Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Декабрь » 15 » Ўзбекистон қарори Тожикистондаги тақчилликка сабаб бўлиши мумкин
20:06
Ўзбекистон қарори Тожикистондаги тақчилликка сабаб бўлиши мумкин
uzb
Ўзбекистон қарори Тожикистондаги тақчилликка сабаб бўлиши мумкин
 
БМТ қошидаги Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Тожикистондаги ваколатхонаси директори Алзира Феррейра Ўзбекистон ҳукуматининг ўз ҳудудидан ўтувчи Тожикистон поездлари йўлини ëпиқ қолдираëтгани бу мамлакатда озиқ-овқат тақчиллигига сабаб бўлишидан огоҳлантирди.

БМТ расмийсига кўра¸ Ўзбекистон ҳукумати ҳатто Тожикистонга гуманитар ëрдам сифатида юборилаëтган озиқ-овқат моллари ортилган поездларни ҳам ўтказмаëтир.

Феррейра¸ ҳозирда Тожикистонга Жаҳон озиқ-овқат дастури доирасида юборилган 23 поезднинг Ўзбекистон ҳудудида ушлаб турилаëтганини таъкидлади.

БМТнинг мазкур дастури Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида жойлашган 500 мингга яқин аҳоли ва 2000 га яқин мактабга гуманитар ëрдам кўрсатиб келмоқда. Асосан озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бу ëрдамнинг Ўзбекистон томонидан ўтказилмаëтгани оқибатида¸ Алзира Феррейрага кўра¸ борган сари кўпроқ тожикистонликлар энг асосий истеъмол маҳсулотларидан ҳам мосуво бўлмоқда.

Тожикистондан қилинаëтган бундай баëнотларга жавобанЎзбекистон расмийлари тожик поездлари ўтувчи йўлнинг Ғалаба-Амузанг бўлагида юз берган портлаш оқибатида темир йўлга еткизилган шикастнинг ҳамон тузатилмаганини айтмоқда.

Ҳозирча таъмир ишларининг қачон тугатилишига оид бирор аниқ маълумот берилмаëтир.

Сайфуллох: Ўзбекистонни Тожикистонга нисбатан ва бир вақтни ўзида Тожикистон давлати томонидан Ўзбекистонга қарши олиб борилаётган информациялик курашлар, қандай оқибатларга олиб бориши мумкин?.
Афғонистон муаммоси, шу яқин йилларда Ўрта Осиё муаммосига айланиб қолиши кутилиб турган бир пайтда, бу икки давлат рахбарлари кибрларини жиловлай олмай, ўз халқларига нафақат иқтисодий, балки барқарорликларига путур етказадиган даражада миллий низоларни ўта авжига чиқаришмоқда.
Хозирда М Осиёга Россия, АҚШ, Хитой ва хатто Англиядек давлатлар, ўз иштирокларини кучайтиришга уриниб ётишаётган бир пайтда, бу икки мусулмонларни шўри бўлган етакчилари, бу катта давлатларга бир бирларини ишларига путур етказиш учун миллатлар аро урушлар уюштириб юборишлари мумкин бўлган шароитларни уларга яратиб беришмоқда.
Қирғизистондаги Ош воқеаларини эсланг: Россия Ўзбекистонни барқарорлигига путур етказишни кўзлаб, пишиб етилиб турган миллий нафратлардан фойдаланди. Натижада Ўзбекистонга қочқинларни оқиб ўтиб бориши оқибатида, ўзбек халқи ичида бебошликлар келиб чиқиб кетишидан умид қилган эди. Лекин ўз вақтида Ғарб давлатлари томонидан кўрсатилган қўллов натижасида, қочқинларни ўз халқидан ажратиб олишга муваффақ  бўлди ва Россияни режаси амалга ошмай қолди.

Туркистон.
Просмотров: 2158 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 1
1 Камил  
0
Гапингизга кушиламан. Бу ишнинг оркасида Россия турибди. Лекин Уш вокеаларида Узбекистоннинг хам кули бор. Мен Ушлик булганим учун озми купми информациям бор. Масалан, Ушда апрель кузголонидан хам анча олдин Уш Узбекистоннинг ери экан ва якинда тортиб олар экан деган миш-миш авж олган. Бу миш-мишни киргиз томон хам Узбекистондан кирган одамлар хам таркатган. Ушдаги узбек етакчилари сузсиз Узбекистон назорати остида буни хамма билади. Шу етакчилардан бири Кодиржон Ботиров Уш вокеалари учун католизатор ролини уйнаб берган. Аллоху-аълам, балким бунака уйинлар оркасидан Узбекистон хукуматининг кандайдир тор доирадаги, сиз билан бизга номаълум манфаатлари бормикан?

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz