Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 11 » Ташиев фашизмда айбланмоқда
07:25
Ташиев фашизмда айбланмоқда
tashi

Ташиев фашизмда айбланмоқда
Қирғизистон парламентида кўпчилик ўринга эга бўлган "Ата Журт” партияси лидери Қамчибек Ташиевнинг Бишкекдаги "Де факто” газетасига берган суҳбати фашизм ғоялари билан йўғрилган.

Миллатчилардан иборат экани айтиладиган "Ата Журт” партияси раҳбари Қамчибек Ташиев Бишкекда нашр этиладиган "Де факто” газетасига берган суҳбатида мамлакат Бош вазири Ўмурбек Бабановнинг онаси қирғиз эмаслигини урғулай туриб, Қирғизистонни фақат тоза қонли қирғизлар бошқариши шартлигини айтган.

Қамчибек Ташиевга кўра, шу кунгача Қирғизистонни яҳудийлар, татарлар, руслар бошқариб келган. Ташиев суҳбат давомида Бош вазирнинг онаси курд миллатига мансуб эканига шаъма қилиб :"Энди эса биз курдлар билан ош-қатиқ бўлаяпмиз. Ўз халқи учун жон куйдираётган одам тоза қонли қирғиз бўлиши керак”, деб айтган.

Қамчибек Ташиевнинг мазкур интервюси ва унда халқни "тоза қонли” ва "тоза қонсиз”ларга ажратилиши қирғизстонлик ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан "фашизм шиорлари ва ғоялари”сифатида баҳоланди.

Бироқ Қамчибек Ташиевнинг ўзи бундай фикрга қўшилмайди:

- Қирғизистонни қирғизлар бошқариши керак десам, Қирғизистонда қирғиз миллатини мақтасам ва қирғизлигимдан фахрлансам нега мен айбдор бўлишим керак? деди Қамчибек Ташиев Озодлик радиосига берган суҳбатида.

"Ата Журт” партияси лидери "Де факто” газетасига берган суҳбатида Бош вазир онасининг миллатига урғу бермагани, миллатчилик ғояларни тарғиб қилмаганини айтди.

Бироқ "Де факто” газетаси мухбири Мирлан Дуйшенбаев суҳбат диктофонга қандай ёзиб олинган бўлса. Ўша тарзда бир сўзи ҳам ўзгартирилмай нашр этилганини билдирди:

- Диктофонда мазкур суҳбатнинг ёзуви бор. Газетада қандай ёзилган бўлса, шу сўзлар айтилган. Бирорта ортиқча сўз қўшилмаган. Шунинг учун Қамчибек Ташиев мана шу сўзларни айтганини исбот қилиб бера оламиз, деди Мирлан Дуйшенбаев.

Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Бош прокуратурадан Қамчибек Ташиевга нисбатан миллатчилик ғояларини тарғиб қилиш айби билан жиноят иши очишни талаб қилишмоқда.

- Мен бу суҳбатни ўқиб чиқдим ва ҳозир ҳам бу суҳбатни фашизм тарғиботи деб айтган бўлар эдим. Гитлер "Дунёда фақат тоза қонлилар қолиши керак” деган ғояни олға сурган эди. Ташиевнинг суҳбатида ҳам Қирғизистон халқи "тоза қонли” ва тоза қонсиз”ларга ажратилади, деди ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдурасулова.

Ҳозирча Қирғизистон Бош прокуратураси Қамчибек Ташиевнинг газетада чоп этилган суҳбати ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг талабларига муносабат билдирганича йўқ.

Айни пайтда Қамчибек Ташиев "Де факто” газетасига берган суҳбати чоғида "тоза қонли” деганида қирғизларни назарда тутганидан тонгани йўқ.

Қамчибек Ташиев раҳбарлигидаги "Ата Журт” партияси 2010 йилда ўтган парламент сайловида кўпчилик овозни олиб, парламентдаги асосий ўринларни эгаллаган ва ҳукмрон коалиция асосини ташкил этган эди. 2011 йил октябрида ўтган Қирғизистон президенти сайловида социал демократлар партияси вакили Алмазбек Атамбаев ғолиб бўлгач, "Ата Журт” партияси ташкил этган ҳукмрон коалиция тарқатилган эди.

Айни пайтдаги ҳукмрон коалицияда "Ата Журт” партияси иштирок этмайди. Мазкур партия ўзини мухолифат сифатида эълон қилган.

Туркистон: Ташиев сингари миллатчи сиёсатчилар, илгари хам бунақанги баёнотларни бундан хам қаттиғроқ сувратда айтиб келганлар. Негадир хозиргисига вахимали тус беришга уринилмоқда.
Балки Қирғиз хукумати, мухолиф кучларни миллатчиликка  қастдан йўналтирмоқчидир. Чунки бахор яқинлашаётганда юқоридаги каби баёнотларни кўпиртириш, фақат шу йўналишдаги туйғуларни яна ривожланишига, хатто етакчи туйғуга айланишига сабаб бўлиши мумкин.
Қирғиз хукумати, аввал хам ўзларини шунақанги ахволларини ўнглаб олишда, миллатчилик иллатидан фойдаланган эдилар. Нахотки улар шу ифлос услубдан яна фойдаланишни кўзлашаётган бўлсалар.


Просмотров: 1408 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
2 hizb  
0
Киргизистон майда чуда автоном шахарчаларга айланиб кетадиганга ухшайди,сабр килинглар халифатга оз колди шунда бу хоинлар уз жазосини олади!!!

1 Odil  
0
Garri Poter e'rtagiga aylanib ketibdiku! Zoti tozalar va zoti aynigan chuvrindilar biggrin xo'p avvalgi millatchilik sharmandaligini Ruslar amalga oshirgan bo'lsa bu safar kimga kerak? Axir ular o'zlarini qo'g'irchog'ini davlat tepasiga olib kelishdiku? Ruslar O'zbekistonga qo'ygan talabini O'zbek hukumati bajardiku qisman bo'lsa ham. E'ndi nima kerak zoti toza to'palonchilarga yana g'alvani? Katta davlatlar qo'llovisiz xech narsaga e'risholmaydiku. Yoki yana jirkanch AQSHmi?

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz