Среда, 01.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Апрель 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Апрель » 6 » Сурияда бугун 100 киши ўлдирилди
07:47
Сурияда бугун 100 киши ўлдирилди


Сурия қўзғолонининг бош ҳайъатига кўра, Сурияда чоршанба куни ўлдирилганларнинг сони 101 тага етди. Уларнинг катта қисми тинимсиз бомбардимонлар натижасида Идлиб ва Химсда қурбон бўлдилар.

Ҳайъат ал –Жазирага ҳам бир нусҳасини юборган баёнотда маълум қилишича, давлат армияси қадимий Химс шаҳрининг турар жой кварталарига, Химс музофотидаги Талбиса ва Ростан шаҳарларига, Дамашқ яқинидаги Забдоний шаҳарчасига тинимсиз ҳужум уюштирди. Идлиб музофотининг ўзида камида 43 киши ўлдирилди. Уларнинг аксари Тафтаноз шаҳрида қазо топдилар. Вайроналар остида қолиб кетганлар тақдири эса, ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Химсда 33 киши ўлдирилди, улар орасида бир аёл, 4 гўдак бор. Ростанда бир оила йўқ қилинди. Дамашқ атрофидаги манзилгоҳлардан 15 киши ўлдирилди, уларнинг ичида икки аёл, икки гўдак бор.

Фаолларнинг ифодалашича, бугун пайшанба тонгдан бошлаб Ҳалабнинг шимолий минтақаларида ўзаро алоқалар узилди. Бу хол кенг кўламли харбий амалиётлар бошланган бир вақтда юз берди.

Давлатнинг учқочлари бугун эрталаб Ҳалаб музофотидаги Андон, Ҳайратон ва Ҳайён шаҳарларига ҳаво хужумини уюштирдилар.

Дамашқдаги қўзғолон етакчилиги кенгашига кўра, ҳаво кучлари Лавон минтақасида машина ҳайдаб кетаётган икки йигитни портлатиб юборган.

Кенгаш томонидан чиқарилган баёнотда кеча тунда Кафарсуст, Қадим ва Хажарул-Асвад манзилгоҳлари ўққа тутилган. Солихийяда аҳолини ёппа хибсга олиш бўлган, Барза аҳоли жойларига кутилмаганда ҳужум уюштирилган, Қобун эса, ўт ичида қолган.

Сурия қўзғолонининг бош ҳайъати чоршанба куни давлат шаҳар жанубида жойлашган Тафтаноз харбий ҳаво базасидан кўтарилган хужумчи харбий вертолётларни ишга солганини маълум қилди. Давлат кучлари билан шаҳарчани босиб олган озод армия аскарлари орасида бир неча соат кўча жанглари бўлиб ўтган. Тўқнашув натижасида бир неча киши ҳаётдан кўз юмди, уларнинг аксарияти фуқаролар. Озод армия аскарлари ҳам бир неча танкларни ёндириб юборишга имкон топдилар.

Химсда фаоллар шаҳар тураржойларига уюштирилган хуружларни акс эттирувчи сурат, лавҳаларни тарқатдилар. Уларга кўра, Талбиса шаҳри ўнга яқин ракета ҳужумларига дучор бўлган.

Қадимий Химс шаҳрининг аҳоли турар жой манзиллари, Жавротушшиёҳ, Қосур, Хамийдийя,ва Дийру Баълаба аҳоли пунктлари ҳам ракета ва миномётлар билан бомбардимон қилинди.

Дамашқ минтақасидан келган хабарларга кўра, Сурия кучлари Забдоний, Мазоё, Барди водиси ва шарқий Ғувтага тинимсиз хужум уюштириш мақсадида Ронкузда 50 та танкни хозирлаб қўйди.

Давлат кучлари Диръа музофотидаги Тифс, Инҳал, Яадуда аҳоли тураржойларига ҳам тўсатдан хужум қилиб, кенг кўламли хибсга олиш ишларини уюштирди. Уйларга ўт қўйдилар. Сешанба куни Инҳалда шаҳид бўлганларнинг жасадларини яшириб, уларни ўз эгаларига топширишдан бош тортдилар.

БМТ Сурия кучлари қўлида 9000 дан зиёд киши қатл этилганини қайд этди. Бунга ўлганлар сони бўйича ҳалқаро ташкилотнинг оҳирги хисоботи киритилмаган. Бироқ, унинг ўтган хисоботида бу саноққа аҳоли билан бирга давлат армиясидан ҳалқ томонга қочиб ўтганлар ҳам кириши таъкидланган.

Бу борадаги Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотига кўра, ўлганлар сони 10281 та, улардан 7432 нафари тинч аҳоли, 2281 таси ҳукумат кучларидан, 568 нафари ҳалқ томонга ўтган аскарлар. Қароргоҳи Британияда жойлашган бу ташкилотга кўра, бу саноққа айрим касалҳоналарда жон берган, шахси аниқланмаган марҳумлар кирмайди.

Аммо, Сурия ҳукуматига кўра, ўлганлар сони фақат 6044 та, улардан 3472 таси тинч аҳоли, 2566 таси армия, полиция ва ҳавфсизлик ҳизмати ходимлари.

Туркистон..: Кофи Аннан бошчилигидаги БМТ вакиллари томонидан олиб борилаётган Сурияга ёрдам кўрсатиш йўналиши, ёки "сурия дўстлари" деб номланмиш Туркия бошчилигидаги йўналишларнинг барчасини мақсадлари: Бизларда, яъни дунёдаги барча мусулмонларда, улардан Сурия мусулмонларига ёрдам беришларидан умид пайдо қилиш ва ўзимиз уларга ёрдам беришимиз лозимлиги ҳақидаги фикрни тасаввурларимиздан йироқлатишга қаратилмоқда.

Аслида бу муаммо, хатто улар томонидан ҳал қилинганида ҳам, айтайлик Ливия сингари, биз мусулмонлар яна бошлаган нуқтамизга келиб қолаверамиз.
Бошланиш нуқта эса, куфр найранглари, уни эътиқодидан келиб чиққан бошқарув программаси, куфрни манфаатларини
ҳимоя қилувчи фосиқ ҳокимият, шуларни ҳаммаси ўзгаришсиз қолаверади. 
Ўзгарадиган нарса фақат шахс ёки уюшмалар, уларни найранглари асосидаги баъзи бир бошқарувдаги услублар.

Лекин уларни эътиқодига асосланувчи, инсон хаётини барча жабхаларини асоси бўлган демократияга асосланувчи куфр мафкураси эса, ўзига Исломни ниқоб қилиб олиб янги кўринишлар билан бизларни чалғитишда давом этмоқчи.

Агар биз мусулмонлар, тубдан ўзгаришлар ясаб, ҳаракатларимизни муайян бир режимларнигина кетказишга эмас, балки курашни бутун дунёда бутун дунё агрессиясига, яъни нафақат мусулмонларга балки умуман инсониятни бахтсизликда сунъий ушлаб келаётган демократияга асосланувчи капиталистик тузмни кетказишга қаратмас эканмиз, ҳаракатларимиз муваффаққиятга эришиши мумкин эмас.

Бутун дунё мусулмонларини бир бирларига ёрдам бериши, бир бирлари билан бир тан бир жон бўлиб бир йўналиш бўйлаб унумли ҳаракат олиб боришларини ягона йўли мана шу.
Бутун мусулмонлар, дунёни
ҳар қайси бурчагида туриб, бир фронт бўйлаб, бир мақсад сари ёнма ён ҳаракатлана олиши мумкин бўлган ва ОЛЛОХни розилигига эришишларини суннатга мувофиқ ягона йўли (тариқати) бўлган йўналиш бўйлаб ҳ
аракатланишлари воожибдир!

Просмотров: 2087 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz