Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм
Главная » 2011»Сентябрь»19 » Қирғизистон Беларусдан яна Қурманбек Бакиевни қайтариб беришни сўрамоқда
17:42
Қирғизистон Беларусдан яна Қурманбек Бакиевни қайтариб беришни сўрамоқда
Қирғизистон Беларусдан яна Қурманбек Бакиевни қайтариб беришни сўрамоқда
Собиқ президент Қурманбек Бакиев намойишчиларга қарши ўт очишга буйруқ беришда айбланган
Қирғизистон ҳукумати собиқ президент Қурманбек Бакиевнинг Бишкекка топширилишини яна бир бор Беларусдан сўрамоқчи.
Расмий Минск аввалги икки сўровни рад қилган.
Қирғиз полицияси энди жаноб Бакиев президент маъмурияти раҳбарининг ўлдирилишида ҳам айбдор деб билади.
Бишкекда ўтган матбуот анжуманида Қирғизистон Ички Ишлар Вазири муовини Мелис Турганбаев экстрадиция ҳужжатлари яқин орада юборилишини билдирди.
Жаноб Турганбаевнинг айтишича, Қурманбек Бакиев ўз маъмурияти раҳбари Медет Садирқуловнинг ўлдирилиши ҳақида билган.
"Мамлакатдаги тўртинчи энг муҳим шахсни ўлдиришган ва Қурманбек Бакиев, албатта, бундан хабардор бўлган," деди у.
Унинг айтишича, Беларусь ҳокимияти Бакиев сиёсий сабаблар билан босим остига олинаётганини айтиб, уни экстрадиция қилишдан бош тортган.
"Лекин, бу сафар у жиноятга алоқадорликда гумон қилинади," деди ички ишлар вазири муовини.
Қурманбек Бакиев 2010 йил апрелида бўлиб ўтган аксил-ҳукумат намойишлар ортидан Қирғизистондан қочиб, Беларусдан бошпана топганди.
Айни дамда унинг давлат қўриқчилари раҳбари Жаниш Бакиевнинг қаерда экани номаълумлигича қолмоқда.
"Лекин, биз қўшни давлатлардаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилаяпмиз ва уни яқинда ҳибсга оламиз," деди Мелис Турганбаев.
Абу али..: ҚРнинг сиёсий элитаси ичида бир неча бўлинишларни пайдо бўлганлигидан ва уларга нисбатан, халқаро сиёсатда катта давлатлар томонидан унчалик қизиқиш пайдо бўлмаётганидан, вазиятдан фойдаланиб қолишлари эхтимоли бор бўлган Бакиев ва уни тарафдорларига қарши қаттиқ кураш бошланди. Бу сайлов олдидан ўта қалтис қадам. Лекин "энг яхши мудофа хужум" дейилганидек, сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъий назар, мағлуб томонлардан катта норозилик ҳаракатлари кутилмоқда. Хатто баъзи миш мишларга кўра Мадумаров сингари жануб сиёсатчиларини, Бакиевлар моддий томонлама қўллашаётган эмишлар. Агар ҳақиқатдан шундай бўлса, улар фақат ҚРни иккига бўлишга ҳаракат қилишлари тайин. Негаки шимолий минтақа энди уларни тан олишлари жуда қийин. Шуларни англаб етган ҚР хокимияти, хозирча қўлларида турган админстратив ресурслардан унумли фойдаланиб, сиёсий элитани хавфли қисмини сиёсий нагдаунт холатига тушуриб, уларни сиёсий майдондан вақтинча четлатиб туришга уринмоқдалар.