Среда, 22.01.2025
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Сентябрь » 20 » Яман пойтахтидаги ғалаёнларда ҳалок бўлганларнинг сони ортиб бормоқда
23:25
Яман пойтахтидаги ғалаёнларда ҳалок бўлганларнинг сони ортиб бормоқда

 yemen Яман пойтахтидаги ғалаёнларда ҳалок бўлганларнинг сони ортиб бормоқда

19 сентябр куни ҳам Яман пойтахти Санода аксилҳукумат намойиши иштирокчиларига қарата ўт очилган.

Якшанба кунги 26 намойишчи ўлимидан сўнг Яман мухолифати янада катта норозилик чиқишларига чақирган.

Мухбирларнинг хабар беришларича, душанба тонгида Сано марказида чодирлар шаҳарчаси қуриб шу ерда тунаган намойишчиларни мухолифат раҳбарлари овоз кучайтиргичларда янги норозилик амалиётларига чақириқ билан уйғотганлар.

Гувоҳларнинг айтишларича, пойтахт Сано марказидаги аксилҳукумат чиқишлари жойига айланган Ўзгариш хиёбони атрофидаги биноларнинг томларида ўрнашган снайперлар уч кишини отиб ўлдирган.

Шаҳарнинг бошқа бир қисмида хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувда уч инсон ҳалок бўлгани, ўнлаб кишилар яралангани хабар қилинган.

Эрталаб Президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфосини талаб қилган минглаб намойишчилар Сано марказига қараб юриш бошлаганлар, улар бу ерда чодирлар жамлоғида тунаб қолаётган сони ўн минг киши деб айтилаётган намойишчилар сафига бориб қўшилганлар.

Юриш давомида намойишчилар билан Яман Республикачилар гвардиясининг идораси олдида хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув келиб чиққан.

Мамлакатнинг Республикачилар гвардиясини Президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ўғли Аҳмад бошқаради.

Душанба кунги марш ҳам якшанба кунидаги ўн минглаб намойишчилар қатнашган юришдек ташкил қилинган.

Гувоҳларнинг айтишларича, хавфсизлик кучлари билан қуролланган тинч фуқаролар бир-бирларига қарши ўт очишган, намойишчиларга қарши оғир қуроллар, сув пуркагичлар ва кўздан ёш сиздирадиган газ ҳам ишга солинган.

Шифокорларнинг айтишларича, 26 инсон ҳалок бўлган, 500 киши яраланган.


Яман ҳукумати номидан якшанба кунги ҳодиса юзасидан баёнот эълон қилинган.

"Яман ҳукумати Санода кеча рўй берган зўравонлик амаллари ва қон тўкилиши юзасидан афсус изҳор қилади ва бу амалларни қоралайди. Ҳукумат тергов ўтказади ва ушбу барча амалларга жавобгарларни жазога тортади", деб айтган Яман Ташқи ишлар вазири Абу Бакр ал-Қурбий.

Якшанба кунги юриш ташкилотчиси "Ёш инқилобнинг ташкилий қўмитаси" деб номланган ёшлар ташкилоти бўлган, улар бутун мамлакат бўйлаб яманликларни тинч намойишларга келишга даъват этган, улар ўзларининг амалиётларини тинч экани ҳақида баёнот эълон қилганлар.

Ёшлар гуруҳлари, шунингдек, полиция, хавфсизлик кучларига мурожаат қилиб, "Солиҳ оиласи аъзоларининг ўз халқини ўлдириш буйруғига бўйсунмасликка" чақирганлар.

Шу йил июн ойида қароргоҳига уюштирилган ракета ҳужумида яраланган Президент Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳозир Саудия Арабистонида даволанмоқда, у Вице-Президент Абдрабуҳ Мансур Ҳадийни мухолифат билан қудрат алмашиш борасида музокара олиб боришга буйруқ берган.

Лекин мухолифат Яманни 1978 йилдан буён бошқариб келаётган Президент Солиҳ билан мулоқотлар чақириғини рад этиб келади.

 Aбу Али..: Ғарб матбуоти тарқараётган бир ёқлама баёнотлар, дунёда "араб бахори" дан таъсирланиб янги революциялар кутилаётган минтақалардаги жамоатчилик фикрини, Ғарб манфаатига мос равишда шакллантирадиган суъратда тарқатмокдалар.
 Улар норозилик намоишчиларини шундай тасвирламоқдаларки, гўёки уларни хаммалари фақат президент ёки уни режимини кетказиш мақсадларини кўзлашаётган эмишлар. 
 Намоишчиларни, ўша режимларни пайдо бўлишларида, уларни 20-40 йиллар мобайнида ўз халқларига зулм қилиб келишларида, халқаро сиёсатда уларни қўллаб қувватлаб келган ва хануз баъзиларини қўллаб келишаётган, демократия асосидаги халқаро система ва халқаро қонун қоидаларни эгалари бўлган мустамлакачи Ғарб давлатларига, хеч қандай давои дастарлари йўқ эмиш.
 Буни қарангки, улар матбуот орқали тасвирлаб ва шу йўл билан шакллантиришга уринишаётган фикрий етакчилик асосидаги сиёсий элита, 100 йил шу йўналиш билан иш олиб борса, мамлакатларимизга вайронагарчиликлардан бошқа ҳеч  қандай ўзгаришлар олиб кела олишмайди. 
 Негаки муаммони ечими бизларни бизларни талаётган кўппакларни бошқаси билан алмаштириш орқали ечилмайди. Балки муаммо уларни ўз манфаатлари йўлида уларни, бизларга  қарши боқиб тайёрлаб келаётганларга қарши сиёсий онгли  харакатларимиз орқали ечилади.
  Хаттоки уларга халқ  эргашганида ҳам, уларнинг  ҳаракатлари олиб келган натижалар эртами кеч албатта жуда катта норозиликларга сабаб бўлади. Бундан бошқа йўлни йўклигини, яъни яқинда мусулмонлар исломий мафкура асосида бирлашиб, исломий Халифалик давлатини тиклашлари муқаррар эканлигини, бутун дунё давлатлар сиёсатчилари жуда яхши англамоқдалар.
 Шуларни билган холларида  Ғарб мустамлакачиларини уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашлари эса, фақат мусулмонларни Халифалик давлатини тиккалаш орқали хақиқий уйғонишлари муддатини узоқлаштиришга уринмоқдалар.

Туркистон.
Просмотров: 1384 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2025
    Конструктор сайтов - uCoz