Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Сентябрь » 14 » Террорчи баҳона донор ғаниматми?
13:11
Террорчи баҳона донор ғаниматми?
kenesh

Террорчи баҳона донор ғаниматми?

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Кенешбек Дуйшўбаев
13.09.2011
Шерзод
Қирғизистонлик чекистлар мамлакатда террорчи ташкилотлар аъзолари кўпаяётганидан баҳс этмоқда.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Кенешбек Дуйшўбаев 12 сентябр куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистонда террорчилик хавфи кучайиб бораётганини таъкидлади: 

- Афсуски, бу масала кескинлашмоқда ва чуқурлашмоқда. Бу тенденция кучайиб, оқимларга жалб қилинаётган шахслар сони кўпаймоқда. Ўтган йилга нисбатан оқимларга алоқадорлиги аниқланган ва қўлга олинган шахслар кўп. Афсуски, бу ҳолат янада кучаяди, деган тахмин бор. Негаки, Афғонистон ва Покистон масаласи тўла ҳал қилинмаган. 2014 йилда АҚШ у ердан чиқишини билдирди. "Ўша пайтгача барча масалалар ҳал қилинади” дейишга менда ишонч йўқ. Агар улар кетса, биз бу офат қаршисида ёлғиз қолмаймизми? Албатта, биз қўшнилар билан бирга курашишимизга шубҳа йўқ. Бироқ масала хавф-хатар кўламининг қанчалик бўлишидадир, - деди Кенешбек Дуйшўбаев.

Расмий маълумотларга кўра, 2011 йил бошида Қирғизистон махсус хизматлари қошида Террорчиликка қарши кураш маркази ташкил қилинган. Кенешбек Дуйшўбаев бу йил баҳор ва ёз ойларида мамлакатнинг барча ҳудудларида қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликда террорчиликка қарши кураш бўйича ўқув машғулотлари ҳам ўтказилганини айтар экан, ҳозирда Хитой ҳукумати террорчиликка қарши кураш учун Қирғизистонга 49 миллион сўмлик (бир миллион АҚШ долларидан кўпроқ – таҳр.) ёрдам бермоқчилигини қўшимча қилди. 

Айни пайтда мустақил кузатувчилар Қирғизистон куч ишлатар тизими расмийлари халқаро донорлардан пул олишдан олдингина мамлакатдаги терроризм хавфи борасида кўп гапиришини айтишади. 

Хусусан, ”Халқаро талерантлилик учун” жамоатчилик жамғармасининг Жалолободдаги бўлими етакчиси Асилбек Қўчқўрбаев мамлакатда бундан олдин террорчиликка қарши олиб борилган кураш самараси сезиларли бўлмаган, деган фикрда:

- Бугунги кунда террорчилик ва радикал экстремизмга қарши қанчалик даражада самарали кураш олиб бораяпмиз, уни қандай мезон билан аниқлаяпмиз – шу томони бизни ўйлантиради. Албатта махсус хизматларнинг олиб бораётган ишлари доимо очиқ-ошкор бўлмаслиги керак, негаки бу давлат хавфсизлиги бўйича қилинган ишлардир. Лекин шундай бўлса-да, жамоатчилик олиб борилаётган ишлар самарасини сезса, яхши бўларди. Куч тизимларимиз халқаро ташкилотлардан, донорлардан "экстремизм-террорчиликка қарши курашамиз” деб, пул ундириш учунгина ҳаракат қилмай, системали равишда иш олиб боришса, яхши бўлар эди, - дейди Асилбек Қўчқўрбаев.

Қирғизистонлик диншунос Қадир Маликов эса ҳозирда террорчилик ва экстремизм каби муаммоларга қарши курашда фақат молиявий тайёргарлик камлик қилади, деган фикрда. Шунингдек…

- Фақат қўлга олиш ва бошқалар бўйича оператив, техник тайёргарликгина куч ишлатар тизимларнинг муҳим вазифаси бўлиб қолмаслиги керак. Биринчи навбатда, кадрларни тайёрлаш масаласи туриши керак. Афсуски, куч ишлатар тизимларда малакали кадрлар оз. Айнан теологияни, исломни ичидан билувчи, экстремизм билан фақат курашишни эмас, профилактик ишларни олиб боришни ҳам билувчи кадрлар оз. Ҳозир давлат хавфсизликни таъминлаш бўйича ёшлар ва аҳоли орасида огоҳлантирувчи характерга эга бўлган профилактик ишларни олиб борилишига муҳтож. Негаки, менимча, экстремизм ёки террорчилик масаласини куч қўллаш орқалигина ҳал қилиб бўлмайди, - деди Қадир Маликов.

Абдуллох: Қирғиз сиёсатчиларини эртанги кунни кўра олишмаётганларидан ташқари, уларни у кундан умидлари хам сўниб бормокда. Шунинг учун улар "ётиб қолгунча отиб қол" шиори асосида иш кўришмоқда.
 Уларни баъзилари вазиятдан фойдаланиб, моддий манфаътларни кўзлаётган бўлса, баъзилари сиёсий мавқейини тиклаб олмоқчи, баъзилари сиёсий мавқеларини сақлаб қолмоқчи бўлса, баъзилари моддий бойликларини сақлаб қолишни кўзламоқдалар.
 Душебоев сингари сиёсатчиларни харакатлари, хатто Қирғизистонни парчаланиб кетиш хавфини кучайтириб юбораётган тақдирда хам, юқорида келтирилаётган миллионлар уларни кўзларини кўр қилиб қуймокда. 
 Эслатиб ўтамиз, Душебоев ҚРни хавфсизлик хизмати министри.

Туркистон.
Просмотров: 1330 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz