Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Октябрь » 31 » “Роғун борасидаги позициямиз ўзгармайди”
20:59
“Роғун борасидаги позициямиз ўзгармайди”
rogun
"Роғун борасидаги позициямиз ўзгармайди”

Ортда қолаётган ҳафтада Тожикистон ҳукумати ана шундай баёнот тарқатди.
"Сўнгги пайтларда минтақадаги айрим мамлакатлар оммавий ахборот воситаларида Роғун ГЭСи лойиҳаси тўғрисида ёлғон маълумотлар берилаяпти. Миллий ва минтақавий манфаатлар назарга олинган мазкур лойиҳага нисбатан Тожикистон ҳукумати ўз позициясини ўзгартирмайди. Биз бу йўналишда қўшниларимиз билан тиғиз ҳамкорликка ҳозирмиз”, - дейилади 26 октябр куни тарқатилган ҳукумат баёнотида.

Тожикистон ҳукуматининг сўнгги баёноти АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг минтақа мамлакатларидан Тожикистон ва Ўзбекистонга сафарлари поёнида очиқланди.

22 октябр куни Душанбе шаҳрида фуқаровий жамият вакиллари билан учрашган АҚШ Давлат котиби Клинтон хоним Тожикистон Роғун ГЭСи лойиҳасини амалга оширишда сўзсиз Жаҳон банки экспертлари хулосасини кутиши лозимлигини тавсия қилганди.

Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази раиси Суҳроб Шарипов мулоҳазасича, Жаҳон банкининг бу лойиҳага оид хулосаси якуний хулоса бўла олмайди.

- Тожикистон ҳукумати ўз баёнотида Роғун ГЭСи лойиҳаси хусусида халқаро молия институтлари, жумладан, Жаҳон банки билан тиғиз ва шаффоф ҳамкорликка ҳозирлигини билдирган. Бироқ, менимча, Жаҳон банки экспертларининг бу лойиҳа борасидаги фикр-мулоҳазалари ҳал қилувчи хулоса бўла олмайди. Чунки 50 йилдан кўпроқ вақт мобайнида ўрганилаётган бу лойиҳа хусусида олимларнинг фикрлари доим ижобий бўлган, - деди тожик расмийси Суҳроб Шарипов.

Аммо Тожикистоннинг қўшниси Ўзбекистон Роғун минтақа экологияси учун тузатиб бўлмас зарарлар келтириши мумкинлигидан огоҳлантириб келади.

Ўзбекистон Фанлар академиясининг баланд тўғонлар бўйича институти директори Эрназар Маҳмудов Роғун ГЭСи қурилиши ортидан Вахш дарёси имкониятидан икки баравар кўпроқ бўлган сув омбори вужудга келиши мумкинлиги, бу эса дарёлар қуйисида жойлашган давлатларда сув тақчиллигини келтириб чиқариши табиийлигини айтади.

- Чунки Вахшда ўзи атиги 20 миллиард куб метрга яқин сув шаклланади. Роғун қурилганидан кейин Сангтўда-1 ва Сангтўда-2 билан биргаликда 25 миллиардлик ҳажм бўлади. Демак, дарёнинг имкониятидан икки ярим баравар катта имкониятга эга бўлган сув омбори шаклланади, - дейди ўзбек академиги Эрназар Маҳмудов.

Ўзбекистон томони бир неча марта қўшниси Тожикистонга Роғун ўрнига кичик гидроиншоотлар қуришни тавсия қилганди.

Бироқ энергетика мустақиллигини қўлга киритиш илинжида бўлган Тожикистон Роғунга муқобил вариантларни қабул қилишга ҳозир эмаслигини таъкидлаб келади.

Аснода "Идем” ижтимоий ташкилот масъули Саймуддин Дўстов Тожикистон ҳукуматининг сиёсий хусусиятга эга бўлган сўнгги баёноти асосан қўшни давлатлар ва уларнинг иттифоқчиларига қаратилганини айтади.

- Тожикистон ҳукуматининг сўнгги баёноти сиёсий баёнотдир. Ўйлайманки, у асосан мамлакат ташқарисига қаратилган бўлиб, бу билан Тожикистон ҳукумати Ўзбекистон, Россия ва Америка каби давлатларга Роғун ГЭСини қуриш режасида қатъий эканини уқтирмоқчи, - дейди Саймуддин Дўстов.

Душанбедан 110 километр шарқроқда қурилаётган Роғун Тожикистонда миллий ғояга айланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, бу йирик гидроиншоот қурилиши учун тахминан 2,5 миллиард АҚШ доллари лозим бўлади.

Йилига 3 минг 600 мВт электр энергияси ишлаб чиқариши айтилаётган Роғун ГЭСи тўғонининг баландлиги 335 метрни ташкил қилади. Тожик мутахассислари бу гидроиншоот қурилиши ортидан Тожикистон минтақада электр энергияси экспорт қилувчи асосий давлатга айланишини қайд этадилар.

Ўзбекистонлик мутахассислар эса бундай баланд тўғонли Роғун тожикистонликлар ва дарёлар қуйисида яшаётган миллионлаб одамлар ҳаёти учун ўта хавфлилигини таъкидлайдилар.

Сайфуллох: Роғун ГЕСи, Тожикистон билан Ўзбекистонни ўрталаридаги қалқиб  турган миллий низоларни алангалатиб юбориши мумкин бўлган ва шуни оқибатида Ўрта Осиёда жуда катта нотинчликларга сабаб бўлиши мумкин.
 Бу холат, Ўзбекистонни АҚШ билан олиб бораётган хамкорлиги оқибатида кутилаётган, АҚШ харбий кучлари Ўрта Осиёни ўзларига макон қилишлари ва Россия билан Хитойни бу ишларга мутлоқ  қаршиликлари сабабли, Тожикларни Роғун ГЕС лоихасини қўллаб юборишлари оқибатида рўй бериши кутилмоқда.

Туркистон.
Просмотров: 1878 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
2 boyka  
0
Тожикистон хам бирон аклий фикр билан ишлаетган булиши хам мумкин. Чунки качонгача халки бе свет яшайди ахир айрим жойларида айтишича свет етишмаганлиги сабаби умуман сим хам тортилмаган дейди ва бошка жойларида эса кунига 4 е 5 соат свет беришади халос дейди. Шундай экан албатта бу кийинчиликдан кутулиш йулини уйлашади.уларни хам тушунса булади.

1 Odil  
0
Rog'un orniga 5 ta yoki 10 AES qurish mumkin. Song bu AESlar orta Osiyoni elektor energiya bilan ta'minlashi mumkin qachongacha qulcha fikrlaymiz? Qachon bu tog'utlardan qutilamiz? Qiyin vaziatdan chiqish e'mas xalq manfaatini o'ylab ish qilish kerak

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz