olimjon | Дата: Пятница, 30.03.2012, 17:13 | Сообщение # 1 |
Группа: Пользователи
Сообщений: 4
Статус: Offline
| islomda sherichilik hukmi kanday kengrok kilib tushuntirib bering?
|
|
| |
Nusrat | Дата: Суббота, 31.03.2012, 23:02 | Сообщение # 2 |
Группа: Пользователи
Сообщений: 2
Статус: Offline
| Ва алайкум ассалом Исломда 5 хил ширкат(шерикчилик)бор 1 Инон,2 Абдон,3 музораба,4 Вужух,5 Муфоваза.
Инон (тизгин) ширкатида икки шахс молларини ўртага қўйиб, фойда кўриш учун ҳар иккаласи биргаликда ҳаракат қилади. Икки отлиқ кетаётганида отларнинг тизгини баб-баробар бўлганидек, тасарруфда уларнинг ҳар иккиси баб-баробар бўлади. Шунинг учун ҳам у инон ширкати деб номланган.
Абдон (тан) ширкати икки ёки ундан ортиқ кишининг ҳеч қандай мол қўймасдан, танлари билан ақлий ёки жисмоний бўлишидан қатoий назар, муайян бир ишни қилиб, ундан топилган фойдада тирикчилик қилишларидир. Масалан, муҳандис, табиб, овчи, ҳаммол, дурадгор, ҳайдовчи каби касблар эгалари ишларидан келадиган даромадни ўртада бўлишиб оладилар.
Музораба ширкати қироз, яoни тижорат учун кимгадир пул бериб туриш ҳам дейилади. У тан ва молнинг шерикчилик қилишидир. Батафсилроқ айтадиган бўлсак, бир киши бошқа бир кишига тижорат учун пул беради, чиққан фойда шартлашувга қараб тақсимланади. Музорабада зиён шерикларнинг келишувига эмас, шариатда ворид бўлган ҳужжатга қараб бўлади. Шариатда у фақат молнинг ўзига тушади. Музорабачи эса молиявий зиён кўрмайди. Ҳатто мол эгаси билан музорабачи - фойда ҳам, зиён ҳам ўртада, деб келишган бўлсалар ҳам, барибир, фойда ўртада бўлиб, зиён молнинг ўзига тушади.
Вужуҳ ширкати (дастмоялари бўлмаса-да, ўз обрўлари ва ўзларига бошқаларнинг ишониши туфайли бошқалардан маблағ олиб шерик бўлиш)да икки тан бошқа учинчи одамнинг моли билан шерикчилик қилади. Бошқачароқ қилиб айтганда, бир киши икки ёки ундан ортиқ одамга музорабага пул беради. Музорабачидан учинчининг моли билан фойдада шерик бўладилар. Фойда учга бўлиниб, икки шерикка ва мол эгасига учдан бирдан тегиши ҳам, тўртга бўлиниб, мол эгасига тўртдан бир, музорабачи шерикларнинг бирига ҳам тўртдан бир, яна бирига эса иккидан бир тегиши ҳам мумкин. Бундан бошқача тақсимотларга шартлашиши ҳам жоиз. Мана шундай топилиши мумкин бўлган шартлар билан музорабачи шериклар ўртасида фойда олишда тафовут юзага келиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу ширкат, аслида, музорабанинг бир тури бўлса-да, ундан ажралиб бошқа бир хил ширкатга айланган.
Муфоваза ширкатида шериклар ўтган ҳамма ширкатларда, яъни инон, тан, музораба ва вужуҳ ширкатида шериклик қиладилар. Бундан боашқа ширкатлар исломда мутлақо мумкин змас.
|
|
| |