Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Октябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Октябрь » 20 » Тожикистон Афғонистондаги халқаро кучларга қандай ёрдам бера олади?
19:44
Тожикистон Афғонистондаги халқаро кучларга қандай ёрдам бера олади?
klinton

Тожикистон Афғонистондаги халқаро кучларга қандай ёрдам бера олади?

Ҳиллари Клинтон жорий ҳафта охирида Марказий Осиёга иккинчи бор сафар қилиши кутилмоқда

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон жорий ҳафта сўнгида Ўзбекистон ва Тожикистонга сафар қилиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Афғонистондаги вазият ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Афғонистондан 2014 йилга режаланган хорижий кучларни олиб чиқиш жараёнида иштирокларини муҳокама этиш расмий музокаралар пайти кўриладиган асосий масалалардандир.

Таҳлилчилар охирги пайтларда Ўзбекистон билан АҚШ муносабатларининг қайта жонланаётганига туртки берган асосий омил ана шу эканини айтиб келишади.

Нақлиёт ва техник жиҳатдан Ўзбекистонда бу соҳада анчайин имкониятлар мавжудлиги маълум, лекин Тожикистоннинг айни жараёнда иштироки қандай бўлиши мумкин?

Расмий Душанбе Қўшма Штатларга нималарни таклиф қила олади?

Би-би-си айни савол билан Тожикистон Стратегик Тадқиқотлар Институти раҳбари Суҳроб Шарипов билан суҳбатлашди.


Суҳроб Шариповга кўра, Тожикистон 2014 йилга қадар ҳарбий салоҳиятини кучайтириш зарур.

Суҳроб Шарипов: АҚШ эътиборини қарата олладиган бир неча жиҳат бор. Биринчидан Тожик томонининг Афғонистоннинг турли доираларида, тожик қўмондонлари ва шимолий иттифоқнинг собиқ қўмондонлари орасида анчайин кучли лоббиси бор. Уларнинг ҳам Тожикистон раҳбарияти билан алоқлари анчайин яхши ва қайсидир маънода тожик томони айтган сўзлар ва маслаҳатларга қулоқ тутадилар. Иккинчи томондан, Тожикистон нақлиёт ва техник тизимини, айнан Афғонистонни назарда тутиб анчайин жиддий ривожлантирмоқда. Тожикистонни Афғонистон билан боғловчи бешта кўприк қурилган, улардан иккиси анчайин йирик ва муҳим, биттаси эса Панж дарёсининг қуйи оқимида бўлиб, стратегик аҳамитяга эгадир. Ана шу кўприклар Афғонистондан иттифоқчи кучларни олиб чиқиш жараёнида ёда уларнинг хавфсизлигини таъминлашда анчайин катта рол ўйнашлари мумкин. Ана шу ўринда қўшинлар олиб чиқилганидан сўнг Афғонистонда эҳтимолий Америка ҳарбий базаларининг бўлиши ва бу масалага Тожикистон томонининг муносабати ҳам эътиборга лойиқ, деб айтган бўлардим. Балким қўшинларни олиб чиқиш жараёнида Тожикистон ҳудудидаги баъзи объектлардан фойдаланиш масаласи ҳам кўриб чиқилиши эҳтимоли бордир. Масалан, Айнидаги аэродромдан фойдаланиш каби масалалар.

Би-би-си: Афғонистон ҳудуди билан боғловчи кўприкларни тилга олдингиз, айтайлик, қўшинлар ва техникани бу кўприклар орқали Тожикистон ҳудудига олиб ўтилди, у ёғига йўналиш қандай бўлади?

Суҳроб Шарипов: Ундан у ёғига фикримча, йўл осон. Бизда чегарадан узоқ бўлмаган ҳудуларда қатор аэропортлар бор. Панжнинг қуйи оқимидаги кўприкка яқин ерлда Қўрғонтепа аэропорти бор. Кўлобда ҳам аэропорт бор. Бу ҳам кўприкка яқин ва анчайин замонавий инфраструктурага эга. Мен бир нарсани айтиб ўтмоқчи эдим: Тожикистон иттифоқчи кучлар ўнгига Тожикистон ҳарбий салоҳиятини оширишга ёрдам бериш масаласини қўйишга ҳақли, менимча. Фикримча, иттифоқчи кучлар Тожикистоннинг ҳарбий салоҳиятини кучайтиришга ёрдам беришади, деб умид қилишимиз мумкин. Масалан, баъзи қурол турларини бизнинг қуролли кучлармизга ва чегара қўшинлармизга топшириш каби. Чунки 2014 йилдан сўнг техник жиҳатдан яхши жиҳозланган ва қуролланган қуролли кучларга эга бўлиш Тожикистон учун жуда муҳим бўлади.

Абдуллох: Тожикистонни хозирги АҚШни муаммоларини хал қилишдаги рўли, юқоридагилар айтаётгандай бўлиши мумкин.
Лекин АҚШ Тожикистондан худди илгари уни таъсири остидаги Афғонистон худудларда "шимолий алянс" жангариларини толибонга  қарши уюштиргани каби, хозирда хам яна вазиятга кўра ўша вариянтни қайта қўллашга уриниб кўриши мумкин. Бу эса Тожикистонда яна гражданлар уришини қайталанишига сабаб бўлиши мумкин.

Туркистон.
Просмотров: 1238 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
2 Odil  
0
Hillari delegatsiyasi bugun Pokistonga kelib "biz sizlar hamkorlikni xoxlamasanglar ham, Afg'onistondagi amaliyotlarimizni davom e'ttira veramiz" dedi. Kelib qo'rqitib ketdi. Bunga javoban Pokistonni o'zining pechkalari bilan ximoya qilishga urinayotgan Ruslarning javobi qanday bo'larkin!
Fransiya e'sa 200 nafar najaslarini Qobuldan olib chiqib ketdi qanday yo'l bilanligini negadir xabari yo'q bizningcha havo yo'li bilan

1 Odil  
0
Vetnamdagi, Iroqdagi, Afg'onistondagi, Pokistondagi, Falastindagi, Aljirdagi va boshqa yurtlardagi muslmonlarni va boshqa xalqlarni ayollarini, bolalarini, qariyalarini xo'rlagan nomuslariga tekkan bolalarini ayovsiz o'ldirib qirgan bu AQSH va EIlarning najas kuchlari nima uchun e'ndi tinch chiqib ketishi kerak? Chiqib yana qaerga boradi Arablarning yurtlarini vayron qilishgami? Bunga tek qarab turaveramizmi? Tojik diktatori o'zini jonidan boshqa narsani o'ylamay qo'ydi (Rossiyadan kelayotgan o'z xalpini jasadlarini xuddi go'rkovdek jim qabul qilib olayabdi va xo kazo) shunday paytda Hillari Albatta samarali foydalanib qoladi lekin Olloh makkorroqdir!

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz