Вторник, 21.05.2024
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2012 » Февраль » 14 » Золимларга берилиб кетманглар
11:55
Золимларга берилиб кетманглар

«Золимларга берилиб кетманглар, акс ҳолда, сизга дўзах ўти етади, сиз учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст бўлмайди, кейин сизларга ёрдам берилмайди»

Сўнгги пайтларда намойиш ва пикетларнинг юрт иқтисодини ишдан чиқаргани тўғрисида гапирилмоқда. Ҳукуматдагилар ўзларининг такрор хитобларида одамлардан бир оз сабр қилишиб, ҳукуматнинг ҳаракат қилишига имкон беришларини талаб қилишяпти, муҳлат ва тинчлик сўрашяпти. Уларнинг даъволарига кўра, намойиш ва пикетлар иқтисод ғилдирагини тўхтатиб қўйганмиш.

Хўш, сиз ҳукуматдагилар нима учун одамлардан сабр талаб қилмоқдасиз?

Одамлар сабр қилишиб, сизнинг Ибн Али мустамлакачи давлатлар буйруғи билан қабул қилган, кейин қўмондон Божий Сабсий ҳам таянаётган бюджетига амал қилишингизга қўйиб беришсинми? Ахир бу машъум бюджет аввалгилари билан бирга инсонлар ишларини бошқаришга ва қашшоқлик, ишсизлик, ишлаб чиқаришнинг кучсизлиги каби муаммоларни ҳал қилишга муваффақ бўлолмади ва бунда эътиборсизлик қилди.

Ёки одамлар мустамлакачи кофир Ғарбнинг ишларимизга аралашиб, одамларни бир оз вақт тинчитиб турганингиз учун сизга ваъда қилган нарсасини бергунча кутиб туришсинми?

Биз сизнинг одамлар ишларини уларнинг Роббиси рози бўладиган ва улар ҳам сизни шунинг учун танлаган Ислом билан яхши бошқаришга ҳаракат қилаётганингизни кўрмаяпмиз. Аксинча, сизни мустамлакачи кофирлар пойига тиз чўкаётганингизни кўряпмиз. Ана, аввалги бош вазирингиз, сизнинг даъвоингизча ҳукуматга сайлов ва шаръий йўл билан келган раҳбарингиз Давос иқтисодий клубига холлослаб чопиб бориб, ҳаргиз Ислом асосида ҳукм юритмаслигини айтиб, мустамлакачи кофирларни тинчлантирди: «Менинг фикримча, янги низомимизни сиёсий ислом, деб атамаслигимиз лозим. Биз номларни танлашда эҳтиёт бўлмоғимиз даркор. Биз демократик низомларга олиб борадиган эркин ва тоза сайловларни гувоҳи бўлдик» деди. У тубан ва хорлик билан бундай қўшимча қилди: «Биз Европа ва Қўшма Штатлардаги дўстларимиз ёрдамидан умидвормиз. Тунис ўз қўшниларига, айниқса, европаликларга доимо бағри очиқ юртдир».

Эй ҳукумат раҳбари!

Армиялари мусулмонлар ерларини оёқ ости қилаётган, эркаклар, аёллар ва болалардан иборат мусулмон фарзандларини қирғин қилаётган шу Қўшма Штатлар наҳот дўстимиз бўлса?! Юртимизда фасод уруғини эккан ва Ибн Алини охирги лаҳзасигача ҳокимиятда қўллаб турган Франция наҳот дўстимиз бўлса?! Бизнинг Халифалик давлатимизни ағдарган, Умматимизнинг бир бутун жисмини тилка­пора қилган ва зўрлик билан яҳудий давлатини пайдо қилган куфрнинг боши Британия наҳотки дўстимиз бўлса?!

Эй ҳукумат раҳбари!

Биз бошимизни мустамлакачи кофир пойига эгдириш мақсадида сенинг ўлиб кетган Бурқиба ва қочиб қолган Ибн Алилар йўлидан кетаётганингни кўряпмиз. Бугун эса сен Ғарбни рози қилганингдан бахтиёрлигингни, юртимиздаги иқтисодий сиёсатларни тузиб берган Халқаро Валюта Фонди раисаси Кристин Лагарднинг ташрифидан бошинг кўкка етаётганини кўриб турибмиз. Ҳолбуки, шу Халқаро Валюта Фонди одамлар турмуш тарзини мушкул аҳволга солди, уларнинг фарзандлари ва бойликларини хорижий инвестиция, деган даъво билан йирик ширкатлар алигархларига қул қилиб берди. Ахир, Тунис 1958 йил 14 апрелдан буён шу ташкилотга аъзо эмасмиди?! Биз омадсизлик ва балолардан ўзга қандай ҳосил олдик?! Кейин, ўзининг кети узилмас вакиллари ёрдамида ҳар йили Тунис иқтисодини кўриб чиқаётган, юртнинг умумий иқтисодиёти борасидаги тасарруфини текшираётган мана шу Халқаро Валюта Фонди эмасми?! Дарвоқе, Ибн Али юртни судраб бориб, «Тамоиллар ва нормалар ташаббуси»га ҳамда «Молиявий секторни белгилаш программаси»га аъзо қилишга муваффақ бўлди. Бу икки ташкилотни Халқаро Валюта Фонди Жаҳон Банки ҳамкорлигида 1999­2000 йиллар ўртасида тузганди. Бундан уларга аъзо давлатларнинг иқтисодий ва молиявий бошқарувини халқаро норма ва стандартларга жавоб бера олишини назорат қилиш ва аъзо давлатлар молиявий тизимини кўриб чиқиш мақсад қилинган. Хўш, мана шундай талон­тарож қилувчи Халқаро Валюта Фондига аъзо бўлишимиз билан қашшоқлик, ишсизлик, хорлик ва хўрликдан ўзга нимага эришдик?!

Эй Тунис раҳбари, бошимиздан ва юртимиз иқтисодидан мана шундай талон­тарож қилувчи Халқаро Валюта Фонди тавсияларини бекор қиласанми, йўқми, ахир бу фонд Америкаю Европанинг бутун дунё ва исломий юртлар устидаги ҳукмронлиги давоматини таъминлаш мақсадида тузилганку?! Ёки шу халқаро очкўз ширкатлар даллоли Кристин Лагардни табассум билан қучоқ очиб кутиб олаверасанми, ахир, бу аёл юртимизнинг яна аввалги йўлидан юришини ва ҳукмрон капиталистик низомнинг ўзгартирилмаслигини таъминлашдан бошқа мақсадда келмадику?!

Эй ҳукумат раҳбари!

Биз сенга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини эслатамиз:


«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росулига хиёнат қилманг ва сизларга ишониб берилган нарсаларга билган ҳолингизда хиёнат қилманг!»                                                    [Анфол 27]

Аллоҳ ва Унинг Росулига имон келтириб, итоат қилиш – мўмин билан Аллоҳ ва Росули ўртасидаги аҳддир. Бас, шундай экан, Роббингга берган аҳдингга хиёнат қилиб, абгор бўлма. Билгинки, мусулмонлар собит турган ва асло хилоф иш қилмаган ушбу омонат – уларнинг аҳволини тузатишда катта аҳамиятга эга. Пайғамбаримиз A омонатни зое кетказиш ва унга эътиборсизлик қилишдан қайтарганлар. Чунки мусулмонлар ишларини бошқариш омонат ва холислик бўлгани учун ҳам, уни зое кетказиш билан мусулмонлар ишлари бузилади, унга катта аҳамият қаратган киши эса, мусулмонлар ишларини бошқаришга ҳақли бўлади. 

Эй мусулмонлар!

Дарҳақиқат, бу кимсалар устингиздан ғамни фориғ қилади, ишларингизни яхши бошқаради, деган даъво билан сизни узоқ вақт демократияга, таъсис кенгашига ва янги ҳукуматга мунтазир қилди. Ўзингиз гувоҳи бўлдингизки, бу демократия сохта бўлиб, у ҳокимият тепасига юзини қибладан мустамлакачи давлатларга бурувчи ва Исломингиз, Қуръонингизни эса нарига сурувчи, балки улардан воз кечувчи кимсани олиб келади. Сизга маълум бўлдики, бу кимса ишларингизни бошқаришни уддалолмайди, у биз эндигина юртимиздан чиқариб юборай деб турганимиз мустамлакачи кофир душмандан ёрдам сўраш ва уни ғолиб қилишни уддалайди, холос.

Эй мусулмонлар!

Албатта, балонинг ҳам, зулмнинг ҳам илдизи шу манфур ва ликиллаб турган капиталистик тузумдир. У бугун портлаш ва емирилиш арафасида турибди, қарангки, уларнинг ўз аҳолиси капитализмга ишонмай қолди, «Уол Стрит»нинг алангасида жизғанак бўлишлари ортидан, юзлаб шаҳарларда қўзғолон қилишиб, ушбу биржани босиб олишга чақиришмоқда. Шуни билингки, ҳақиқий ўзгариш зулмнинг асосий сабаби қолиб, унинг айрим кўринишларинигина йўқ қилиш билан амалга ошмайди. Қаранг, шахсий иккиламчи талабларингиз билан аҳволингиз яхшиланмаяпти, балки бу талаблар орангизни бўлиб юбормоқда, жамланишингизга тўсиқ бўлмоқда, сизни бошбошдоқликка ғарқ қилмоқда, бундан душманингиз хурсанд бўлмоқда ва биттангизни ҳам қолдирмай фитна оловида қовурмоқда, бу билан унинг яна устингиздан ҳукмронлик қилиши осонлашмоқда. Юртимизда ва бошқа исломий юртларда бўлган ва бўлаётган ушбу улкан ҳодисалар ҳақиқий озодлик, олийлик, буюк қудрат учун очқич бўлмоғи даркор, фақат золим ҳокимларни ағдариб, вақтинчалик айрим шахсий талаблар билан чекланмаслиги лозим.

Эй мусулмонлар!

Биз Ҳизбут Таҳрир аъзолари сизга хитоб қилаётган эканмиз, сиз бугун башарият саййиди Муҳаммад мустафо Aмавлудларининг улуғ хотираси арафасида турибсиз. Бу подшоҳ Кисронинг тахтини ларзага солган ва чироғини сўндирган хотирадир. Бу аждодларингизни миллатлар орасида қолоқлик ва хорликдан чиқарган буюк Ислом рисоласи хотирасидир. Бу инсонларга Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритиб, улар ўртасида адолат ўрнатган ва бутун оламга ҳидоят ва нурни таратган Ислом ва унинг давлати хотирасидир, қатор асрлар мобайнидаги куфр ва унинг аҳли устидан эришилган нусратлар хотирасидир.

Биз сизни Америка, Франция ва Британия томонидан кўрсатмалар олувчи хор ва қўрқоқ қолган­қутган ҳокимларнинг бундай жинояткорона сиёсатларини барбод қилиш учун биргаликда фаолият қилишга чақирамиз. Шунингдек, сизни шу ҳокимларнинг коррупциячи ёрдамчиларини ағдаришга, мусулмонлар ерларидан сиёсий ва фикрий мустамлакачиликни илдизи билан қўпориб ташлашга, душманларимиз билан тузилган барча адолатсиз хоинона битимларни бекор қилишга, уларнинг ўрнига, қудрат, улуғлик ва имон дастури бўлмиш Қуръони Карим дастурини... ўрнатишга даъват қиламиз!! Унутмангки, фақат Ислом низоми жумладан, унинг исломий иқтисоди билангина бутун башарият билан бирга капитализм ва унинг тузуми алангасидан халос бўламиз, яхши турмуш кечира оламиз, асосий эҳтиёжларимиз қондирилади, хотиржам яшаймиз. Аллоҳ Таоло айтди:


«Агар у қишлоқлар (жойлар) аҳли имон келтиришиб, тақводор бўлганларида эди, албатта, Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилишди, шунда, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик»                                              [Аъроф 96]


«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилган пайтда уни қабул қилинг ва билингки, албатта, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва албатта, Унинг ҳузурига тўпланурсиз»                       [Анфол 24]

Ҳизбут Таҳрир                                                                                     10 робиул-аввал 2011м

Тунис


Просмотров: 1097 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2024
    Конструктор сайтов - uCoz