Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Март » 5 » Ўшда сайлов. Вазият барқарор
07:24
Ўшда сайлов. Вазият барқарор
kir

Ўшда сайлов. Вазият барқарор
Ўшда шаҳар кенгаши депутатлигига сайлов бўлиб ўтмоқда. Мазкур сайловда ғолиб бўлган партия вакили Ўш шаҳри мэри лавозимига сайланади.

Ўш шаҳар сайлов комиссияси дастлабки маълумотларга таяниб, соат 19 гача, я]ни сайлов участкаларида овоз бериш жараёни тўхтатилгунига қадар Ўшдаги 123 минг сайловчидан 85 мингги, ёки 70 фоизга яқини овоз бериб бўлганини билдирди.

Ўш шаҳар сайлов комиссияси, шунигдек, сайловда 7 партиядан қайси бири кўпроқ овоз олгани ва қайси партиялар вакиллари шаҳар кенгаши депутати мандатига эга бўлгани ҳақидаги дастлаки маълумот 4 март куни ярим кечаси маълум бўлишини, аниқ маълумотлар эса душанба куни эълон қилинишини билдирди.

"Қирғизистоннинг жанубий пойтахти ҳокимияти марказий ҳукумат билан Конституция талаблари асосида муносабат ўрнатади”, деб баёнот берди Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов 4 март куни Ўшдаги 5277-сонли сайлов участкасида овоз бериб бўлгач, журналистлар билан қилган суҳбати чоғида.

Ўш мэрининг айтишича, шаҳар кенгаши депутатлигига сайловда иштирок этаётган 8 партиядан фақат Мелис Мирзақматов томонидан ташкил этилгани айтиладиган "Улуттар биримдиги” партиясигина ўшликлар манфаатини ҳимоя қила олади.

- Агар бизнинг "Улуттар биримдиги” партияси сайловда ғолиб бўлса, у ҳолда биз миллатлараро муносабатларни яхшилаш ва жамиятдаги барқарорликни сақлашни асосий мақсад қилиб оламиз. Конституцияга биноан ҳар бир миллат тенг ҳуқуқлидир. Бирон бир миллат учун имтиёзлар берилмаслиги керак. Мен барча миллат вакилларини битта мафкуравий-сиёсий ташкилотга бириктирмоқчиман. Шу кунгача бу энг долзарб муаммо эди, - деди Ўш мэри.

Журналистларнинг "Навбатдаги инқилоб содир этилиши эҳтимоли мавжудми ёки йўқми?” деган саволига Мелис Мирзақматов: "Мамлакатда партиявий диктатура ўрнатилди. Халқ бундан норози. Қирғизлар эркинликни жуда яхши кўради ва ҳар доим ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тайёр”, дея жавоб берди.

Туркистон: "Улуттар биримдиги" партиясига қўшилган ёки уни қувватлаб турган мухолифот партиялар вакиллари бор. 
Уларни мақсадлари: - Мирзакматовни мер бўлишига шароит яратиб берувчи сайловда ғолиб чиқиш эмас. Балки улар Мирзакматовни қувватлантириб, уни қувватидан, яъни Ўшдаги уни нуфузидан асосий мақсадларига етишда фойдаланмоқчилар.
Уларни мақсадлари эса, Қирғизистон хокимиятини қўлга киритиш.
Лекин хозирги вазийят, илгариги революциялардагидан ўзгачароқ  бўлиб бораётганидан, яъни Қирғизистон шимолида, жанубдагиларга нисбатан нафрат кучайиб бораётган мухит пайдо бўлиб қолганидан, мухолифотни илгариги тактика бўйича харакатланиши мураккаблашди.
Янги тактика бўйича уларни харакатлари, асосан жанубда олиб борилиши кутилмоқда. Шунинг учун улар, жануб пойтахти деб тан олинган Ўш шахрини, ўз назоратларида ушлаб туришлари, улар учун ўта мухим.
Лекин буларни харакатлари: хатто ўта ривожланиб, Ўшда улар хохлаган натижаларга олиб борганда ҳам: - улар фақат жанубда таъсир кучига эга бўла олишлари мумкин халос. Чунки буларни реъжалари бўйича: Ўшда жуда катта митинглар уюштириш орқали, бошқа шахар ёки область рахбарларини ўз томонларига тортиб олиб, улар билан ўша минтақаларда хокимиятга ишончсизлик билдириш орқали босим ўтказиш.
Бу ўта қалтис йўналиш бўлиб, Қирғизистонни иккига бўлиниб кетиш хавфини пайдо қилади. Негаки хокимият, тахтни буларга топширишдан кўра, хар қанақанги хунрезликларга боришга тайёр. 
2010 йилги июн воқеаларини эсланг: - худди шунақанги вазийят пайдо бўлиб қолганида, шу бугунги хокимият, миллий низоларни келиб чиқишига асос солган эди. 
Вазийят жиддийлашгудек бўлса, Призидент гурухи, Қирғизистонни ярмини бўлса ҳам қўлда ушлаб қолишга харакат қилади.


Просмотров: 1721 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz