Воскресенье, 19.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 14 » Ўзбекистонда жиддий ўзгаришлар бўлмайди
17:38
Ўзбекистонда жиддий ўзгаришлар бўлмайди
strs

Stratfor: Ўзбекистонда жиддий ўзгаришлар бўлмайди

"Stratfor” нинг 2012 йил башоратлари ҳисоботида дунёнинг барча минтақалари қамраб олинган.
"2012 йилда Марказий Осиёда террорчилик ҳаракатлари кўпаяди”, деб башорат қилмоқда АҚШнинг "Stratfor” тадқиқот ширкати.
"Stratfor” разведка ва таҳлил ширкатининг 2012 йилда Марказий Осиёга таалуқли тадқиқоти хулосасида айтилишича, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда террорчилик ҳаракатлари сезиларли даражада кучаяди. Бироқ Қозоғистонда террорчилик ҳаракатлари мунтазам содир этилади.

"Террорчилар ўз стратегик мақсадларига, яъни амалдаги режимларни ағдаришга муваффақ бўлмайдилар. Улар минтақадаги барқарорликни издан чиқарувчи халқаро ҳаракатга айлана олмайдилар”, дейилади баёнотда.

"Stratfor” тадқиқотчилари 2012 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон лидерларининг энг катта муаммоси сиёсий қийинчиликларни пайдо қилувчи ворис танлаш масаласи бўлишини башорат қилишган.

"Агар мазкур лидерлардан бирортаси вафот этмаса, биз бу мамлакатларда жиддий сиёсий ўзгаришлар бўлади деб ўйламаймиз”, дейилади тадқиқот хулосасида.

"Stratfor” тадқиқотида Қозоғистонга кўпроқ эътибор қаратилади. Муаллифлар фикрича, Қозоғистонда 2012 йилда ҳам норозилик намойишлари давом этади. Лекин бу намойшлар жиддий қон тўкилишларга олиб келмайди.

"2012 йилда Марказий Осиёдаги барқарорликни жуда кўп омиллар издан чиқариши мумкин. Бироқ бу омиллар вазиятнинг кескин ўзгаришига таъсир эта олмайди. Минтақада, асосан Қозоғистонда, иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви сабабли норозилик кучаяди. Қозоғистон банк тизимидаги жиддий муаммолар молиявий инқирозга сабаб бўлади. Аммо қозоқ ҳукумати шу кунгача заҳира қилинган нефт пуллари ҳисобига бу инқирознинг чуқурлашиб кетишини тўхтатиб қолади”, деб ҳисоблайди "Stratfor” экспертлари.

Strategic Forecasting Inc –қисқартмада "Stratfor” хусусий разведка ва таҳлил ширкати ҳисобланади ва унинг қароргоҳи АҚШнинг Техас штатидаги Остин шаҳрида жойлашган. Barron's Magazine нашри "Stratfor”ни "яширин ЦРУ” сифатида баҳолаган.

Ширкат америкалик сиёсатшунос Жорж Фридман томонидан 1996 йилда ташкил қилинган. Фридман СССР ва АҚШ муносабатлари ҳақидаги бир қатор китобларнинг муаллифи. Жаҳонда ҳарбий ва ядровий мувозанат борасидаги илмий ишлар муаллифи. У 1994 йилда Луизиана давлат университети қошида геосиёсий тадқиқотлар марказини ҳам ташкил қилган.

Сайфуллох..: Бу АҚШни "Stratfor” тадқиқодчиларини, келтираётган тахлиллари кўпрок уларни яъни АҚШни Марказий  Осиёда ўзига қулай у хохлаётган вазийятни чизиб беришмоқда. Яъни бу минтақадаги сиёсий вазийят уни қўл остидалигини, баъзи бир форс мажор, кутилмаган холатлар бўлиб қолмаса, АҚШ томонидан вазият шу йўналишда олиб борилишини таъкидламоқчи. 
Энди кутилмаган вазиятлар эса, улар келтираётган диктаторларни бирортаси ўлиб қолиши ёки Араб ўлкаларининг бирортасида Халифалик давлатини эълон қилиб юборилиши. 

Россия ва Хитой томондан кўрсатилиши мумкин бўлаётган аралашувларни муваффаққият қозонмаслигини, улар террористик харакатларни ривожлангани билан мақсадларига эриша олмайдилар деб ифодаламоқдалар.
Агар Ислом давлати шу йил эълон қилиниб қолса, юқоридаги тахлилдан қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин: Унда буларни назорати остида харакатланувчи мухолиф кучлар сахнадан мутлоқ  улоқтирилиб, уларни ўринларини куфр оламини бирортасига тобеъ бўлмаган сиёсий доира пайдо бўлади. Бу холат хозирда Араб ўлкаларини Миср, айниқса Сурияда кузатилмоқда. Ана унда Исломий раъй ва туйғулар мусулмонларни харакатлантирувчи кучга айланади. Ўшанда бу диктаторлар, калтакдан ўлиб кетишмаса панжара ортидаги ўз ўринларига ёткизиб обкелинадилар ва хукм қилинадилар. Уларни хожалари эса океан ортига узлатга қараб қочадилар.

Туркистон.
Просмотров: 1062 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 2.5/2
Всего комментариев: 1
1 Али.абдуллох.  
0
Улар макр килурлар,Аллох хам макр килур.Аллох маккаррокдир!

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz