Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 1 » Саволга жавоб
18:33
Саволга жавоб

Саволга жавоб

Савол: 2012 йил 15 январ якшанба куни Эроннинг «Опек» ташкилотидаги вакили Муҳаммад Али Хатибий Эроннинг бозорларга нефт етказиб беришига Европа Иттифоқи томонидан эмбарго жорий қилинадиган бўлса Эрон ўрнига нефт етказиб бериш оқибатидан Кўрфаз давлатларини огоҳлантирди. Эроннинг «Шарқ» газетасига кўра Муҳаммад Хатибий ўз мамлакати ўрнига нефт етказиб беришларнинг оқибатлари қандай бўлишини олдиндан айтиш қийин эканлигини қўшимча қилган!

Ўша куннинг ўзида Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Рамин Меҳмонпараст Қўшма Штатлар Эронга Ҳурмуз бўғози борасида нота топширганини билдирди. Бу ҳақда Эрон расмий ахборот агентлиги хабар тарқатди. Бундан олдин, 2011 йил 28 декабрда Эрон ўзига қарши халқаро жазо чоралари кучайтирилишига жавоб сифатида Ҳурмуз бўғозини тўсиб қўйиш билан таҳдид қилган ва бу минтақада денгиз кучлари манёврларини ўтказишини эълон қилган эди. Эрон турли масофага учувчи ракеталар турларини учириш бўйича муваффақиятли синовларни ўтказганини ҳам эълон қилди.

Эроннинг Ҳурмуз бўғозини тўсиб қўйиш ҳақидаги нияти жиддийми? Эрон ўзига қарши жиддий уруш бўлишидан хавфсирамоқдами? Уруш бўлса қайси томондан бўлади? Дунёдаги ҳозирги шарт­шароитлар бундай урушга йўл берадими?

Жавоб: бу саволга жавоб бериш учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:

1 –  Эрон вице президенти Муҳаммад Ризо Раҳимий Ҳурмуз бўғозини тўсиб қўйиш билан таҳдид қилиб бундай деди: «Эрон нефтига қарши эмбарго жорий қилинадиган бўлса Ҳурмуз бўғози орқали бир қатра нефт ҳам ўтмайди» (Эроннинг «Ирна» агентлиги, 2011 йил 27 декабр). Эрон инқилоби қўриқчилари бош қўмондони ўринбосари генерал Ҳусайн Саломий эса Эрон ўзининг ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилиш учун қатъий ҳаракат қилади, деб таҳдид қилди. Эрон агар ўзига қарши эмбарго жорий қилинадиган бўлса ўзининг урушга тайёрлигини намойиш қилиш учун бу минтақада 2011 йил 31 декабрда денгиз кучлари манёврларини ўтказди. Эрон денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий таҳдидлар оҳангини юмшатиб «бу бўғозни тўсиб қўйиш Эрон қуролли кучлари учун жуда осон, биз эронликлар тили билан айтганда бир қултум сув ичишдан ҳам осонроқ, лекин биз ҳозир уни тўсиб қўйишга эҳтиёж сезмаяпмиз..» деди, (Эроннинг «Пресс» телевидениеси, 2011 йил 28 декабр). Унинг бу сўзлари Эрон ўзига қарши уруш ва ҳужум қилинмаса, ўзига қарши жазо чоралари жорий қилинишининг ўзи билангина Ҳурмуз бўғозини тўсиб қўйишга ҳозир қадам қўймоқчи эмас, деган маънони билдиради.

2 –  Ҳисоботларда билдирилишича, дунёга денгиз орқали етказиб бериладиган нефтнинг 30-40 %и шу бўғоз орқали ўтади. Бу бўғознинг кенглиги 50 км.га етади. Ундан кунига 20-30 нефт танкери ўтади ва ундан ўтадиган нефт миқдори кунига қарийб 19 миллион баррелни ташкил қилади. Бу бўғоз тарих давомида бир муҳим стратегик нуқта бўлиб келган ва Европанинг мустамлакачи давлатлари бу бўғозни талашиб бир­бири билан курашган. «Буюк» Британия даврида бу бўғозни Британия Ҳиндистонга олиб борадиган асосий йўл деб ҳисоблаган, инглиз тожидаги бир дур, деб ҳисоблаган. Британия Эронда ва Кўрфазнинг қолган давлатларида ўз нуфузини ўрнатгач бу бўғоз устидан ҳам ўз назоратини ўрнатди. Бу ҳол янги асрда Американинг ролига навбат келгунгача давом этди. Америка ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан бошлаб Британия ўрнини эгаллашга ҳаракат қилиб, бу бўғозни ўзининг миллий хавфсизлигининг бир қисми деб ҳисоблади ва ўзининг бешинчи флоти қўмондонлигини 1993 йилда ўзи билан тузилган мудофаа ҳамкорлиги келишуви ниқоби остида Баҳрайнга жойлаштирди. Америка ҳарбий кемалари Кўрфаз сувларида шу бўғоз орқали изғийдиган бўлди. Демак Эрон уни осонлик билан тўсиб қўёлмайди. Фақат Американинг Европага қарши зимдан розилиги билангина тўсиб қўя олади. Эрон ўтган асрнинг саксонинчи йилларида, Саддам Ҳусайн даврида Ироқ билан уруш қилган чоғида бу бўғозни тўсиб қўйиш билан таҳдид қилган, лекин тўсиб қўймаган эди. Ҳозир эса тўсиб қўйиш ҳақидаги шунча таҳдидлардан кейин Эрон денгиз кучлари қўмондони ўзининг юқорида айтиб ўтилган баёнотида юмшоқроқ оҳангда гапиришга ўтди.

3 –  Эроннинг ана шу таҳдидларидан кейин Америка ташқи ишлар вазирлиги вакиласи Виктория Нуланд бундай деди: «биз охирги пайтларда Эрон томонидан оқилона бўлмаган анча қадам ташлашлар бўлганига гувоҳ бўлдик, бу эса бизни Эрон ўзига қарши қўлланаётган халқаро жазо чоралари оғирлигини ва босимлар кучаяётганини ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ ҳис қила бошлади, деган ишончга олиб келади. Бу эса Эроннинг ўзининг ичида ҳам танқидлар кучайишига олиб келди. Шунинг учун халқаро жазо чоралари ўзининг умид қилинган самараларини бера бошлади, деб айтишимиз мумкин, кескинлик эса тобора кучайиб бормоқда...» (ал­Арабийя, 2011 йил 30 декабр). Демак Америка Эроннинг ядровий программаси борасида жазо чораларининг ўзи етарли, деб исботламоқчи. Америка шу орқали яҳудларни жиловлаб, уларнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужум қилиш ҳақидаги таҳдидларини амалга оширишларига йўл қўймоқчи эмас. Чунки америкаликлар бир неча йиллардан бери яҳуд вужуди томонидан Эронга ҳар қандай зарба берилишига қарши чиқиб келишмоқда. Шу сабабли америкаликлар Эронни унинг ядровий программаси борасида тийиб қўйиш учун жазо чораларининг ўзи етарли эканини кўп марта айтишди. Шунинг учун ҳам Америка ташқи ишлар вазирлиги вакиласи «жазо чоралари кутилган самарани бера бошлади» деди. Бир неча ойдан бери Америка мудофаа вазири Леон Панетта ҳам Эронни ўзининг ядровий программасини давом эттиришдан тийиб қўйиш учун жазо чораларининг ўзи етарли эканини, бу жазо чоралари ягона вариант эканини қайта­қайта айтиб келмоқда. Шунинг учун Америка яҳуд вужудидан ўзи билан келишмай туриб Эронга қарши ҳеч қандай иш қилмасликни талаб қилди. Бу эса Америка томонидан ишлар жиловини ўз қўлида доим ушлаб туришга бўлган уринишдир.

4 –  Кўриниб турибдики, Америка охирги пайтларда яҳуд вужуди Эроннинг ядровий иншоотларига ҳарбий зарба бериш ниятидадир, деган фикрга келди. Бу ерда яҳуд вужудини бу зарба бериш борасида қўллаб­қувватлаш тўғрисида Британиянинг жиддий хатти­ҳаракатлари ҳам бор. Мана шу нарса Американи жазо чораларини кучайтиришга ҳаракат қилишга мажбур қилди. Бу жазо чоралари Эрон марказий банки билан муомала юритишни тақиқлаб қўйиш даражасигача етди. Чунки бир Америка масъули 2012 йил 13 январда Эронни ядровий программасидан воз кечишга мажбур қилиш учун ўтган ойда жорий қилинган янги Америка жазо чораларидан мақсад Эрон марказий банки ишини фалаж ҳолатига келтириш эканини айтди. Бу нарса шу банкнинг халқаро банклар билан муомала юритишини қийин қилиб қўяди. Америка бу билан ечим фақат жазо чоралари ва уларни кучайтириш эканлигини кўрсатмоқчи. Бундан мақсади яҳуд вужудининг ана шундай зарба йўллашига йўл қўймаслик ҳамда европаликларнинг ва энг аввало британияликларнинг бу масалада рол ўйнашига йўл қўймасликдир.

5 –  Бу ерда Европанинг Эронга ҳарбий зарба бериш тарафдори эканини кўрсатиб турган бир қанча ишлар бор. Европа яҳуд вужудини шунга гиж­гижлабгина қолмай, балки уни бу иш учун зарур бўлган нарсалар билан ҳам таъминламоқда. Европа бу тўғрида яҳуд вужуди ортида турибди. Масалан Франция икки йил олдин Эронга қарши жосуслик қилиш учун бу минтақа устига сунъий йўлдош учирди ва ҳозиргача яҳуд вужудини Эроннинг ҳарбий позициялари, ядровий иншоотлари ва фаолиятларига оид суратлар ва маълумотлар билан таъминлаб келмоқда. Германия эса яҳуд вужудини ракеталар билан қуролланган энг замонавий сув ости кемалари билан таъминлади. Британия ҳам бу мавзу борасида яҳуд вужуди билан кучли ҳарбий ҳамкорлик қилмоқда. Британия мудофаа вазири Филипп Хэммонд Эронни «бўғозни тўсиб қўйиш учун эҳтимол тутилган ҳар қандай уринишлар оқибатидан» огоҳлантириб таҳдид қилди. Британ ахборот воситалари эса аҳволни кескинлаштиришга ва жамоатчилик фикрини Эронга қарши қўйишга тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Масалан «Гардиан» газетаси 2011 йил 3 ноябрда бундай деб ёзди: «британия кучлари Эронга қарши ҳарбий операцияни амалга ошириш учун шошилинч жанговор таёргарлик ҳолатига келтирилди, бунга Эроннинг ядровий программасидан хавотирланишлар сабаб бўлмоқда». Британияликлар охирги ойларда яҳуд вужуди билан янада жадал боғланишмоқда. Масалан Американинг «Ю Пи Эй» агентлиги 2011 йил 2 ноябрда бундай хабар тарқатди: «Британия бош штаби бошлиғи генерал Дэвид Ричард Исроилга яширин равишда сафар қилди, бу сафар уч кун давом этди. Айни пайтда Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак 2011 йил 2 ноябрда Британияга қараб йўл олди. Бу Эронга қарши Исроил ҳарбий ҳужуми ҳақида гап­сўз авж олиб бораётган бир вақтда рўй бермоқда». Британиянинг «Daily Mail» газетаси эса 2011 йил 10 ноябрда ўзининг электрон сайтидаги бир ҳисоботда «Британия ҳукуматидаги масъуллар ҳукуматда Исроил кечиктирмай тез орада Эрон ядровий иншоотларини нишонга олишга ҳаракат қилади, деган якдил тушунча борлигини таъкидлашмоқда» деб ёзди. Исроилнинг ахборот воситалари эса 2011 йил ноябр ойининг бошларида сионист вужуднинг ҳарбий ҳаво кучлари НАТОнинг Италиядаги базаларининг бирида ҳаво манёврларини ўтказгани, бу манёврларда келгусидаги узоқ кўламли ҳужумда қатнашиши мумкин бўлган барча ҳарбий ҳаво тузилмалари иштирок этгани ҳақида хабар тарқатди.

6 –  Ҳозирга келиб «Исроил»нинг Эрон ядровий иншоотларига зарба бериш ҳақидаги таҳдиди кучайди. Масалан Американинг «Уолл Стрит Жорнал» газетаси 2012 йил 14 январда бундай деб ёзди: Вашингтон Исроилнинг Эрондаги ядровий иншоотларга қарши эҳтимол тутилган ҳарбий ҳужумидан хавотирланмоқда. Бу нарса Америка масъулларини бу ҳужумни рад қилишлари ва исроиллик масъулларни унинг оқибатларидан огоҳлантириш ҳақидаги мактубларни зўр бериб йўллашга мажбур қилди. Газета бу мавзу ҳақидаги бир ҳисоботни келтириб бундай деб ёзди: Америка президенти Барак Обама, мудофаа вазири Леон Панетта ва бошқа йирик Америка масъуллари охирги пайтда Исроил раҳбарларига қатор мурожаатлар йўллаб уларни эҳтимол тутилган бу ҳужумнинг ёмон оқибатларидан огоҳлантиришди ва уларга Американинг Теҳронга қарши жазо чораларини қўллаш учун қўшимча вақт бериш тўғрисидаги позициясини маълум қилишди. Қўшимча вақт берилса бу жазо чоралари ўз самарасини беради, ана шунда Эрон ядровий қурол ишлаб чиқаришдан тийилади.

7 –  Америка Эронга таъсир қиладиган жазо чораларига урғу бермоқда ва ҳарбий амалиёт фойда бермаслигини айтмоқда. Америка айниқса ҳозир, 2012 йилда, яъни Америка президентлигига сайловлар ўтказиладиган йилда шунга зўр бериб урғу бермоқда. Яҳуд давлати ва европаликлар эса Эронга қарши ҳарбий ҳужум қилиш учун Америкадаги мана шу сайлов йилидан фойдаланиб қолишмоқчи. Чунки Обаманинг ҳозирги идораси иккинчи марта президентликка эришиш учун шу сайлов билан банд бўлади ва бу идора яҳудларнинг ва бошқаларнинг овозларига эга бўлишга ҳаракат қилади. Чунки бундай ҳужум қилинган тақдирда Америка қийин вазиятда бўлиб қолади, шунинг учун бу ҳужум сайловлар даврида юз берадиган бўлса бу вазият Американи шу ҳужумни қўллаб­қувватлашга мажбур қилади. Шунингдек бу минтақада ишлар Америкага чалкаш бўлиб кетади, бу эса европаликларга, айниқса бу минтақани илгари мустамлака қилган инглизларга бу минтақага аралашиш ва Кўрфаз минтақасида таъсирли рол ўйнаш имконини беради. Ана шунда европаликлар Американинг бу минтақадаги нуфузига путур етказишга, Эрон ичкарисидаги вазиятни беқарор қилишга ҳаракат қилишади. Европаликлар Эронда қайсидир даражада нуфузга эга бўлишга шу тариқа замин ҳозирлашади. Улар ўз нуфузларини 1979 йилда ўзларининг малайлари шоҳ Муҳаммад Ризо Пеҳлави қулаб, Эрон инқилоби рўй берганидан кейин йўқотишган эди.

8 –  Шундай қилиб демак Америка сиёсати жазо чоралари мақсадга тўлиқ етказади, деган фикрга зўр бериб урғу беришдан иборат бўлмоқда. Шунинг учун Америка яҳуд давлати Европанинг қўллаб­қувватлови билан ҳозирги сайлов йилида зўр бериб интилаётган бу уруш дараклари яқинлашгани сайин бу фикрни зўр бериб қаттиқ таъкидламоқда. Америка ўтган йилнинг охирида уларнинг бу уринишини барбод қилган бўлиши мумкин. Чунки бу ҳужум ўтган йилнинг охирига белгилангани ҳақида хабарлар чиқиб кетди. Масалан «mashhad.com/News» сайтида 2011 йил 10 ноябрда бундай хабар тарқалди: «Британия ташқи ишлар вазирлигидаги исми айтилмаган бир масъулнинг маълум қилишича, Исроил зарбаси рождество байрами кириб келиши билан ёки 2012 йилнинг бошида бўлиши тўғрисида Британия вазирларига билдирилган». Шунга қарамай европаликлар ва яҳуд вужуди сайлов йили шароитларидан фойдаланиб Америка идорасида «карта»ларни чалкаштириб юборишга яна кўп марта уриниб кўришлари эҳтимолдан узоқ эмас. Америка уларнинг бу фурсатдан фойдаланиб қолишларига йўл қўймаслиги ва ҳушёр туриб ишлар жиловини ўз қўлида ушлаб қолиши ҳам кутилган ишдир. Шунинг учун Европа яҳуд вужудининг сайлов йилида Эронга ҳарбий ҳужум қилишини қанчалик зўр бериб қўллаб­қувватлаб, Обаманинг яҳудлар овозини олиш борасида қийин аҳволга солиб қўйишга урингани сайин, Обама жазо чораларини шунчалик кучайтириб яҳудларга фойдали ечим Эронга ҳарбий ҳужум қилиш эмас, балки шу эканлигини тушунтирмоқчи бўляпти! Обама яҳудларнинг овозларига эга бўлиш учун жазо чораларини кучайтириш билан яҳудлар манфаатлари учун ҳаракат қилаётганини тушунтирмоқчи бўляпти.

9 –  Энди Эроннинг «Кўрфаз давлатлари агар Европанинг Эрон нефтини импорт қилмаслик тўғрисидаги жазо чоралари натижасида юзага келадиган етишмовчилик ўрнини тўлғазадиган бўлишса масъулият шу Кўрфаз давлатлари зиммасига тушади» деган огоҳлантиришга келсак бу баёнот нефт бозорида кескинликни пайдо қилиш учун Ҳурмуз бўғозини тўсиб қўйиш ҳақидаги баёнотлар йўналишидаги баёнотдир. Чунки ана шунда нархлар кўтарилади ва бу Европага таъсир қилади. Айниқса Европа ҳозир иқтисодий кризисга учраётган экан, бу унга таъсир қилади... Натижада Европа яҳуд вужудини Эронга қарши ҳарбий амалиётда қўллаб­қувватлашни давом эттиролмайди.

10 –Энди Обаманинг эронлик масъулларга йўллаган нотасига келсак, гарчи унинг нимадан иборат эканлиги маълум бўлмаган бўлса­да лекин унинг Америка томонидан Эронни кескин вазиятни юмшатиш тўғрисидаги «огоҳлантириш» талаби бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Бу Ҳурмуз бўғозини тўсиб қўйиш тўғрисидаги баёнотлар орқали бўладими ёки нефт етказиб беришлардаги етишмовчилик ўрнини тўлғазиш оқибатлари масъулиятини зиммасига юкланиши ҳақида Кўрфаз давлатларига таҳдид қилувчи баёнотлар орқали бўладими, бунинг фарқи йўқ. Бундан мақсад европаликлар ва яҳудларни шу сайлов йилида Эронга қарши ҳарбий амалиёт учун фойдаланиб қолишга ундаётган ғаламисликни камайтиришдир. Охирги кунларда Қўшма Штатлар ва Эрон баъзи қадамларни ташлаганлигини кўрсатувчи белгилар кўриниб қолди. Бу қадамлар Эрон билан Америка ўртасидаги кескинликни камайтиради. Масалан Эрон жорий ойда БМТнинг ядровий қуроллар соҳасидаги тафтишчиларини қабул қилишга рози бўлди. Вашингтон эса шу ойнинг ўзида эронлик денгизчиларни улар шу минтақада учраган ҳодисалардан икки марта қутқазиб қолди» («Уолл Стрит Жорнал» газетаси, 2012 йил 14 январ).

11 –Кўрфаз минтақаси, ундаги юртлар, сувлар, Ҳурмуз бўғози Америка хавфсизлигининг бир қисми ва унинг ҳаётий ва стратегик манфаатларидан бир муҳими бўлиб қолганлиги дилга оғир ботадиган жуда аламли ишдир. Ваҳоланки у соф Исломий минтақадир, унинг Исломий Кўрфази араб ёки форс деб аталадиган икки қисми билан ва Уммон Кўрфази исломий кўрфаздир, Ҳурмуз бўғози исломий бўғоздир. Мусулмонлар бу минтақаларнинг барчасини португалияликлардан тортиб голландлар, французлар, инглизлар...гача бўлган европаликлар босқинларидан мудофаа қилганлар. Охири америкаликлар келиб бу минтақалар устидан ўз ҳукмронликларини мустаҳкамлашга ва бойликларини талаб ташиб кетишга ҳаракат қилишмоқда.

Бундан ҳам хунукроғи ва аччиқроғи бу халқаро курашда минтақадаги ҳокимларнинг югурдак қурол бўлиб хизмат қилаётганидир. Бу югурдаклар бу кураш мақсадларига етишни осонлаштиришмоқда. Шунга қарамай Аллоҳ изни ила бу вақт узоққа чўзилмайди, бу Уммат, жумладан Кўрфаз минтақаси ҳам уйғонади. Ана шунда Уммат битта давлатда, рошид Халифаликда битта уммат бўлиб бирлашади. Халифалик шу давлатларнинг мусулмонлар юртларига чўзилган чангалларини кесиб ташлайди. Эртанги кун эса уни кутувчи учун яқиндир.

Хулоса:

1 –  Европа, айниқса инглизлар ва яҳуд вужуди Эроннинг ядровий иншоотларига ҳарбий зарба беришда Обаманинг сайлов пойгасидан фойдаланиб қолишмоқчи. Чунки бу йил сайлов йилидир. Бу нарса Обамани агар у бу ҳарбий зарбага қарши чиқадиган бўлса қийин аҳволга тушириб қўяди. Чунки у яҳудлар овозига муҳтождир.

2 –  Обама учун Эрон муҳимдир. Шунинг учун у Эронга ҳарбий зарба берилишини истамайди. Фақат Эрон агар Америка Ҳурмуз бўғози учун чизиб қўйган «қизил чизиқ»лардан ўтиб кетсагина унга зарба берилиши мумкин. Буни мудофаа вазири Леон Панетта 2012 йил 8 январда очиқ айтди. Айни вақтда Обама учун яҳуд вужуди ҳам муҳимдир. Зеро Обама яҳудлар овозларидан маҳрум бўлишни истамайди. Шунинг учун ҳам у жазо чоралари Эроннинг яҳуд вужудини ташвишга солаётган ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймасликнинг энг яхши йўли деб кўрсатишга ва ҳарбий зарба фойда бермайди, аксинча бутун минтақага зарар келтиради, бу эса Америка ва Ғарб манфаатларига таъсир қилади, деб уқтиришга уринмоқда.

Шунга кўра демак Обама ҳарбий амалиёт яқинлашгани сайин эътиборни жазо чораларини кучайтиришга қаратмоқда. Ҳатто бу жазо чораларини қўллашни Эрон марказий банкигача етказиб, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиш учун қилаётган ҳаракатларига қарши кучли қурол ҳарбий амалиёт эмас, мана шудир деб таъкидламоқда. Шунинг учун бу масала борасида лоақал Америкадаги сайлов йилида қабул қилиш ва рад қилиш давом этиши кутилади: Европа ва яҳуд вужуди Эроннинг ядровий иншоотларига ҳарбий ҳужум қилиш учун фурсатдан фойдаланиб қолишга зўр бериб уринишаётган бўлса, Америка жазо чоралари ва уларни кучайтириш фойдали ечимдир деб кўрсатиб, бунга йўл қўймасликка зўр бериб уринмоқда ва ҳоказо.

3 –  Обаманинг Эронга йўллаган нотаси эса – гарчи унда келган нарсалар маълум қилинмаган бўлса­да – лекин у Эроннинг Ҳурмуз Кўрфазини тўсиб қўйиш ҳақидаги баёнотлари ва Кўрфаз давлатларига таҳдид қилган баёнотлари натижасида юзага келган кескинликни юмшатиш учун Эронга йўлланган «огоҳлантириш» талаби бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Мақсад ҳарбий амалиётлар учун бўлган баҳоналарни бартараф қилишдир.

4 –  Ғарб давлатларининг исломий минтақамиз устида курашаётгани ва бу минтақада ўзлари билан елкама­елка турадиган югурдак қуролларни топишаётгани аламлидир. Пок исломий юртларимизга чўзилган чангалларни кесиб ташлайдиган рошид Халифалик давлатимиз бўлиш ўрнига бу югурдаклар Ғарбга ана шундай хизмат қилишмоқда. Бироқ шунга қарамай бу зулмат ва бу золимлар узоқ давом этмайди. Зеро Ислом Аллоҳ изни ила қадам ташлаб кириб келмоқда, Халифалик кириб келмоқда.

«Албатта сизлар унинг хабарини (озгина) вақтдан сўнг билиб олурсизлар»               [Сод 88]

 


Просмотров: 1182 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 mydverey  
0
Здравствуйте. Намекните умоляю. Где-бы раздобыть сапоги Лиска?

С уважением, Владимир попок.

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz