Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм
Главная » 2011 » Август » 30 » Сурияда Рамазон Ҳайитидан кейин ҳам аксилҳукумат намойишлари бўлиб ўтган
21:05
Сурияда Рамазон Ҳайитидан кейин ҳам аксилҳукумат намойишлари бўлиб ўтган
Сурияда Рамазон Ҳайитидан кейин ҳам аксилҳукумат намойишлари бўлиб ўтган
Суриянинг қатор шаҳарларида Рамазон Ҳайити ибодати адо этилганидан кейин яна аксилҳукумат намойишлари ташкил этилган.
Хабарларга кўра, минглаб одамлар масжидлардан кўчаларга чиққанлар, жумладан пойтахт Дамашқ атрофида ҳам намойишчилар Президент Башар ал-Асад ҳукуматининг истеъфосини талаб қилганлар.
Суриялик фаолларнинг айтишларича, хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши ўт очганлар, оқибатда камида етти инсон ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг аксари мамлакат жанубидаги Дераа шаҳри истиқомат қилувчилари бўлганлар.
Ҳомс шаҳрида ҳам бир киши ўлдирилгани хабар қилинган.
Турли жойларда ярадор бўлганлар сони ҳам кўп бўлган.
Сурия телевидениеси Президент Башар ал-Асаднинг Дамашқдаги масжидлардан бирида Рамазон Ҳайити намозини ўқигани ҳақида махсус кўрсатув намойиш этган.
Би-би-сининг Байрутдаги мухбири Жим Муирнинг хабар қилишича, Президент Асад намоздан кейин ибодатгўйлар билан қисқа суҳбат қурган.
Сурия телевидениеси Президент Башар ал-Асад Рамазон Ҳайити намозини адо этгани ҳақида кўрсатув намойиш этган
Ҳайит намозидан кейин кўплаб шаҳарларда, ҳатто Дамашқ атрофида ҳам одамлар кўчаларни тўлдирганлар, улар президентнинг истеъфосини талаб қилганлар.
Мухбирларимизнинг хабар беришларича, давлат хавфсизлик кучларининг эътибори қабристонларга ҳам қаратилган, Рамазон Ҳайити кунлари мусулмонларнинг яқинларининг қабрларини зиёрат қилишлари назарда тутилган.
Фаолларга кўра, Дамашқ атрофидаги Қабун деб номланган жойда оломонни хавфсизлик кучлари ўраб олиб ўт очган, бу қатор талофотларга сабаб бўлган.
Бошқа жойлардаги сингари мамлакат шарқидаги Дейр ал-Зуурда ҳам намойишчиларга қарата ўт очилгани ҳақида хабарлар олинган.
Рамазон Ҳайити арафасида Сурия хавфсизлик кучларининг ҳарбий техникалари бир неча ойдан буён аксилҳукумат намойишлари даво этаётган Растон шаҳрини ўраб олганлар.
Сурияда хорижий журналистларнинг фаолият юритиши тақиқланган, бу эса суриялик фаоллар ҳамда ҳукумат тарқатаётган ахборот ҳақиқийлигини текширишни қийинлаштирмоқда.
Якшанба куни Араб Лигаси Бош котиби Набил Арабийнинг юзага келган инқирозни ҳал этиш йўлларини муҳокама этиш мақсадида Сурияга ташриф буюриши эълон қилинган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, март ойида Сурия президентига қарши норозилик намойишлари бошлангандан буён 2200 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.
Сайфуллох: Ливия муаммосига қаттиқ аралашаётган Ғарб, Сирия муаммосига хатто журналистларини ҳам кирита олмаётганини қандай тушуниш мумкин. АҚШ Ливияда Афғонистондаги йўл қўйган катта хатосини такрорламади, яъни НАТОни пиёда кучларини аралаштирмасдан, уни ўрнига мусулмонларни сиёсий заифликларидан фойдаланиб, мухолиф кучларни қуроллантирди ва уларга хар хил расмий ёки норасмий йўллар билан йўл очиб бериш орқали улар билан сиёсий вазиятни билвосита ўз қўлида ушлаб қолишга урунмоқда. Сирияда Асадни кетказишликка уларни амалда жиддий аралашмаётганлари ҳам ана шундаки, уларни аралашуви натижасида пайдо бўлиши кутилаётган сиёсий ва харбий бўшлиқни вақтида тўлғазишга улгуриб қолиши мумкин бўлган қуролланган мухолифотни йўқлигидадир. Ислом шариатида мусулмонларни гурух гурух бўлиб бир бирларини қиришлари харом. Хатто улар шаръий хукмларни бузаётган бўлсалар ҳам. Юқоридагилар эса хатто Исломни даъво қилишаётганлари ҳам йўқ, ундан ташқари улар кофирларни ёрдами билан, уларни манфаатларини химоя қилган холатларида, хатто энг ашаддий золимларни ўлдирганларида ҳам камида қаттиқ гунохкор, ўлганлари эса улар даъво қилишаётгандай хеч қандай шахид эмаслар. Ливияда уришаётган иккала томон мусулмонларини ҳам, Афғонистондаги НАТО аскарларига қарши уришаётган ғозийлар ва шахидлардан фарқи ана шундадир. АҚШни у ерларга харбий қуввати билан аралашувидан қўрқитаётган нарса қам айнан мана шу тушунча асосидаги мусулмонларни муносабатидир.