Сурия ҳукумати БМТнинг махсус элчисини қабул қилишга рози бўлди.
Сурия ҳукумати БМТ бош котибининг махсус элчиси Кофи Аннанни келаётган шанба куни қабул қилишга рози бўлди, деб маълум қилади мухбирларга Қохирада араб давлатлари Лигаси (АДЛ) бош котиби Набил ал-Арабий.
«Кофи Аннан Сурияга 10 март куни келади», -.. деди ал-Арабий.
Унинг сўзларига қараганда, шунингдек АДЛнинг ҳам вакили бўлган Аннан, 7 март куни Қохирага Сурия муаммоси борасида сўзлашувлар учун келади.
БМТ бош котиби Пан Ги Мун 24 феврал куни Кофи Аннанни араб давлатлари Лигаси ҳамда БМТнинг Суриядаги махсус элчиси қилиб тайинлади. Унга, хусусан, шу мамлакатда зўравонлик ва инсон ҳуқуқларини паймол қилишликни тўхтатишга қаратилган саъй-харакатларни йўналтириш ҳамда Сурия бўҳронларини тинчлик йўли билан ҳал қилинишини таъминлаш топширилган. Суриядаги аҳволни нормаллаштириш бўйича Аннаннинг ўринбосари қилиб таниқли араб дипломати, Фаластин миллий идорасининг собиқ ташқи ишлар вазири Носир ал-Қудва тайинланган.
Туркистон. Асад БМТ вакиллари билан учрашишга розилик беришидан аввал, Хомсда ва яна бир неча шахарларда, сунъий вахима пайдо қилиш мақсадида -. халқ харакатини террористлар уюшмаси қилиб кўрсатиш учун, у шаҳарларни ташлаб чиқиб кетди ва оғир артилерия билан ўққа тутди.
Саросимага тушган оддий халқни эса, ўзи билвосита Россия қуроллари билан арзон баҳода қуроллантирди.
Мақсади халқаро ҳамжамият олдида, режимга қарши сиёсий халқ қўзғолонини, давлатга қарши ҳарбий тўпалон қилиб кўрсатиш.
БМТ ва унга таъсир ўтказувчи етакчи давлатлар, Асадни бу найрангларидан нафақат хабардорлар, балки унга бу амалиётлар лойихаларини уларнинг ўзлари тузиб бермоқдалар.
Сурия муаммоси, хозирга келиб нафақат Асаднинг, балки демократик системага асосланувчи дунё халқаро ҳамжамиятининг муаммосига айланиб бўлган. БМТ вакиллари Сурияга ташрифи чоғида минтақадаги Исломий фикрий қувватни Сурия халқига қанчалик кўчиб ўтганини ва Асад режими қулагудек бўлса, оқибатлари қандай бўлиши мумкинлигини текшириб кўради.
Асад эса, БМТ вакилини вазиятни ўнглаб юбориши мумкинлигига ишонтиришга уринади.