Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Март » 3 » 'Қуръон'га ўт қўйганлар ошкора маҳкамага тортилсин'
22:33
'Қуръон'га ўт қўйганлар ошкора маҳкамага тортилсин'
quron

'Қуръон'га ўт қўйганлар ошкора маҳкамага тортилсин'

Афғонистонда "Қуръони Карим"га ўт қўйилиши бир неча кунлик зўравон намойишларга сабаб бўлганди
Афғонистон Олий диний кенгашининг айтишича, "Қуръони Карим"ни ёқиш жиноятга тенг амалдир.
Кенгашга кўра, ушбу ҳодисага масъул шахслар ошкора маҳкамага тортилиб, жазоланиши керак.
Унинг баён қилишича, биргина узр сўрашнинг ўзи кифоя қилмайди.
Афғонистондаги Америка назорати остида бўлган "Багром" базасида "Қуръони Карим"нинг ёқилиши яқинда бутун мамлакат бўйлаб бир неча кунлик зўравон намойишларга сабаб бўлганди.
Бунинг оқибатида ўттиздан ортиқ киши қурбон бўлган ва ўнлаб кишиларга тан жароҳати етганди.
Буларнинг барчаси ортидан АҚШ Президенти Барак Обама ва Афғонистондаги Нато иттифоқи вакиллари расман кечирим сўрашганди.
"Қуръони Карим" нусхаларига ўт қўйилиши юзасидан Афғонистон ва Америка томони қўшма текширув ишларини ҳам бошлаб юборганди.
Сўнгги хабарларга кўра, тергов жараёни ҳануз давом этмоқда.
Аммо, аён бўлишича, ҳатто, ким айбдор экани аниқланган тақдирда ҳам, уни қандай жазолаш борасида якуний сўзни фақат Нато ҳарбий қўмондонлари беришади.
Кобулда бўлган мухбиримизга кўра, агар афғонлар жавобгар шахсларга берилган жазодан қониқиш ҳосил қилишмаса, яна кўплаб намойишлар юз бериши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Афғонистондаги Нато қўмондони генерал Жон Аллен бу каби ҳолларнинг қайтиб юз бермаслигига ваъда берган.
Ўз ўрнида, лозим деб топган тақдирларида, айбдорларга нисбатан фақат интизомий чоралар кўрилишини билдирганди.
"Қуръони Карим"га нисбатан муносабатдан ғазабга келган афғонлар масъул шахсларнинг фақат Афғонистон тупроғида маҳкамага тортилишларини талаб этишганди.
Аммо Нато иттифоқига кўра, ҳар қандай қонуний чора Афғонистон эмас, балки АҚШ қонунлари остида кўрилади.
Сўнгги пайтларда асосан Афғонистон шимолида фаол экани айтилган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ҳам "Қуръони Карим"га ўт қўйилиши ҳодисасини қоралаб чиққан.
Афғонистондаги Толибон ҳаракати "Қуръон"нинг ёқилишига жавобан уюштирганини айтган қатор худкушлик ҳужумларида эса, бир қанча америкалик аскарлар қурбон бўлишганди.

Туркистон: АҚШ ўз фуқороларини, айниқса харбийларини қилаётган ўта ифлос амалларини ҳам ёпиб юбориб келади. Мисол: Қирғизистондаги ГАНСИ авиабазасида, АҚШ аскари, Қирғиз фуқороси отиб ўлдирди, НАТО аскарлари Ироқда мусулмонларни қамоқхонада яланғоч қилиб, уларни тахқирлаб устиларидан кулдилар, Гувантанамода Қуръонни хожатхонага қўйиб тахқирлашди. Шу амалларни бажарган бирорта аскар жазолангани йўқ.
Ҳар бир давлат, бошқа бирор давлат фуқоросини, ўз юртидаги қилган жинояти учун ўз  қонунлари бўйича хукм қилишга хақли. Нега АҚШ ёки НАТО бундан мустасно бўлиши керак!
Қўйилаётган талаблар, АҚШни сайлов олдидан ички ва ташқи сиёсатида, анча бошини қотириши аниқ. Шунақанги  сиёсий курашга асосланувчи босимлар, Ислом юртларида кенгроқ ва шиддатлироқ олиб борилиши мақсадга мувофиқ.


Просмотров: 1308 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz