Бундан бир неча ҳафта бурун Кобулдаги Британия Кенгашига ҳужум қилинган ва ўндан ортиқ киши қурбон бўлганди.
Ўша ҳодисага масъулиятни ҳам Толибон ўз зиммасига олганди.
Сўнгги ҳужумларга муносабат билдираркан, Нато Бош котиби Толибон Афғонистон хавфсизлиги учун масъулиятни маҳаллий кучларга топшириш режаларини чиппакка чиқармоқчи бўлгани, аммо бунга эришолмаслигини айтди.
Мувофиқлаштирилган ҳужумлар
"Бугун маҳаллий вақт билан соат 13:00 дан бошлаб пойтахт Кобулнинг "Абдул Ҳақ" майдони яқинидаги маҳаллий ва хорижий жосуслик хизматлари биноларига қарши йирик худкушлик ҳужумлари уюштрилмоқда", деб баён қилган Толибон сўзчиси.
Кобулдаги мухбиримиз Квентин Соммервил ҳам ҳужумларнинг бир нечта худкуш ҳужумчи иштирокида мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширилаётганини айтади.
Мухбиримизга кўра, қатор ҳужумчилар сатҳга қараб турган ва ҳали қурилиши битмаган бинода жойлашиб олиб, ўз ҳужумларини мувофиқлаштиришмоқда ва афғон кучлари билан отишмага киришиб кетишган.
У АҚШ элчихонаси гранатомёт ҳужумидан шикаст кўрмади ва ҳозир бино атрофидаги кўчалар маҳаллий хавфсизлик кучлари томонидан тўсиб қўйилган, дейди.
Мухбиримизнинг айтишича, АҚШ денгиз пиёда қўшинлари элчихона биноси томига чиқиб, вазият ва ўз ҳимояларининг қанчалик мустаҳкамлигини текширишмоқда.
Ўзларининг енгил қуроллар ва гранатомётлар билан ҳужумга тутилганликларини тасдиқлаган АҚШ элчилиги ходимларининг барчаси соғ-омон эканини билдирган.
Нато қўл остидаги Халқаро Тинчликни Сақлаш кучлари (ISAF) нинг қароргоҳи ҳам ҳужумга тутилган.
Ташкилот баёнотида айтилишича, кичик сондаги бир гуруҳ исёнкорларнинг ҳужуми маҳаллий вақт билан соат 1:30 да бошланган.
Улар енгил қуроллар ва гранатомётлар билан қуролланишганди. Аммо афғон миллий хавфсизлик кучлари ва хорижий иттифоқ қўшинлари уларга зудлик билан қаршилик кўрсатишди. Иттифоқ кучлари ҳаводан туриб ҳам мадад беришди. Жорий пайтда орамизда талофатлар йўқ, деб айтилади ISAF баёнотида.
Ҳужумлар кечаётган сатҳда АҚШ ва бошқа хорижий давлатлар элчихоналаридан ташқари, кўплаб вазирлик бинолари ва президент саройи ҳам жойлашган.
Жорий йил Толибон тузуми қулатилган ўтган 10 йил бадалида Афғонистонда энг қонлиси бўлган.
Абу Али: АҚШ Афғонистонда ўзи чиқиб кетганидан кейинги тузган режасини текшириб кўрмоқда. Яъни АҚШ харбийлари бўлаётган хужумларни қайтаришда бевосита иштирок этишдан тийилишаётганлари шуни англатадики, улар жавобгарликни ўзидан соқит қилиб, аста секин бу жавобгарликни хоин Карзай орқали Афғон аскарлари зиммаларига юкламоқчи бўлаябдилар. Уни режаси шундан иборатки, Афғон мусулмонларини икки лагерга бўлиб, худди илгари Афғонистонга килинган муносабатини такрорламоқчи. Бунинг учун у Афғонистон атрофидаги давлатларни вахимага солиш орқали, у ерларга базалар жойлаштириб, Афғон жангариларини қурол яроқ билан таъминлаб турмоқчи.