АҚШ сенаторлари Шимолий таъминот тармоғи Ўзбекистондагидек коррупциялашган давлат амалдорлари учун мўмайгина доромад манбайига айланиб қолганидан ташвишланмоқда. АҚШ Сенати Пентагондан Ўзбекистон билан олди-берди қилишда шаффофликни талаб қилмоқда. Сенат қўмитаси ўтган ҳафта Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрсатишни таъқиқловчи чекловларни бекор қилган эди. Eurasia.net нашрининг ёзишича, мазкур қарор кўрсатилаётган ёрдамнинг порахўрлар чўнтагига тушмаслигини таъминлаш шарти билан қабул қилинган. Бунинг учун АҚШ сенати Мудофаа вазирлигидан Шимолий таъминот тармоғи доирасида Ўзбекистонда тузилаётган шартномалар тўғрисида ҳисоботларни тақдим этишни талаб қилмоқда. Яқин келажакда Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларига етказиладиган ноҳарбий юкларнинг 75 фоизи айнан Ўзбекистон орқали ўтиши инобатга олинса, америкалик солиқ тўловчиларнинг пуллари коррупцияга аралашмаслигини таъминлаш бироз мушкул бўлиши мумкин, дейди Eurasia.net нашрининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Дейрдре Тайнан.
Сайфуллох: Бу худди нажосатни истеъмол қилаётганда, гигиена қоидаларига риоя қилишга чақирувчи даъватга ўхшайди. Яъни ўз халқини қириш мақсадида қуролланаётган тоғут Каримовга, маблағ ажратиб ва қуролланиши учун йўл очиб бераётиб, улардан бу оладиган пулларни кўзланган мақсадлар бўйича фойдаланишларига кафолат талаб қилишмокда. Булар ушбу баёнотлари билан халқаро жамоатчилик фикрини чалғитмокчи бўлаябдилар.