Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 1 » Россия Қирғизистонга ҳарбий ёрдамини кучайтирмоқда
18:20
Россия Қирғизистонга ҳарбий ёрдамини кучайтирмоқда
kyrgyz

Россия Қирғизистонга ҳарбий ёрдамини кучайтирмоқда

Россия Толибон хавфидан хавотирда бўлган минтақа давлатларининг ташвишларига шерик эканини айтади
Россия Қирғизистонга қўшимча ҳарбий ёрдам юборишни бошлаган.
Берилаётган ҳарбий кўмакдан мақсад – Афғонистондаги хорижий иттифоқ қўшинларининг 2014 йилги сафарбарлиги олдидан Қирғизистон чегараларини мустаҳкамлаш экани айтилмоқда.
Марказий Осиё давлатлари хорижий кучларнинг чиқиб кетиши ортидан, Толибон жангариларининг шимолга қараб юриш қилиши ва Оврўпо учун асосий энергия манбаига айланаётган минтақадаги вазиятнинг издан чиқиб кетишидан хавотирдалар.
Ушбу мавзу шу кунларда британ матбуотининг эътиборини ҳам ўзига тортган.
Россия ҳам уларнинг хавотирларига шерик, шу боис ушбу собиқ Шўро республикаларига ҳарбий салоҳиятларини оширишда кўмак беришга ваъда берган, деб ёзади The Telegraph.
Нашрга кўра, Россия Афғонистондан бошланувчи асосий наркотранзит йўлида жойлашган Тожикистон чегаралари назоратини ҳам ўз қўлига олишни истайди.
"Рейтер” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Россиянинг Қирғизистонга мўлжалланган қарийб 10 миллион долларлик ҳарбий ёрдами Тожикистон билан жанубий чегараларини мустаҳкамлашга қаратилади.
Агентликка кўра, Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев "Россия билан ўтмишларини бўлишганликлари ва келажаклари ҳам худди шундай буўлиши”ни айтган.
Шу ой бошида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам хорижий қўшинларнинг Афғонистондан сафарбарлиги ортидан, Марказий Осиёга таҳдид кучайиши билан огоҳлантирганди.
Президент Каримов Афғонистондаги, "террорчилик ва экстремистик фаолиятнинг кенгайиш хавфи кучайиши" ва минтақада беқарорлик ўчоғининг юзага келиши эҳтимоли борлигини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Марказий Осиё минтақаси ўзининг улкан табиий бойликлари сабаб йирик давлатларнинг стратегик манфаатлари тўқнашадиган ҳудудга айланган.
"Ўз томорқаси”
АҚШ ва Хитой турли кўринишдаги ёрдамлари билан минтақада ўз таъсирларини кучайтиришга уринишаркан, Кремль ҳам оғиз очиб қараб ўтирадиган кўринмайди.
Россия сўнгги йилларда вақтида "ўз шахсий томорқаси” сифатида кўрган ҳудудда яна ўз таъсирини ўрнатиш ҳаракатига тушиб қолган.
Қирғизистоннинг стратегик аҳамияти ошиб бораётгани белгиси сифатида яқинда Буюк Британия ҳам Бишкекда ўз элчилигини очганди.
Устига устак, шу яқин ойлар ичида АҚШ ва Покистон орасидаги муносабатларнинг кескин совуқлашиши ҳам Марказий Осиёнинг аҳамиятини янада кучайтирган.
Чунки икки ўртадаги муносабатларга дарз етиши сабаб, Нато Афғонистондаги кучларига мўлжалланган юкларни Покистон қолиб, Марказий Осиё орқали олиб ўтишга мажбур бўлаётир.
АҚШ Сенатининг декабр ойидаги ҳисоботига қаралса, қуруқлик орқали Афғонистонга ўтказилаётган Натога қарашли юкларнинг 75 фоизи минтақа орқали ўтмоқда экан.
Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги "Манас” транзит нуқтаси ана шу таъминот йўлидаги муҳим бўғинлардан бири саналади.

Туркистон: Бир неча йиллардан буён халқаро сиёсат эътиборидан четда қолиб кетган Қирғизистонни, яна катта давлатлар эътиборига тушиб қолиши яхшилик аломати эмас.
Негаки Қирғизистон сиёсати устивор эмас, иқтисодий томонлама ўзига жалб қилувчи бирор бир соха ёки табиий бойликларга эга эмас.
Демак у халқаро сиёсатда таъсир кучига эга давлатларни, Қирғизистонни фақат стротегик харбий мустамлака қилиш қизиқтириши мумкин халос.
Мақсадлари эса, АҚШ Афғонистондан эсон омон чиқиб олгунига қадар бу минтақани ўзига мос холатда сақлаб туришга интилса, Россия ўзига СССРдан мерос қолган худудлардан АҚШни мумкин қадар тезроқ суриб чиқариш учун тиришмоқда, Хитой бу давлатларни харбий базаларини бунчалик яқинлашаётганларида хавотирда. 
Бу вазийятни ўта хавфлилиги шундаки, бу давлатлар М Осиё минтақасидаги манфаатлари йўлида, Қирғизистондаги хозирги сиёсий носоғлом вазийятдан тўла фойдаланишга уриниб кўрадилар. Россия Атамбоев билан сиёсий, стротегик ва иқтисодий хамкорликларни кучайтира бошлаши, АҚШни хам қирғиз мухолифотига нисбатан қизиқишини оширмоқда.
Ўрта Осиё давлатларига эътибор қаратилса, Ўзбекистон ва Тожикистон хам деярли авторитар режимларини ўрнатиб олди. Бу минтақани нозик жойи, хозирги вазийятда Қирғизистон билан Қозоғистонда қолмоқда. 
Лекин бу минтақаларда кутилаётган сиёсий тўқнашувлар кучайиб аланга олиб кетиб, бу аланга учқуни қўшни диктаторлар режимларига ўтгудай бўлса хақиқий ёнғин шу ўлкаларда кутилади. 
Бу эса, нафақат Қирғизистонни, балки бутун М Осиёни қайтадан шаклланишига олиб келиши мумкин.

Просмотров: 1336 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz