АҚШ Покистон билан бўлган муъомалаларини зудлик билан тикланишлигини хохлайди.
Туркистон:
АҚШ Покистон билан бўлган икки томонлама муъомалаларининг барча томонларини зудлик билан тикланишлигини хохлайди, - маълум қилди муҳбирларга АҚШ Давлат департаменти рахбари Хилари Клинтон. Унинг сўзларини Associated Press келтиради. Белгилаб кетишлик керакки, 2012 йилнинг 23 феврал куни Лондонда унинг Покистон ташқи ишлар вазири Хинна Раббони Кхар билан учрашуви бўлиб ўтди.
АҚШ давлатлараро алоқаларнинг, хусусан юқори даражадаги зиёратлар ҳамда фаол сўзлашувларнинг тикланишлиги йўлида Покистоннинг ҳам қадам қўяётганини кўришликни хохлайди, деб айриқча урғулади давлат котиби
Икки давлат ташқи сиёсат бўлими раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган мазкур сўзлашувларнинг диққатга сазавор ери шундаки, бу сўзлашувлар, раҳбарларнинг афғонистон-покистон чегарасида рўй берган ҳодисадан сўнг биринчи учрашуви бўлди. Эслатиб ўтамиз, 2011 йил 26 ноябр куни НАТОнинг покистон чегарасидаги ўтиш нуқтасига қилган хаво ҳужуми натижасида 26 аскар халок бўлгандан кейин икки давлат ўртасидаги муъомалага жиддий совуқлик тушган эди. Шундан сўнг Покистон Шамси хаво кучлари базасини тарк қилишликни талаб қилиб ва мамлакат орқали НАТО юкларини ташиб ўтишликни ман қилиб АҚШ билан ҳарбий алоқаларни деярли бутунлай музлатиб қўйган эди.
Сайфуллох: АҚШ, Афғонистонни режалаштирилганидан эртароқ, яъни 2014йилдан аввалроқ фавқулотда тарк этиши мумкин. Охирги вақтларда рўй бераётган ходисалар, уни Афғонистондан қочиши мумкин бўлган барча йўналишлар бўйича алоқаларини тиклаш масаласида қаттиқ харакат олиб боришга мажбур қилиб қўймоқда. Бу йўналишлар, Покистон, М Осиё ва хатто Россия орқали амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Бу йўналишларни энг қулайи Покистон орқали бўлганидан, Клинтон хоним шу йўналишни, фавқулотда қочишга тўғри келиб қолиши мумкинлигидан, зудлик билан очилишига буйирмоқда.