Сурия ҳукумати танклари Ҳомсдаги исёнкорларни қўлловчи мавзеларга қарата ўт очмоқда
Сурия ҳукумати Ҳомсни шу пайтгача кузатилмаган даражада қақшатқич ҳужумга тутмоқда.
Бу борада Ҳомсдан хабар бераётган Би-би-си мухбири Пол Вудга кўра, ҳукумат қўшинлари ракета ва миномётларни тўхтовсиз ишга солаётир.
Қурбонлар борасида эса турли ваҳима ҳамда миш-мишлар авж олган. Интернет хабарлари ва фаолларга кўра, сўнгги ҳужумдаги қурбонлар сони 40 нафардан ошиб қолган.
Баъзи маълумотларга биноан, ҳукуматпараст кучлар уч хонадонга бостириб кириб, бутун оила аъзоларини сўйиб ташлашган.
Оддий одамлар ўқ ёмғирлари ортидан пиёда қўшинлар ҳам кириб келиши мумкин, деган хавотирдалар.
Би-би-си мухбирининг хабар беришича, Сурия ҳукумати ўз танкларини исёнкорларни қўлловчи одамлар яшайдиган мавзеларга бир чақиримча яқин келтириб, ўша ердан ўт очишмоқда.
Пол Вуднинг айтишича, охирги ҳужумлар борасида кўп тафсилотлар маълум эмас. Аниқ воқелик эса - шу пайтгача қилинган ҳеч бир ҳужум ҳозиргиси каби қақшатқия бўлмаган.
Ассад, Россия ва мухолифат
Айни дамда, Дамашққа келган Россия Ташқи ишлар вазири Президент Ассад ва мухолифатни музокараларга чорлаган.
Сергей Лавровга кўра, Башар ал-Ассад зўравонликларни тўхтатишни истайди.
Бироқ Сурия мухолифати Башар ал-Ассаднинг зўравонликларни тўхтатиш ваъдаларига ишонмаслигини айтмоқда.
АҚШ эса Россия Ташқи ишлар вазирининг Сурияга сафари маъно-мақсадини тушунмаётганини билдирди.
Олдинроқ Сурия раҳбариятига қаратилган БМТ резолюциясига Россия ва Хитой вето қўйишганди. Бу ҳаракат Ғарбда қаттиқ танқид ва норозилик билан қабул қилинмоқда.
Туркистон: Энди Россияни Сурияга ташрифидан сўнг, нафақат давлат кучлари билан мухолиф кучлар, балки Россияни обрўйини тўкишга интилувчи барча қувватлар томонидан, правокацион кучлар ишга солинади.
Улар асосан жойларда, халққа нисбатан вахшийликлар уюштириб, уруш алангасини кучайтиришга интилишади.