Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Январь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Январь » 23 » Ўшда сайлов: ўзбекларни партияларга жалб қилишмоқда
18:45
Ўшда сайлов: ўзбекларни партияларга жалб қилишмоқда
melis

2010 йилдан бери ҳукумат ишдан ололмаётган Ўш мэри Мелис Мирзақматовнинг амалда қолиши ёки қолмаслиги 4 мартда ўтадиган сайловдан сўнг ҳал бўлади.


Ўш шаҳар сайлов комиссияси расмийси Саадат Мирзалиева 4 март куни бўлиб ўтувчи Ўш шаҳар кенгаши депутатлиги сайловига тайёргарлик ишлари деярли якунланганини айтди:

- Сайлов участкалари тўлалигича тайёр. Сайловчилар рўйхатини ҳам тўлалигича тайёрлаб бўлдик. Ҳозир сиёсий партиялар томонидан мажлислар ўтказилиб, ўз номзодларини кўрсатиш ишлари кетмоқда. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 21 январ куни ниҳоясига етади. 3 февралгача уларни рўйхатга оламиз, 4 февралдан 3 мартгача номзодлар ташвиқот ишларини олиб боришади, - деди Саадат Мирзалиева.

Маълумотларга кўра, Ўш шаҳар кенгаши депутатлиги сайловида 10 ортиқ сиёсий партиялар иштирок этиши кутилмоқда.

Ўшлик ҳуқуқ фаоли Изатилло Раҳматуллаев ҳозирда партияларга ўзбекларни жалб қилиш ишлари ҳам жадал олиб борилаётганини айтади:

- Ўзингиз биласиз, партиявий сайловда гендер ва миллий баланс бўлиши керак. Шунинг учун партиялар кўзга кўринган ўзбекларни ўз сафларига жалб қилаяпти. "Биз сизга имкон берамиз, сиз бизнинг партиядан депутат бўлинг”, деб олтин тоғларни ваъда қилишиб юрганларини гувоҳиман. Масалан, мени ҳам бир-иккита партияга таклиф қилишди. Мен рози бўлмадим, - деди ҳуқуқ фаоли.

Ўш шаҳар кенгаши депутатлигига сайловлар 2011 йилнинг октябр ойига белгиланган эди. Бироқ айрим сабабларга кўра, сайлов 2012 йилнинг 4 март кунига кўчирилган. Ўш шаҳар кенгашига 45 депутат партиявий рўйхат асосида сайланади.

Қирғизистон қонунчилигига асосан, Ўш шаҳар кенгаши депутатлари сайлови бўлиб ўтганидан сўнг, янги сайланган депутатлар шаҳар янги ҳокимини тайинлашади.

Шу сабабли ўшликлар орасида сайлов сиёсий фитналарга бой бўлиши мумкинлиги айтилади:

- Сиёсий кураш жуда ташвишли кечади. Сабаби шаҳар кенгаши депутатлари кейин шаҳар ҳокимини сайлаши аниқ. Ким кўпроқ овоз олса, ўша партиянинг одами Ўшга раҳбар бўлади. Бу лавозимни олиш учун партияларнинг барчаси қаттиқ кураш олиб боради. Бундан аввал марказий ҳокимият Ўш мэри Мелис Мирзақматовни лавозимидан бўшатишга ҳаракат қилган. Ҳозир ҳам шунга ҳаракат қилиниши мумкин. Айни дамда Мирзақматов ҳам бунга қарши куч тўплайди, - дейди ўшликлардан бири.

Изатилло Раҳматуллаевга кўра, шу сабабли ўшлик ўзбеклар орасида, "Ўшнинг амалдаги раҳбри Мелис Мирзақматов қайта ҳоким бўла олмаса, турли тартибсизликлар келиб чиқмасимикн”, деган қўрқув кайфияти пайдо бўлган.


Туркистон: Ўш Ўзбеклари, сайлов муносабати билан кўрсатилаётган вақтинчалик мулозаматларга нисбатан ўзларини қандай тутишлари лозим.
Призидент сайловида хам худди шу масала кўтарилган эди. Ўшанда хам баъзи бир сиёсий заъиф ўзбек лидерлари, хар хил сиёсий гурухлар томонидан сотиб олинган эдилар. Оқибатда эса, Қорасув мери Ахмад полвонга учакишган гурухлар, бир гурух ўзбекларни калтаклаб хорлаганда, улар хизмат кўрсатган Атамбоев гурухи буларни химоя қила олмади. Хатто жиноятчилар устидан қонуний иш очишга хам ярамади. Бу каби мисоллар жуда кўп.
Хозир Ўш Ўзбеклари жуда қийин ахволда қолиб боришмоқда. Уларни шу холатлари ўша гендерлик қонуни сабабли бўлмокда. Негаки бу қонун депутатларни маълум бир процентини Ўзбеклардан бўлишини талаб қилади. Бу эса бу гурухларни Ўзбекларни хар хил йўл билан шу сайловларга олиб боришга мажбур қилади.
Хозирги Ўш мухитида эса, улар кимларнидир қўлларида қўғирчок бўлишларидан ташқари, сайланганларидан кейин хам, хар хил кучлар ўртасида хор бўлишлари аниқ. Буни жўғори кенеш  ўзбек депутатларини ахволларидан хам билиб олиш қийин эмас. 
Маслахат берар эдик: Ўзбеклар бу каби сайловларга байкот эълон қилиб, хокимият вазийятни ўз қўлига олиб олмагунча хар қандай жамоатчилик ишларига қатнашишдан бош тортишлари лозим.
Чунки шу каби қалтис вазийятда, Қ Ботиров бошчилигидаги Ўзбекларни баъзи бир кучларни қуруқ ваъдаларига ишониб, сиёсий фаоллашишлари оқибати нималарга олиб боргани маълум. 
Хозирги вазийят хам, худди шунақанги холатни пайдо қилади. Мелис сингари ифлос сиёсатчилар эса, буларни хаммасини олиб бориб ахмоқ  қилишилари аниқ.

Туркистон.

Просмотров: 1415 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 3
3 Мухожир  
0
Агар кимдаким бир ёмон иш килса бу дунё жазосини олмагунча оламдан утмас,Аллох хор килади бу газандаларни,чунки мазлумлар дуоси ижобат, А КОЛГАН ОЛТИН ТОГНИ КУЗЛАГАН УЗБЕКЛАРГА КУЗИНГНИ ОЧ ДЕЙМИЗ ХОР БУЛАСАН. УЛАРНИ КАЙНАТСА КОНИ ТУРГАСА ГУШТИ КУШИЛМАЙДИ

2 hizb  
0
kimda kim melis mirzahmatovni otib yuborsa juda savobga qolgan boladi chunki u zolim!!!

1 Estaxythabs  
0
Hello all

I compel ought to a mistrust as a service to proficient sailors. I conviction that these forums are looking for :-)

What to bring on your first cruise?

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz