Воскресенье, 09.02.2025
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Сентябрь » 10 » Стив Свердлов: Ўзбекистон чекловларни олиб ташлаш борасида АҚШга босим ўтказаяпти
16:13
Стив Свердлов: Ўзбекистон чекловларни олиб ташлаш борасида АҚШга босим ўтказаяпти

 hrwСтив Свердлов: Ўзбекистон чекловларни олиб ташлаш борасида АҚШга босим ўтказаяпти

Охирги йилларда Тошкентга сафар қилган кўплаб АҚШ мулозимларининг Ўзбекистон раҳбарияти билан музокараларининг асосий мавзуси Афғонистонга шимолий таъминот йўли бўлган

Инсон ҳақларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро Human Rights Watch ташкилоти АҚШ ҳукуматига мурожаат қилиб, Ўзбекистонга нисбатан жорий этган кўмак чекловларини сақлашда давом этишга чақирган.

Ташкилотга кўра, Президент Обама маъмуриятининг Ўзбекистонга ёрдам дастурларини қайта бошлаш, хусусан яна ҳарбий ёрдам кўрсатиш режалари тўғри эмас, чунки расмий Тошкентга бу ёрдамларни тўхтатиш қарори абгор инсон ҳақлари вазияти туфайли киритилган ва ўшандан буён бу борадаги аҳвол яхшилангани йўқ.

АҚШ матбуотида эълон қилинган Human Rights Watch вакили Стив Свердлов мақоласида айтилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги ҳайъат Америкада бўлиб турипти.

Би-би-си Human Rights Watch ташкилоти вакили Стив Свердловдан Вашингтон Ўзбекистонга чекловларни бекор қилиб, яна кўмакларни қайта бошламоқчи эканлиги ҳақидаги ахборотни қаердан олдингиз, деб сўради.

Стив Свердлов: Бизнинг тушунишимиз бўйича, Пентагон узоқ вақтдан буён Ўзбек ҳукуматига нисбатан жорий этилган хусусан ҳарбий ёрдамлар чекловини бекор қилиш ғоясини Конгресс олдида илгари суриб келади. Биз атиги бир неча кун илгари Викиликсдан ошкор бўлган маълумотлардан ҳам шундан хабардор бўлдикки, Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси анча вақт бу чекловнинг олиб ташланишига ҳаракат қилиб келган, бу Ўзбек ҳукумати билан Афғонистонга транзит - Шимолий Таъминот йўли борасида яна яқинроқ бўлиш мақсадида амалга оширилган. Шунингдек, биз охирги кунларда Конгресс олдига Ўзбекистонга нисбатан чекловларни бекор қилиш ташаббусини илгари сураётган расмийлар олий даражадаги расмийлар эканини, бу ташаббус Президент Барак Обама маъмуриятидан келаётганини тушундик.

Би-би-си: Америка ҳукуматининг Ўзбекистонга нисбатан бу чекловларни киритишига нималар сабаб бўлган?

Стив Свердлов: Бу чекловлар 2004 йилда киритилган. Хорижий кўмакларга бағишланган ҳужжатда АҚШ Давлат котибидан Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари аҳволини салмоқли ва давомли яхшилашга чақириш талаб қилинган. Чунки ҳали Андижон ҳодисаларидан олдин Ўзбекистонда диний эркинликларнинг аҳволи, матбуот эркинлиги ва тинч намойишлар уюштириш ҳуқуқлари вазияти ёмонлашган, ёдингизда бўлса, Ўзбекистон 2004 йилда халқаро ташкилотларни мамлакатдан чиқариб юборган, Ўзбекистондаги Очиқ жамият институтини ёпишга мажбурлаган эдилар. Инсон ҳуқуқларининг абгор аҳволи Андижон ҳодисаларидан олдин АҚШ расмийларини хавотирга солиб, ушбу чораларни кўришга ундаган эди.

Би-би-си: Сиз бу чекловларни бекор қилишдан АҚШ маъмурияти ўз манфаатини кўзлаяпти, деяпсиз. Лекин ҳозирнинг ўзида Америка ўзининг кўзлаганига эришган эмасми? Ўзбекистон Афғонистонга Шимолий коридор йўлини очиб берган бўлса, яна улар нимани хоҳлашаяпти?

Стив Свредлов: Яна ўша Конгрессдаги манбаларимиз ахборотидан бизнинг тушунишимизча, Ўзбекистонга чекловни олиб ташлаш билан боғлиқ олди-берди музокаралари ҳозир олиб борилаяпти. Бу ташаббус Ўзбек ҳукуматидан чиқаяпти. Бу нарса Ўзбек ҳукумати қўйган шартлар асосида бўлаяпти. Олди-берди музокаралари шу кеча-кундузда давом этаяпти. Бизнинг тушунишимиз бўйича Ўзбекистон ҳукумати шарт қўйяпти - агар АҚШ ҳукумати инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ чекловни олиб ташламас экан, Каримов сиёсатига мойллигини намойиш этмас экан, Ўзбекистон Америка ва НАТО қўшинларига ўз ҳудудидан таъминот юкларини транзит қилишга рухсат бермайди. Афтидан, Америка шундай ишора бермоқчики, Американинг Ўзбекистонга таъсир ўтказиш воситаларидан кўра Ўзбекистоннинг Америкага таъсир қилиш йўллари кўпроқ. Ўзбекистоннинг ўзидан ҳам кўпроқ Ғарб Ўзбекистонга муҳтож. Афғонистондаги уруш ниҳоясига етиб, у ердан қўшинларни олиб чиқиш фурсати яқинлашар экан, Обама маъмурияти Ўзбекистон орқали Шимолий йўлак орқали транзит йўлини ўзи учун ҳаддан зиёд муҳим деб кўраётганга ўхшайди.

Абу Али..: АҚШни Афғонистондан чекинишида, анча мунча сиёсий чекинишлар, аниқроқ айтганда сиёсий пасткашликлар қилишига тўғри келмоқда.
 Демак АҚШга Ўзбекистонда 2014 йилгача тинчликни сақланиб туриши манфаатли бўлиб турибди. Лекин Каримовни вазиятдан фойдаланиб, АҚШни обрўйига путур етказадиган, қўяётган шартлари, АҚШни навбатдаги ноъқулай ахволга солмоқда.
 АҚШ Каримовга нисбатан қанчалик ғазабланмасин, у Ўзбеқистонни дестобилизация қилишга таваккал қила олмайди. Чунки Афғонистон муаммоси худди унинг  томоғида тиқилган суякдек, зудлик билан бартараф қилиши мухим бўлган масала.
 АҚШ Ўзбек мухолифатини  бирлаштиришга уриниб, уларни Каримовдан хокимиятни тинч йўл билан тортиб олишлари учун харакат қилишларига уринтириб кўрди. Лекин у ерда Миср сценарийсини юргизиб юборишни иложиси йўклигига ақли етгач, Ливия варианти эса АҚШни хозирги манфаатларига, яъни Афғонистон масаласини бартараф қилишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотирланиб, вақтинча худди қўтир эшакка еталанган туя сингари, унинг йўлига юришга мажбур кўринади.
 Аммо Ўзбекистон муаммоси шунинг билан бартараф бўлди дегани эмас, балки бу иккисини харакатларига қаршилик кўрсатиш, уларни режаларини барбот қилишга қаттик киришиш, Россиянинг  хаётий масаласига айланиши кутилмоқда. Россия эса Ўрта Осиёда хали ҳам жуда катта таъсир кўрсатиш ричагларига эга.

Туркистон.
Просмотров: 1112 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2025
    Конструктор сайтов - uCoz