Оятуллоҳ Хоманаий: Эрон ҳар қандай ҳарбий таҳдидга жавоб қайтаради
Жаноб Хоманаийга кўра, санкициялар Эронни ядровий дастурни амалга оширишдан тўхтатиб қололмайди
Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий мамлакатида ғарб санкцияларига қарши жавоб бериш учун етарли воситалар мавжудлигини айтди.
Жаноб Хоманаийнинг бу огоҳлантириши Теҳронда жума намози пайтида ўқиган хутбасида янгради.
Шу кунларда Эронга қарши Оврўпо Иттифоқи нефт эмбаргосини ва Қўшма Штатлар эса молиявий санкцияларни жорий қилди.
Олий раҳбарнинг айтишича, санкциялар Эроннинг ядровий йўлдан қатъият билан боришига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди.
"Нефт эмбаргоси ва уруш таҳдиларига жавобан бизда, маврида келганда, қўллайдиган ўз воситаларимиз бор", деди Оятуллоҳ Хоманаий.
Бироқ Эрон олий раҳбари бу воситалар нималардан иборат бўлишини маълум қилгани йўқ.
Ўтган ойларда Эрон сиёсатчилари ва расмийлари Форс кўрфазидаги Ҳурмуз бўғосини беркитиб қўйиш билан таҳдид қилишган эди.
Ўта тор бўлган ушбу бўғоз орқали дунё нефтининг бешдан бир қисми ўтади.
Оятуллоҳ Хоманаий огоҳлантириши Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак изоҳи ортидан янграмоқда.
Эҳуд Барак агар санкциялар Эронни ядровий қуролни барпо этиш ҳаракатларидан тўхтатиб қололмаса, Исроил Эронга ҳамла қилиш масаласини кўриб чиқади деб айтганди.
АҚШ Исроилни Эронга ҳужум қилиш режасидан қайтармоқчи
АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужум уюштириш эҳтимоли ҳақидаги ўз баëнотини бўрттирмасликка чақирди.
"Washington Post” газетасида чоп этилган мақоласида Панетта¸ Эрон ядровий қурол яратишнинг сўнгги босқичига кирганига ишонаëтган Исроил ҳукумати жорий йилнинг баҳорига бориб Эрон ядровий иншоотларига ҳужум уюштириши мумкинлигини ëзди.
Газетанинг ëзишича¸ АҚШ президенти ва Мудофаа вазири айни пайтда Исроилни бундай режадан қайтариш ниятида ва Тел-авив ҳукуматига ҳарбий амалиëт Эронга қарши қўлланилаëтган санкцияларга путур етказишини таъкидламоқда.
Айни пайтда Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак халқаро ҳамжамият Теҳроннинг ўз ядровий қурол яратиш режасидан қайтмаслиги ва шу боис Эрон ядровий иншоотларига қарши ҳарбий амалиëт бошлаш фурсати келганини англаб етиши лозим¸ дея баëнот берди.
Туркистон: Иcроил билан Эърон масаласи АҚШни ўта қийин ахволга солиб бормоқда. Афғонистондан тўла қочиб чиқиб кетиб бўлмагунча янги урушларга киришиши, АҚШга хар томонлама зиён келтириши аниқ.
АҚШни бу холатидан бохабар бўлган Европа етакчи давлатлари, Изроилни режаларини қўлламоқдалар. Дунё гегемонлигини ўз қўлига олган АҚШ учун, рўй берадиган ҳар қандай жангавор харакатларга аралашмаслиги мумкин эмас. Аралашиши эса, у учун Афғонистон муаммосини чигаллаштириши, Обамани эса сайловолди программаларига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин.