Тунис президенти фуқороларини ярим йилга оммавий норозиликлардан воз кечишликка чақирди.
Туркистон: Туниснинг янги президенти ўз фуқороларини ярим йилга оммавий норозиликлардан воз кечишликка чақирди. «РИА Новости» ғарб ахборот агентликларига таянган холда, Монсаф Ал-Марзукий сиёсий ва ижтимоий келишувларга эришишлик зарурлигини, акс холда мамлакатни «жамоий суиқасд» кутаётганлигини баён қилди, деб маълум қилади. Агар шу вақт ичида вазиятни барқарорлаштира олмаса истэфога чиқишлигига давлат раҳбари сўз берди. Тунис араб оламини чулғаб олган норозиликларни бошлаб берди. Бир йил аввал мамлакатда натижада «жасмин» инқилобига олиб келган оммавий халқ тўлқинлари бошланган эди. Январ ойида собиқ президент Зин ал-Абиддин бен Али Тунисдан Саудия Арабистонига қочди ва эртасига лавозимидан воз кечди. Туниснинг янги президенти ўтган сешанба онт ичди.
Бу ва яна бошқа тўпалонлардан кейинги шаклланаётган мусулмонлар давлатларини барчасида холат бирдай. Янги хокимларга бир хил кўрсатмалар берилган, яъни куфр олами томонидан музлатилган пулларни уларни тасарруфотларига қайтариш эвазига, уларга мустамлака бўлган илгариги системани янгича кўринишлар билан ушлаб қолиш. Хозирги вазият уларга ўша мақсадлари йўлида жуда қўл келиши мумкин, негаки халқ гражданлар уриши натижасида иқтисодий ўта мухтож холатга келди. Шу уларни охирги фойдаланиб қолишдан умид қилаётган холатлари Агар улар шу мақсадларига эришсалар, унда шунча берилган қурбонлар, вайронагарчиликлар, сарсонгарчиликларни хеч қандай қиймати қолмайди.
|