Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 14 » Эй Суриядаги мусулмонлар
11:49
Эй Суриядаги мусулмонлар

Эй Суриядаги мусулмонлар

Ҳалокатга юз тутган Сурия режими ажали яқинлигини сезгани учун ва ўзини сақлаб қолишдан умидини узгани учун даҳшатли жиноятларни қилмоқда

Халқаро хавфсизлик кенгаши Суриядаги мусулмонларга қарши макру ҳийласи ва найрангини ниҳоясига етказиши арафасида ва 1982 йилдаги Ҳама даҳшатли фожеасига ўттиз йил тўлиши мунасабати билан ҳамда қаҳрамон қўзғолончилар жума куни «Узр Ҳама... бизни кечир» деган шиорни кўтариб чиқиб «ваҳший оиласи режими»ни безовта қилганларидан кейин ваҳший Асад режими ўзининг жинояти ва туғёни силсиласини янада мукаммаллаштирди. Чунки 2012 йил 3 феврал жума кечаси қонли кеча сифатида ажралиб турадиган бўлди. Чунки бу кечада Ҳаманинг «биродари» Ҳимс, Риф, Дамашқ, Ҳалаб шаҳарлари ва Суриянинг қўзғолон кўтарган барча ерларида 245дан кўп одам ўлдирилди, жароҳатланганлар сони эса 700дан ошиб кетди. Ҳимсдаги озод армия самарали амалиётлар ўтказиб Башарнинг қуролланган тўдасидан бир неча кимсани асир қилиб олганидан кейин, айниқса уларни Баба Амрда ва Холидияда шармандали мағлубиятга учратганидан кейин Башар ва унинг тўдаси телбаланди. Ҳалокатга юз тутган бу режим қирғинлар ўзининг умри тугаб бораётган бошқарувининг ўзгармас асосларидан бири эканини исботлади. Башар жиноят қилишда ўзининг «ота ўғил» эканини исботлади. Чунки отаси оталарни сўйган бўлса энди боласи фарзандларни сўймоқда.

Башар амалга оширган қирғинлар, ўққа тутишлар, даҳшатли вайрон қилишлар бу режимнинг ўз ажали яқинлашганини ҳис қилаётганини кўрсатиб турибди. Айниқса Сурия армиясидаги ажралиб чиқиш ҳаракати кенг тус олганидан кейин ва қўзғолон қўллари Дамашқ ва Ҳалаб дарвозаларини қоқа бошлаганидан кейин бу режим ўзининг ажали яқинлашганини ҳис қилиб қолди. Шунинг учун демак бу қирғинлар алам олиб келиш билан бирга умидни ҳам олиб келяпти. Инша Аллоҳ Таоло бу қирғинлар ҳал қилувчи дамлар бўлади. Бу дамлар бу режимнинг ўзининг бутун зўравонлиги, хавфсизлик аппарати, қуролли тўдаси, халқаро алоқалари билан қўшилиб қулашини тезлаштиражак.

Суриядаги кризисни ҳал қилиш учун хавфсизлик кенгашига ялиниш мусулмонлар масаласини бу Уммат душманлари бўлмиш йирик давлатлар қўлига топшириб қўйиш бўлади ва бу масалани савдолашишларга, ён беришларга, тил бириктиришларга, шартларни юклашга нишон қилиб қўяди, оқибатда Исломий эмас, ғарбча ўзгариш юзага келади. Умри тугаётган Сурия режимини йўқ қилиш учун хавфсизлик кенгашига ҳам, Ғарб остонасига юкиниб унинг фуқаролик давлати, демократия, илмонийликдан иборат ечимларини тиланаётган оппозицияга ҳам ялинишга ҳожат йўқ... Аксинча ёлғиз Аллоҳ Жалла ва Алонинг Ўзигагина илтижо қилиб ялиниш керак, Унинг шариатини барпо қилишда сафларни жипслаштириш лозим.  Бу эса бу фожир низомнинг оёғи топтаган бирон ер қолмасдан бутун Сурия бўйлаб қўзғолон кўтаришни  тақозо қилади, қувват аҳлининг ўз динларига ва ўз аҳлларига ёрдам беришини тақозо қилади. Хавфсизлик кенгашидан қўрқиш эмас, балки мана шу икки иш режим капалагини учириб, уни телба қилиб қўйса ажабмас. Чунки агар бундай бўлмаганида эди режим Суриядаги ҳодисаларни муҳокама қилиш учун ўзи йиғин ўтказган тунда бу қирғинларни амалга оширмаган бўларди. Чунки унинг бу ерда кўпгина қўллаб­қувватловчи ёрдамчилари бор, энг аввало бу режимни Қўшма Штатлар қўллаб­қувватлайди. Гарчи Қўшма Штатлар зоҳирда бу режимни қоралаётган бўлса­да, лекин аслида бу режимни қўллаб­қувватлаб келмоқда.

Аллоҳ Таоло изни ила яқинда нусратга эришадиган сабрли қўзғолончи мусулмонлар:

Сизнинг бугун майдонларда кўрсатаётган саботингиз, само сари ўрлаётган хайқириғингиз, сизларни кутиб турган қирғин қуролига парво қилмаётганингиз албатта сизлар бу режимни қулатиш борасида ҳаёт ёки мамот қарорини қабул қилганингизга очиқ далилдир. Ҳизбут Таҳрир сизларни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло номи билан кечаю кундуз дорул Ислом юраги бўлган Шом юртида Халифалик давлатини тиклаш йўлида ҳаёт ёки мамот қарорини қабул қилишга чақириб келмоқда. Келинг дунёю ожират азизлигига эришиб зафар топайлик. Аллоҳ Таоло деди:


«Улар: «Қасамки, агар Мадинага қайтсак, албатта кучлилар кучсизларни ундан қувиб чиқарур», дерлар. Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар»                             [Мунофиқун 8]

Ўзингизнинг позициянгиз, сабрингиз, журъатингиз билан ёлғиз Аллоҳ розилигини изланг, Унинг ажрини умид қилинг, Унга ҳеч кимни шерик келтирманг, на хавфсизлик кенгашини, на йирик давлатларни, на сохта оппозицияни шерик келтирманг. Шаҳидларингиз ажрини Аллоҳдан умид қилинг, уларни холис пок ҳолда «ёлғиз Аллоҳ учун, ёлғиз Аллоҳ учун» деб эълон қилинг.

Эй Суриядаги зобитлар, Аллоҳ Таоло изни ила ҳақ учун олдинга ташланаётган мухлис аскарлар:

Шуни яхши билингларки, сизлар қуролсиз халқимизга ёрдам бериш борасида, сўйилаётган асирлар борасида Аллоҳ Азза ва Жалла олдида масъулсизлар. Сизларга ўзингиз узр сўраб кечиришни сўрайдиган кун насиб бўлмаслиги мумкин. Майдонлардаги мусулмонлар оёқлари топтаб ташлаган қўрқув сиртмоғидан озод бўлишингиз вақти келди. Аллоҳга бўлган иймонингиздан келиб чиқадиган қувватингиз сизларга Башар тўдаси, унинг хавфсизлик аппарати ва қуролли тўдаси кучидан чандон­чандон кўп бўлган кучни беради. Аллоҳ учун холис, ҳақиқий ҳаракат қилиш бу заҳарли илон бошини кесиб ташлайди, ишни тезда узил­кесил ҳал қилади, ана шундан кейин душманлар учун сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетади. Аллоҳ, Аллоҳ ҳаққи, ўз динингизга ёрдам беринг, ана шунда нусратга аҳл ва унга лойиқ бўласиз. Рошид Халифаликнинг юксак қасрини тиклашда, Умматга султонни қайтаришда Ҳизбут Таҳрирга ёрдам беринг. Халифалик ҳақнинг ҳақлигини, ботилнинг ботиллигини кўрсатиб беради, ҳамма ёқда адолат ўрнатади, зулмни қўпориб ташлайди, унда мусулмон ҳам, ғайримусулмон ҳам осуда ҳаётдан баҳраманд бўлади. Ўшанда мусулмонлар Аллоҳ нусрати билан шодланурлар. Аллоҳ Таоло деди:


«Эй мўминлар Аллоҳнинг ансорлари бўлингиз!»                                                      [Саф 14]

Росулуллоҳ A эса бундай дедилар:

«أَلاَ إِنَّ رَحَى الإِسْلَامِ دَائِرَةٌ، فَدُورُوا مَعَ الْكِتَابِ حَيْثُ دَارَ، أَلاَ إِنَّ الْكِتَابَ وَالسُّلْطَانَ سَيَفْتَرِقَانِ، فَلاَ تُفَارِقُوا الْكِتَابَ، أَلاَ إِنَّهُ سَيَكُونُ عَلَيْكُمْ أُمَرَاءُ يَقْضُونَ لِأَنْفُسِهِمْ مَا لاَ يَقْضُونَ لَكُمْ، إِنْ عَصَيْتُمُوهُمْ قَتَلُوكُمْ، وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ أَضَلُّوكُمْ. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، كَيْفَ نَصْنَعُ؟ قَالَ: كَمَا صَنَعَ أَصْحَابُ عِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ، نُشِرُوا بِالْمَنَاشِيرَ، وَحُمِلُوا عَلَى الْخَشَبِ، مَوْتٌ فِي طَاعَةِ اللهِ خَيْرٌ مِنْ حَيَاةٍ فِي مَعْصِيَةِ اللهِ»

«Огоҳ бўлингки, Ислом тегирмони айланишда давом этади, бас Китоб қаёққа айланса ўша ёққа айланинглар. Огоҳ бўлингки, Китоб ва султон бир-биридан ажрайди, сизлар Китобдан ажралманглар. Огоҳ бўлингки, устингизда сизларнинг фойдангизга ҳукм қилишмаган нарсани ўзларининг фойдасига ҳукм қилишадиган амирлар бўлади, уларга қарши чиқсангиз сизларни ўлдиришади, уларга итоат этсангиз сизларни залолатга бошлашади». Шунда саҳобалар: ё Росулуллоҳ, қандай иш тутишимиз керак? – деб сўрашди. Пайғамбаримиз бундай дедилар: Исо ибн Марям асҳоби иш тутгандек иш тутасиз, улар арралар билан арраландилар, ёғочга михландилар. Аллоҳ тоатида ўлиш Аллоҳга осий бўлиб яшашдан яхшироқдир». Бу ҳадисни Табароний «Кабир» китобида чиқарган.

Ҳизбут Таҳрир                                                                               12 робиул-аввал 1433м

Сурия вилояти


Просмотров: 936 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz