Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 11 » Россия бўйлаб намойишлар уюштирилди
19:08
Россия бўйлаб намойишлар уюштирилди
rossiya
Россия бўйлаб намойишлар уюштирилди
Қаллоблар ва ўғрилар танловни қайтаринг - норозилар шиори.
Россиядаги намойишчилар 4 декабр кунги сайлов натижалари бекор қилиниши, сиёсий маҳбуслар озод этилишини талаб қилдилар.

Россияда 4 декабр куни ўтказилган парламент сайлови натижалари Бош вазир Владимир Путин етакчилигидаги Ягона Россия партияси фойдасига соҳталаштирилганига қарши Россия бўйлаб "Адолатли сайловлар учун” шиори остида норозилик намойишлари уюштирилди.
 
Шанба куни Санкт-Петербург шаҳрининг Пионерская майдонидаги рухсат берилган намойишда 10 мингга яқин одам қатнашди.
 
ДПА ахборот агентлиги хабарига кўра, Санкт-Петербург шаҳрининг бошқа жойларида рухсат этилмаган намойиш уюштиришга уринган ўнлаб мухолифат аъзоси полиция ходимлари томонидан калтакланиб тарқатиб юборилган.
 
Москва шаҳридаги рухсат этилган намойиш Кремл яқинидаги Болотная майдонида бўлиб ўтди.
 
Россия полицияси маълумотига кўра, намойишда 25 мингга яқин одам қатнашган.
 
Бироқ тадбир иштирокчилари намойишда 40 мингдан кўп одам қатнашганини билдирди.
 
29 яшар инженер Лидия намойишга чиққани сабаби ҳақида Озодликка буларни айтди.
 
- Сайлов натижалари соҳталаштирилгани ва сайловчилар алданганига норозилик билдириш учун бу ерга йиғилдик, - деди Москвадаги намойиш иштирокчиси Лидия.
 
Болотная майдонидаги намойишда мухолифат лидерлари, жумладан, Борис Немцов ҳам қатнашди.
 
Россия мухолифати лидерлари 4 декабр кунги сайловлар натижаларини бекор қилишга чақирувчи, сиёсий маҳбуслар озод этилиши ва Марказий сайлов комиссияси бошлиғи Владимир Чуров лавозимидан бўшатилиши талаб қилинган резолюцияни қабул қилдилар.
 
Озодлик мухбирига кўра, намойиш хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда полиция ходимлари кузатувида тинч ўтган.
 
Россия Омбудсмани Владимир Лукин намойишлар уюшқоқлик билан ўтганидан мамнун эканини алоҳида таъкидлади.

- Мен воқеалардан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим дея оламан. Милиция ходимлари ўзини тўғри тутяпти. Тадбир яхши уюштирилган. Қатнов йўлга қўйилган. Воқеаларни жойида ҳал қилиш учун ҳамма нарса муҳайё. Ўтиш жойи ташкиллаштирилган. Юриши қйин бўлган одамларга автобуслар бериляпти. Шу пайтгача қонунбузарликка йўл қўйилгани ёки қандайдир қўполликларни кўрганим йўқ, - деди Россия Омбудсмани Владимир Лукин.

Владивосток шаҳрида бошланган Кремлга қарши намойишлар Россиянинг 15та шаҳрида давом этди. Норозилик намойишларида бир неча юздан, бир неча минг киши иштирок этди.

Хабаровск шаҳридаги намойишда бир неча ўн киши ҳибсга олингани хабар қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, Ягона Россия партияси номзодлари Давлат думасидаги 450 ўриндан 238тасини эгаллаган. Бу олдинги сайловдагидан 77та ўрин кам.

Сайфуллох: Россиядаги намойишларда, сиёсий инқилобий талаблар қўйилаётгани йўқ. Буни хатто Путинни қўлбола аппозициялик партиялари хатто революцион тус олиб кетмаслигини назорат қилиб боришмоқда. Буни эвазига эса уларга "единий россия" ўзини уларга бўшатиб берган креслолари билан тўлаб қўйди.
Коммунистлар, лебералистлар ва қатор демократик партиялар, аслида сайлов натижаларидан унчалик норози эмаслар. Шунинг учун улар, Россия ичидаги  Ғарбпараст кучларни уюштиришаётган қўзғалонни, усталик билан тинчлик ва асосий масалалардан чалғиётган иккинчи даражали муаммоларга буриб юборишга муваффақ  бўлишмоқда.
Негаки Россия сиёсий элитасини қўзғалонлар оқибатида ўзгариб кетиши, яъни Ғарбпараст кучларни келиб қолиши, айтайлик коммунистлар учун ёки хатто жереновский каби масхарабозларни хам хозирги мавқеъларидан махрум бўлишларига олиб келиши мумкин.
Лекин бу намойишларни узоқ  давом этиши хам хавфли. Шундан хавотирга тушган Путин хокимяти хар эхтимолга қарши харбий кучларни шахар марказларига олиб кириб қўймоқда.

Туркистон.
Просмотров: 840 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz