Миср: Бош қонун тақдири исломчилар қўлига ўтди
Ҳусни Муборак даврида таъқиб қилинган исломчилар тузум қулаши ортидан Миср сиёсатидаги энг катта кучга айланишди
Мисрдаги Исломий партия вакиллари янги бош қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи ҳайъатда энг кўп ўринни эгаллашди.
Шанба кунги парламент сайлови натижасига кўра, конститутцияга ўзгартиришлар киритувчи ҳайъатдаги 100 кишининг етмиш нафари - Исломий партия аъзолари.
Ҳусни Муборак ағдарилганидан кейинги асосий сиёсий ўзгаришлардан бири ҳам Миср парламенти таркиби бўлди. Собиқ тузум даврида сиёсий исломий гуруҳлар ва партиялар таъқиб остига олинган ва кўплаб аъзолари қамоққа ташланганди.
Аммо тузум қулаганидан кейин исломий партияларнинг жамият ва сиёсатда ўрни кучайди. Ҳозир Миср парламентининг тўртдан уч қисми исломий партия лар вакилларидир.Т
Мамлакат янги конституцияси лойиҳаси устида ишловчилар аксар исломчилар бўлишини эшитган либераллар ва дунёвийпараст депутатлар норозилик билдириб, парламент биносидан чиқиб кетишган.
Конституциядаги асосий ўзгариш - Миср қонунларида Шариатга қанчалик катта ўрин ажратиш масаласи.
Туркистон: Ғарбнинг бу мувоффаққияти, узоққа чўзилмаслиги аниқ
Мувоффаққийяти деганда, улар мусулмонларни шунча қурбонлар бериб кўлга киритган эркинликларидан сўнг,.яна куфр мафкураси асосидаги бошқарув программаси билан чалғита олганлари тушинилади.
Парламент орқали бу мусулмон жамоалар исломий манфаатларни хар қанча тиқиштирмасинлар, тартибга риоя қилишга мажбур бўладилар.
Тартиб бўйича эса, таклиф қилинаётган хар бир ОЛЛОХнинг хукмлари, халқ ноибларига овозга қўйиш орқали яъни уларни изнига мухтож бўлади.
Аслида бу каби куфрни илтифотига, 99 фоиз овоз олиш билан бориб, уларни изнини сурашни ўзи харом. Чунки ОЛЛОХни хукмларини татбиқ қилиш инсонлардан изн сўраш орқали амалга оширилмайди.
Мувоффаққиятлари узоққа чўзилмаслиги эса: Уларни бу харакатлари, худди аробани қуруқ олиб қочаётган одамни эслатади. Минтақадаги давом этаётган сиёсий ва фикрий курашлар, буларни суянаётган мафкураларини ботиллигини тезда очиб ташлаши аниқ.
Бу курашларда охир оқибат албатта суннатга мувофиқ келган, Ислом мафкурасига асосланувчи ва Исломни Пайғамбаримиз САВ суннатларига мувофиқ хаётга тўлалигича олиб келиш программасини кўтараётган "Ҳизбут тахрир" ва уни шу шаръий йўналишида қўллаб қувватловчи мусулмонлар ғолиб чиқадилар ИНША ОЛЛОХ.