Нажод Асаднинг намойишчиларга қилаётган муомаласини қўллайди
Туркистон:
Эрон президенти Махмуд Ахмадий Нажод Сурия хукуматининг бир йил олдин бошланиб, минглаган кишиларнинг ўлимига сабаб бўлган намойишларга нисбатан тутаётган йўлини оқлади. ”Техрон, деди у, ўзига энг ишончли араб иттифоқчисини қўллаш учун бор куч тоқатини сарфлайди”.
Эроннинг расмий ахборот агентлиги Ахмадий Нажоднинг Сурия президенти Башир Асаднинг вакили Файсал Миқдод билан қилган сухбатидаги мана бу гапларини тарқатди; "Мен хурсандманки, Сурия масъуллари вазиятга жуда яхши ёндошмоқдалар. Суриядаги вазият кундан кунга яхшиланиб боришига умид қиламан”.
Ахмадий Нажодга кўра, Сурия билан алоқаларни кенгайтириш учун хеч қандай тўсиқ йўқ. Эрон бу давлатга ёрдам бериш учун қўлидан келган имкониятдан фойдаланади. Шунинигдек, у Ғарб давлатларини Сурия хукуматини изолациялаш учун ва минтақада Исроилнинг мавқеъини ошириш учун айрим араб давлатлари билан тил бириктираётганликда айблади ва жумладан шундай деди; "Америкаликлар Сурия халқининг хуқуқ ва эркинликларини химоя қиламиз, деган ялтироқ шиорлар орқали Сурия, Ливан, Эрон ва бир неча бошқа давлатларга ўз хукумронлигини ўрнатишни истайди. Бизлар уларнинг қабих режаларини англаб, унга қарши муносиб жавоб қайтармоғимиз лозим”.
Ахмадий Нажод БМТнинг тинчлик режасига тўхталмади. У душманлари ўз мақсадларига етмаслиги учун мамлакат ишларини идора қилишдаги Асаднинг ва Сурия масъулларининг қудратига ишонажагини таъкидлади.
Ўз ўрнида Миқдод хам бунга ўз миннатдорлигини изхор этди. У Суриядаги вазиятга, Араб Лигаси ва БМТнинг баёнотларига хамда бу хусусдаги Сурия сиёсатига доир хужжатларни тақдим этди. У жойлардаги вазиятлар барқарорлик томон юз бураётгани хақида лоф урди.
Маълумки, Қўшам Штатлар ва Британия ўтган ойда Эроннни намойишларни бостириш учун Сурияни қурол яроқлар билан таъминлашда айблаган эдилар. Бу айбловни Дамашқ хам, Эрон хам рад этган.
Эътиборли жихати шундаки, Нажоднинг Асадни қўллаб қувватловчи бу баёнотлари Туркия бош вазири Ражаб Тоиб Эрдоғон Сурия масаласи бўйича музокара олиб бориш учун Техронга қиладиган сафари арафасида билдирилмоқда.
Эрон Тунис, Миср, Ливия ва Яман етакчилигига қарши халқ интифодаларини қўллаган. Асадни эса, қувватламоқда. Чунки, у шиа тоифаларидан бири саналган алавий тоифасига мансубдир.