Ассалому алайкум Ўзбекистон ёшлари. Барчангизни бизнинг ҳаракатимизга қўшилишга чақираман. Муҳожирликда яшаётган дўстларим билан биргаликда президент ва хукуматга матбуот орқали чиқиш ниятидамиз. Бизга қўшилинг,шахсингизга боғлиқ маълумотлар ошкор этилмайди. Мактуб йўллаб ўз фикр ва талабларингизни ёзинг.Оллоҳ насиб қилса ,бизга жуда кўп ёшлар қўшилади. Ўз сўзимизни айтайлик. Минг-минглаб инсонлар ватандан олисда фарзандлари ва оиласини йиллаб кўрмай сарсон. Ҳар ким ўз юртида эркин яшашни,динга эътиқод қилишни,таълим олиш ва ишлашни истайди. Насиб бўлса бу овозимизни жиддий нашрлар орқали ,умид қиламанки Туркистон жамоатчилиги ёрдамида дунёга эшиттирамиз. Айтишингиз мумкин,буларнинг бари бефойда деб. Минглаб одамларни уйғотамиз,ўзимизнинг борлигимизни барчага кўрсатамиз,ҳукуматнинг оромини бузиб,пайига қурт тушгандек сакратамиз,бу ҳаракатсиз юргандан яхшику. Сиз юборган фикр ва мулоҳазалар асосида муҳожирликда ва ватандаги адибларимиз кўмагида хат тайёрлаймиз.. Мактубларингизни shawa-w45@bk.ru га йўлланг. Ўз исмингиз билан қатнашмоқчи булсангиз хатда буни ва қисқача маълумотларни курсатинг. Масалан: Шавкат Муҳаммад,Қозоғистон,28 ёш,қурувчиДобавлено (22.01.2012, 09:16)
---------------------------------------------
особый эринчоқлар ушбу форумда ўз гапларини қолдириши мумкин.