Среда, 22.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Март » 13 » Толибон харакати Қандахорда содир этилган хунрезлик учун ўч олишга ваъда берди.
16:09
Толибон харакати Қандахорда содир этилган хунрезлик учун ўч олишга ваъда берди.



Толибон харакати Қандахорда содир этилган хунрезлик учун ўч олишга ваъда берди. У ерда Америка аскари 16 нафар тинч ахолини қатл этди. Хукумат масъули буни Вашингтон билан тузилажак стратегик хамкорликка рахна солувчи қонхўрлик дея атади.

Туркистон:
Кеча Америка аскари 16 нафар афғонни отиб ташлаган. Улар орасида 9 та гўдак, 3 аёл ва қариялар бўлган. Шунингдек, унинг хужумидан бир неча киши жарохат олган.

Толибон ”босқинчи америкаликларга қарши.... хар бир шахид учун интиқом олажагини билдирди. Толиблар дархол Панжоб масжидларига мужохидларни юборидилар ва ахолини аёққа туришга ундадилар.

Панжоб ахолисидан бири Франс Пресс ахборот ходимига айтиб беришича, Толиблар одамларга ; америкалик кофирлар юртингизга бостириб кирди, аёлларингизни хорлади, гўдакларингизни ўлдирди. Сизлар нимани кутяпсизлар? Туринглар, чиқинглар!, деб қўзғадилар.

Президент Барак Обама Хамид Карзай билан телефон орқали гаплашиб,ишнинг тагига тез орада етажагини ва бу қотилликда айбланганларни ”мухосаба” қилажагини ваъда берди.

Карзай бу хунрезликдан ўз қайғусини билдирди ва буни қастдан қилинган қотиллик, деб атади. Айни пайтда, афғон парламенти истибдод амалларини бажараётган ажнабий аскарларга қарши бирор чора қўлланилмаётганидан афғон халқининг сабр косаси тўлганини маълум қилди.

Бироқ, Вошингтон қотиллик биргина аскар томонидан содир этилганини айтмоқда. Гувохлар эса, аксинча, хунрезликка бир неча маст аласт аскарлар қатнашганини билдирмоқдалар.

ИСАФ нотиқига кўра, қотил хозир қамоқда. Иш Вашингтондаги америкалик масъул томонидан кўрилади.

Карзай телефон орқали қурбонларнинг оила аъзолари билан боғланди. Бир йигит унга аскарлар аёлларнинг кийимларини йиртиб, уларни хорлаганини айтиб берди.

Шунингдек, омон қолганлардан бирининг айтишича, аскар битта эмас, унинг шериклари хам бор эди. Улар у йигитнинг қатл этилган оила ахли устидан бензин сочиб, ёқиб юборганлар. Франс Пресс ахборот вакилига кўра, айрим жасадлар ёниш натижасида қорайиб кетган.

Қуръони карим нусхасини ёқиб, камида 30 нафар афғоннинг умрига зомин бўлган хорликдан уч хафта ўтиб бу хунрезлик содир этилмоқда. Бундан олдинроқ эса, Америка аскарларининг мужохидлар жасадлари устидан бавл қилиши ходисаси юз берган эди.

Америка элчилиги Афғонистондаги ўз ватандошларини толиблар томонидан эхтимолий,интиқомий хужумлардан огохлантирди. Чунки, Мусхаф ёқилгандан кейин хам бир неча америкалик аскар жаханнамга равона бўлган эди.

АҚШ ва унинг ғарблик иттифоқчилари бундай кўринишлар ишни чигаллаштириб, 2014 йилгача Афғонистондан чиқиб кетиш режаси орқага суришини айтишмоқда. Шу кунларда Афғонистонга ташриф буюрган Германия канцлери Ангеле Меркель Қандахор хунрезлигини террорчи харакат, деди. Карзай билан телефон орқали боғланиб, унга ўз таъзиясини изхор қилди ва ИСАФ юз берган ходисага ойдинлик киритиш учун қўлидан келганича харакат қилишини айтди.

Меркель бугун шимолий Афғонистонинг Балх шахрида. У бу зиёратини олдиндан маълум қилмаган. У бу шахарга тўртинчи бор келмоқда. У вилоят пойтахти Мазори Шарифда жойлашган ўз аскарлари билан учрашган.

Меркель Қундуз вилоятига хам сафар режалаштирган, бироқ ноқулай об хаво шароити бунга тўсқинлик қилди. У Карзай билан қилган телефон орқали сухбат чоғида келгуси икки йил оралиғида Афғондан чиқиб кетишга аниқ жазм қила олмаслигини хам билдирди.
Просмотров: 1912 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 3.5/2
Всего комментариев: 1
1 immutrina  
0
[http://sgsfanblog.blogspot.com/2012/01/samsung-galaxy-s-update-to-android-22.html]android developers[/url]

Rummage through Paul Graham’s collected essays. I wrote about his piece on startups a week ago. Since then I’ve realized his writing covers a broad range that goes far beyond the tech industry.

Graham writes with an informal, meandering style that questions accepted beliefs and leads to surprising conclusions. When reading him, I don’t feel like I’m being preached to or instructed. It’s more like sharing a conversation with an old friend. Ideas are shared without egotism. The conclusion doesn’t matter, only finding the truth.

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz