Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 29 » Тожикистонда икки юздан зиёд масжид ёпилди
18:10
Тожикистонда икки юздан зиёд масжид ёпилди

masjid

Тожикистонда икки юздан зиёд масжид ёпилди

Аввалги йилларда тожикистонлик мусулмонлар ибодат қилган 229 та масжид, тожик расмийлари тили билан айтганда, "2012 йилда ва ундан кейин ҳам ёшлар ва қарияларнинг ҳордиқ чиқарадиган масканига айланади”.

Давлат қайдидан ўта олмаган ана шундай масжидларнинг 70 таси Хатлон вилоятига тўғри келади.

Кўп сонли журналистларга матбуот анжумани берган Хатлон вилояти раиси Ғайбулло Афзалов бу ҳудуддаги масжидларнинг чойхона, клублар ва спорт марказларига айлантирилишига оид маълумотларни тасдиқлади.

Айни пайтда Хатлон вилоятининг маҳаллий амалдорлари Афзалов жаноблари топшириғи асосида масжидларни жамоат жойлари, ижтимоий иншоотларга айлантириш учун жиддий киришгани кузатилади.

- Айни пайтда ноқонуний бешта масжиднинг фаолияти ўзгартирилди. Уларнинг ўрнига чойхона, тиббий хизмат кўрсатиш пунктлари ва спорт марказлари ташкил қилдик. Бу марказларни техник жиҳозлаш учун бюджетдан маблағ ажратилади. Эндиликда фуқаролар чойхоналарга айлантирилган бу биноларда тўй ва бошқа тадбирларини ўтказиши мумкин, - дер экан Хатлон вилоятининг ўзини Касиров деб таништирган маҳаллий амалдорларидан бири йўлга қўйилган тадбирлар маҳаллий аҳоли ва диндорлар розилиги билан амалга оширилганини қўшимча қилди.

Тожикистон расмийларининг таъкидича, асосан санитария ва гигиена қоидаларига жавоб бермаган масжидлар фаолияти тўхтатилган.

Сал аввалроқ мамлакат Бош прокуратураси вакиллари республика масжидларининг санитария ва гигиена ҳолатини ўрганишга киришган эди. Улар тайёрлаган ҳисобот натижаларига асосан республика жанубидаги масжидлар имомларидан бир нечтаси огоҳлантириш олди.

Хатлон вилояти аҳолиси орасида хос обрў-эътиборга эга бўлган имом Саиджон ҳукумат расмийларининг "масжидларда тозаликка риоя қилинмаётгани”га оид айтганларига қўшила олмаслигини айтади.

- Бу нима ҳукумат идорасими санитарияга жавоб бермай? Масжид энг покиза жой-ку. Ҳаммаси бекорчи гаплар. Ҳозир жамоат жойларида ҳам намоз ўқигани қўйишмаяпти. Бу ҳаммаси бир баҳона. Мақсад Исломни қисиш, бошқа гап йўқ, - дейди имом Саиджон.

Мустақил таҳлилчилар масжидларнинг ўрнини спорт ва маданий масканлар ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш пунктларию чойхоналарга бўшатиб бериш ҳукуматнинг олдиндан режалаштирган иши эканини урғуларканлар, "бундан кўзланган мақсад диний муассасалар сонини қисқартиришдир”, дея мулоҳаза билдирмоқдалар.

- Хатлон вилоятининг барча туманлари, бу томондан Исфара ва бошқа туманлардаги қанчадан-қанча масжидни кўриб келганман. Ўшаларнинг бирортасида "ифлос ёки тиб қоидаларига жавоб бермайдиган” деган хулоса чиқарилмаган. Энди бир одам бирор иш қилмоқчи бўлса, бир айб юклаши керак-да. Ҳозир ҳам қайси масжидга кирсангиз, таҳорат оладиган жойларига жуда катта аҳамият берилган. Масжидни бошқа нарсага айлантириш Ислом шариатига тўғри келмайди. Бунинг гуноҳи катта, - дейди Тожикистон Ислом маркази уламолар кенгашида 2000 йиллар бошида фаолият қилган собиқ масъул ходим, шайх Худойберди Эгамбердиев.

Мустақил таҳлилчилар фикрича, сўнгги бир неча ой давомида Тожикистоннинг Хатлон вилоятига тегишли юк вагонларининг Ўзбекистон ҳудудида қолиб кетаётгани ортидан бу ҳудуддаги ижтимоий вазият таранглашган бир паллада расмийларнинг масжидларга оид қабул қилган янги қарори жамиятдаги барқарорликни издан чиқариши табиий.

Тожикистон ҳукуматининг Дин ишлари бўйича қўмитаси қабул қилган янги қарорга биноан, бундан буён республика масжидларида ишловчилар ҳам кўп қатори давлатга солиқ тўлай бошлайди.

Айни пайтда, расмий маълумотларга кўра, республика ҳудудидаги масжидлар ва улар ходимларининг умумий рўйхати ҳозирланмоқда экан.

Туркистон: Тожик призиденти, Каримов билан изма из бормоқда. Улар бир бирларига қанчалар душман бўлмасинлар, нега уларни сиёсий йўналишлари бир томонга қараб бормоқда?
Балки Рахмонов Каримовни босимларидан шу йўл орқали қутилишни умид қилаётгандир. Чунки Қирғиз хокимиятини Каримов босим остида диндорларга қарши харакатланишга мажбурламоқда. 
Балки бу иккаласини хам Россия ўзига қарашли хар хил ташкилотлар орқали мажбурлаётгандир. Негаки Россияни ички сиёсатига эътибор қаратсангиз, диндорларга нисбатан қаттиққўллик сиёсатига гувох бўласиз.
Шуниси аниқки, бу диктаторларда энди орқага йўл деярли қолмади. Бундан буёнги уларни харакатлари, фақат ўзларини сақлаб қолиш учун ўз режимларини кучайтиришга қаратилади. 
Лекин буларни, омма халқни раъйига тескари йўналишидаги харакатлари узоқ  давом этмайди,. Чунки хар қандай диктатор қанчалар кучли бўлмасин, у етакчи гурухга суянишга мажбур. Етакчи гурух эса, ўз қувватини халқдан олади, демак у халқни раъйига тескари узоқ  туриб бера олмайди. 
Агар халқ  буларни қўллашдан бош тортса ёки хатто заифлашса, буларни режими бир кунда қулаш холатига қараб кетади. Негаки булар асосий суянган куч структураси ходимлари, ўша халқни бир бўлаги хисобланади ва улар ўз халқига нисбатан узоқ  қаршиликка ёки вахшийликка рози бўлмайдилар. Буни биз Араб бахори мисолида гувохи бўлдик.


Просмотров: 1378 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz