Среда, 01.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Апрель 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Апрель » 6 » The Telegraph: 'Ўзбек-тожик можароси минтақани беқарорлаштириши мумкин'
22:05
The Telegraph: 'Ўзбек-тожик можароси минтақани беқарорлаштириши мумкин'
The Telegraph: 'Ўзбек-тожик можароси минтақани беқарорлаштириши мумкин'


 
"Телеграф"нинг ёзишича, темирйўл ва газ Ўзбекистонга жанубий қўшниси устидан иқтисодий назорат ўрнатиш имконини беради
Британияда чиқадиган "Телеграф" рўзномасининг ёзишича, Марказий Осиёнинг икки собиқ шўро давлати ўртасидаги можаро минтақадаги барқарорликни издан чиқариши мумкин.
Рўзномага кўра, сўнгги ҳафталарда темир йўли ва газ транзити борасида кескинлашган зиддият Тошкент ва Душанбе ўртасидаги муносабатларнинг қанчалик таранг эканини кўрсатади.
Яна ушбу мавзуга оид
Ўзбек бош вазирининг тожик баёнотига жавоби нақадар асосли?
Ўзбекистон Тожикистон билан газ сотиш борасида музокараларга тайёр
Тожикистон яқин орада Вахш дарёсини тўсиб қўйиши мумкинми?
Британ нашри сўнгги кескинлашув НАТО Афғонистондан ўз кучларини олиб чиқишга тайёрланаётган пайт юзага келганига эътибор қаратган.
Рўзноманинг Марказий Осиё бўйича мухбири Жеймс Килнернинг ёзишича, ўзининг оғир ҳарбий техникасини Марказий Осиё орқали олиб чиқишга ҳозирланаётган НАТО минтақада яхши фазони яратишга уринмоқда.
Муаллифга кўра, Марказий осиёдаги энг қашшоқ давлатлардан бири бўлган Тожикистон учун сув асосий табиий бойликлардан бири ҳисобланади.
"Тожикистоннинг табиий бойликларидан бири, бу - Помир тоғларидан оқиб тушаётган ва Ўзбекистоннинг даромадли пахта майдонларини суғоришда ишлатилаётган сувдир", - деб ёзади муаллиф.
Аммо ўз навбатида Ўзбекистон газ қувурлари тармоғи ва темир йўл тизимига эга, бу эса Ўзбекистонга ўз қўшниси устидан иқтисодий назорат ўрнатиш имконини беради.
Муаллифнинг таъкидлашича, расмий Тошкент айниқса, Тожикистоннинг гидроиншоот лойиҳаларига тиш-тирноғи билан қарши.
"Ўзбекистон, жумладан, Тожикистоннинг бу соҳада Эрон билан ҳамкорликда амалга оширишни режалаётган лойиҳаларига қарши. Тўғонлар Тожикистоннинг Ўзбекистон энергиясига қарамлигини камайтириш билан бирга, муҳим сув заҳираларининг ҳам тортилишига олиб келади", деб ёзади муаллиф.
"Телеграф"даги мақолада тожик томони Ўзбекистонни ўзини иқтисодий қамал қилишга уринишда айблагани, аммо ўзбек расмийлари бу даъволарни рад этганликлари айтилади.

Туркистон..: Марказий Осиёдаги давлатлар, ўзларининг стротегик жойлашган ўринлари ва энергетик ресурсларига бўлган бир бирларини мухтожликларидан, бир бирларига нисбатан ахмоқона сиёсий босимлар ясашга уринишлари, яқин келажакда жуда ёмон оқибатларга олиб келиши кутилмоқда.

Юқоридаги каби давлатлар рахбарларининг муаммолари шундан иборатки: улар мамлакат халқларини манфаатларидан келиб чиқиб эмас, балки ўзларининг шахсий амбицияларидан ва ўзлари тобеъ бўлган катта давлатлар манфаатларидан келиб чиқиб, бир бирларига нисбатан давлат стротегиясини белгиламоқдалар.
Бу юртлар халқлари қўзғалиб, тезроқ бу диктатор режимларни улоқтириб ташламас эканлар, якин келажакда у диктаторлар, икки миллат ўрталарида жуда катта миллий тўқнашувларга сабаб бўлишлари мумкин.

Просмотров: 2173 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz