифоқи эълон қилган баёнотга асосланиб Франс пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, норозилик билдириш учун ишчилар ва улар тарафдори бўлган уч мингга яқин одам мустақиллик куни нишонланиши режаланган шаҳар марказидаги майдонга йиғилган.

Мухолифатнинг Республика журнали ўзининг Интернет сайти орқали намойишчилар темир тўсиқларни ағдариб ташлаганини маълум қилди.

К+ телеканали намойиш қилинган лавҳада одамлар Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллигини нишонлаш учун ўрнатилган саҳнани бузаётгани тасвирланган.

КазМугайГаз давлат компаниясига қарашли нефт заводининг юзлаб ишчиси маошлар оширилиши ва иш шароити яхшиланиши талаби билан олти ойдан ортиқ вақдан бери намойиш ўтказиб келаётган эди.

Намойишда қатнашган бир мингдан зиёд одам ишдан бўшатилганига қарамай, норозилик акцияси давом этган.

Интернетдан фойдаланувчилар ахборот тарқатувчи мустақил сайтлар ва Twitter ни оча олмаган.

Шу боис Қозоғистоннинг авторитар ҳукумати Жанаўзен шаҳридаги зўравонликлар тўғрисида маълумотлар тарқалишининг олдини олишга уринган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

16 декабр куни Қозоғистон Республикасининг 20 йиллиги нишонланди.

1991 йил 16 декабр куни Қозоғистон СССР Республикалари ичида охирги бўлиб ўз мустақиллигини эълон қилган.

Сайфуллох: Қозоғистондаги бу воқеа, Қирғизистондаги Аксуу воқеасини эслатади.
Аксуда худди шундай норозилик намойишларида тинч ахоли ўққа тутилиб бир қанчаси нобуд қилинган эди.
Шу воқеа Акаев ва хатто Бакиевни хам қувилишида фундаментал асос бўлган эди.
Юқоридаги воқеа, Назарбоев учун хам анча муаммолар пайдо қилиши, охир оқибат уни тахтдан кетиш жараёнига хам салбий таъсир кўрсатиши аниқ.

Туркистон.
Просмотров: 811 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz