Расмий Москва
нега Осиёнинг энергия лойиҳаларига қизиқиб қолди?
Россия Президенти Дмитрий Медведевнинг баён
қилишича, мамлакати Осиё давлатлари иштирокидаги энергия лойиҳаларида иштирок
этишга тайёр ва ҳамкор мамлакатларнинг бу хусусдаги таклифларига кўз тикмоқда.
Жаноб Медведев бу ҳақда Душанбеда Тожикистон,
Покистон ва Афғонистон раҳбарлари билан тўрт томонлама учрашуви чоғида маълум
қилган.
Россия раҳбарининг сўзларига қаралса, расмий
Москва Қирғизистон ва Тожикистондан Афғонистону Покистонга электр энергияси
экспорт этишни кўзда тутувчи CASA - 1000 лойиҳасига юз миллионлаб доллар
киритиш истагида.
Аён бўлишича, Россия Марказий Осиё давлатларидан
бошланиб, Афғонистону Покистон оша Ҳиндистонга узанувчи янги газ қувури
қурилиши (ТАПИ) лойиҳасига ҳам бефарқ эмас.
Аммо Тожикистон, Покистон ва Афғонистон раҳбарлари
Россиянинг бу каби қизиқишини олқишлашса-да, ҳозирча бизга қўшил, деган
таклифни илгари суришмаган.
Қурилиши кутилаётган янги қувурдан ташилиши
режаланаётган газ Туркманистон жануби-шарқидаги "Давлатобод" газ
конидан олинади.
Газ қувури қурилиш ишларининг 2012 йилда бошланиб,
2014 йилда якунланиши кутилмоқда.
Қувур йилига 30 миллиард кубометрдан ортиқ газни
ташишга мўлжалланган.
Аммо Россия сўнгги йилларда Туркманистондан газ
сотиб олишни буткул, Ўзбекистондан эса, қисман тўхтатган.
Абу Али..: Россиянинг CASA-1000 ваТАПИ лоихаларига
қизиқиш пайдо қилишидан мақсади, ҳақиқатдан ҳам иқтисодий
эмас, кўпроқ сиёсий мақсадларни кўзламоқда. Бу лоихаларга асосий қаршилик Ўзбекистон томонидан кутилмоқда. У эса
хозирда АҚШ билан манашу манфаатлар
хусусида баъзи бир якинликлар пайдо қилишга ўта бошлади.
Тожикистон, Қирғизстон ва Туркманистонларга Ўзбегистон томонидан ҳар хил босимлар ўтказишга уринишлар бўлиши ва
АҚШ томонидан у қўлловга олиниши кутилмоқда. Худди мана шу холат, Россиянинг бу лоихаларга аралашишига
мумкинчилик
яратиб бериши мумкин. Россия худди ана шу имкониятдан фойдаланиб, минтақадаги гиополитик обрўйини
тиккалашга уриниб кўриши таъйин.
Туркистон.
|