Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 27 » Санторум: Обама эмас, Карзай кечирим сўраши керак
17:55
Санторум: Обама эмас, Карзай кечирим сўраши керак
2802E807-6361-44F8-B4B0-FE83A1F59C16_w268_r1

Санторум: Обама эмас, Карзай кечирим сўраши керак

АҚШда президентликка даъвогарлик қилаётган тўрт республикачи номзоддан уч нафари президент Барак Обама Афғонистонда Қуръон ёқилиши учун кечирим сўрамаслиги керак эди, дея баёнот берди.

Президентликка номзодлар Митт Ромни ва Нют Гингрич Обаманинг кечирим сўраши хато бўлганини айтишган.

Республикачи номзодлардан яна бири Рик Санторум эса президент Барак Обама эмас, аслида Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай ва афғон халқи америкалик ҳарбийлар ўлдирилгани учун кечирим сўраши керак эди, деб таъкидлаган.

Афғонистонда Америка базасида ўтган ҳафта Қуръони Каримнинг ёқилиши мамлакат бўйлаб норозиликларга сабаб бўлди.

Олти кун мобайнидаги зўравонликларга айланиб кетган норозилик намойишлари 30 дан ортиқ инсон умрига зомин бўлди, улар орасида икки АҚШ аскари ҳам бор.

Ўтган ҳафта Қуръон ёқилгани туфайли АҚШ Президенти Барак Обама кечирим сўраганди.

Рик Санторум якшанба куни CNN мухбири билан суҳбатда Қуръоннинг ёқилиши ортидан Афғонистонда бошланиб кетган ғалаёнлар, жумладан, Кобулда АҚШ икки ҳарбийсининг ўлдирилиши аслида мудҳиш жиноятдир, дея таъкидлади.

- Аскарларимиз буни атайлабдан қилмаган, билмасдан хато қилиб қўйишган. Лекин у ерда аскарларимиз ўлдирилаётгани хато иш эмас, бу жиноятдир, - деди Санторум.

Қуръон ёқилгани туфайли АҚШ президенти Барак Обама Афғонистон президенти Ҳамид Карзай номига юборган мактубида Қуръонга билмасдан ҳурматсиз муносабатда бўлинганини таъкидлаган эди.

Қуръон ёқилишига қарши Афғонистон бўйлаб норозиликлар давом этар экан, президент Карзай халқини тинчлантиришга уринмоқда.

- Ўз норозилигимизни ифода этиб, динимиз, эътиқодимиз қадр-қимматини ҳимоя қилаяпмиз. Намойишларда шунча одам нобуд бўлди, етар энди, тарқалайлик, тинчликни сақлайлик, душманимизнинг бундан фойдаланишига йўл очмайлик, мамлакатимиз осойишталигини хавф остига қўймайлик, - деди Карзай якшанба куни халқига мурожаатида.

Туркистон: Буюк давлат - ҳар бир фуқоросини ҳаёти учун, уни ҳақ  ҳуқуқи ва хавфсизлиги учун, бутун қувватини сарфлашга тайёр туриши билан, бошқа давлатлардан ажралиб туради.
Муътасимбиллохни эсланг, ўз химоясида бўлган бир аёлни шаънини химояси учун бутун армияни ишга солишга тайёр эканлигини ўз хатида баён қилди.
Куфр давлати кечирим сўраб, вазийятни ўнглаганида, у давлатга жиход эълон қилиши аниқ эди.
Энди хозирги ахволимизга эътибор беринг, минглаган мусулмонларни қурбон бера туриб, устимизга бостириб келган АҚШ призидентидан кечирим сўрашимиз керак экан.
Бу мусулмонларни хорлигини сабаби, орамизда Пайгамбаримиз номидан гапира оладиган, у кишини ўринбосарлари бўлмиш Ҳалифани йўқлигидадир.
Хазрати УМАР РА Ҳалифа бўлганларида " энди салтанатимни нариги чеккасидаги туя қоқилса, йўлни ёмонлигидан мен жавобгар бўлдим" деганларидек, фақат  Ҳалифа бутун Ислом диёридаги фуқороларидан жавобгар ва улар номидан гапира олади.
Шунинг учун мусулмонларни ғамида юрган Ислом сиёсатчилари, ўз харакатларини ўша  Ҳалифани ҳаётда барпо қилиш асосида йўналтиришлари вожибдир.


Просмотров: 1110 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
2 Anti yahood  
0
Besh panja bir emas qurqoq ummatlaram bor shu sabab qoloqlashib qoldik qani hamma bir ovozda kutarilsinchi qani Uzb tugul Amiricaham yulda qolardi lekin 1 2ta qurqoqni db 1tasi bosh kutaradida tinchitvorishadi.Arabladan urnak olishimiz kerak ortga qaytish yoq ulsak ulamiz qaytmaymiz.

1 fenix-uz  
0
Нахотки куп сонли муслимлар, ягона АКШни урнига куя олмасак

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz