Воскресенье, 02.02.2025
Албатта ҳукм Аллоҳникидир
http://turkiston.net Сиёсий сақофий,таҳлилий сайт!
Сайт менюси
Календарь
«  Сентябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
CURRENT MOON
Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-6qism
Халифалик давлати қандай қулатилган тўғрисида хужжатли фильмлар 1-6 қисм










Главная » 2011 » Сентябрь » 7 » Туркия Исроил билан савдо ва ҳарбий алоқаларни тўхтатди
15:28
Туркия Исроил билан савдо ва ҳарбий алоқаларни тўхтатди
  israelТуркия Исроил билан савдо ва ҳарбий алоқаларни тўхтатди

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Бунга Ғазо Секторига ёрдам юклари олиб кетаётган флотилияга қарши Исроил аскарлари ўтказган рейдда 9 нафар турк нобуд бўлгани учун Исроил узр сўрамагани сабаб бўлди.
Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия Исроил билан савдо ва мудофаа соҳасидаги алоқаларни тўхтатганини эълон қилди.

Исроил ҳарбийлари ўтган йил Ғазо Секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган Туркия етакчилигидаги флотилияга қарши рейд ўтказган пайтда 9 нафар турк нобуд бўлган.

Исроил турклар нобуд бўлгани учун афсусланиш билдирган, аммо Анқара хоҳлаганидек узр сўрамаган.

Шу боис Туркия ўтган ҳафта Исроил элчисини мамлакатдан чиқариб юборди.

6 сентябр куни Ғўлон минтақасидаги Исроил ҳарбий базасини бориб кўрган Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак икки томонни оғир-босиқ бўлишга чақирди. 

- Исроил ва Туркия ҳозир минтақанинг энг кучли ва энг муҳим давлатлари. Ҳатто ўзаро баҳслар бўлган тақдирда ҳам, баҳслар эса мавжуд, икки томон қурол эмас, ақл билан иш юритиши лозим. Мен буни ҳам ўзимиз, ҳам Туркия томонига тавсия қиламан, - деди Эҳуд Барак.

Воқеа юзасидан БМТ эълон қилган ҳисоботда Исроил "меъёрдан кўп куч қўллагани”, аммо Ғазо Секторининг Исроил ҳарбийлари томонидан блокада қилиниши қонуний экани билдирилган.

Туркия блокада масаласини Халқаро суд муҳокамасига олиб чиқишни ваъда қилган.

Туркия Бош вазири Эрдўғон Мисрга сафаридан сўнг, эҳтимол, келаси ҳафта бошида Ғазо Секторига бориш ниятида эканини яна бир марта айтди.

Сайфуллох..: Ха изроил мустамлакачи давлатларни мусулмон оламини янгитдан тақсимлашларида, араб оламида обрў қозонишдаги калтакланиши лозим бўлган минтақага айланиб қолди.
 Россия Хитой ва яна унга қўшилишга мажбур бўлаётган ЕИ давлатлари томонларидан қўлловга олиниши кутилаётган , Фаластин админстрация рахбарини 20-сентябрда БМТ бош ассамблеясига топшириши кутилаётган, Фаластин давлатчилигини тан олишларини талаб қилувчи мурожати ҳам бунга мисол бўла олади.
 ЕИ ва яна бир қатор давлатларни Махмуд Аббосни талабини кўллаши уларга араб ва мусулмон ўлкаларида обрў келтириш билан бир қаторда, бу қарорни бекор қилинишига вето қўйишга мажбур бўладиган АҚШни эса, аксинча обрўсизлантиради.
 АҚШни Фаластин бўйича олдига қўйган режаларини, юқоридаги амалиёт яъни ишни БМТга топшириш мутлоқ барбот қилиши кутилмоқда.
 Уни режасига биноан АҚШга бўйн сунувчи юқоридаги Туркия сингари мусулмонлар яшовчи давлатлар орқали Изроилга ҳхар хил босимлар ўтказиб, уни боши берк кўчага олиб кириб, кейин ўзи дунё хамжамиятини аралаштирмаган ҳолда Фаластин муаммосини ҳал қилиб, араб оламида катта обрўни қўлга киритмоқчи эди. Хозирда АҚШ Махмуд Аббосга ҳар хил босимлар ўтказишга уриниб кўрмоқда ва шунинг билан бир қаторда уни ўз давлатини изроил билан музокаралар йўли билан хал қилишга ундамоқда.
 Нима бўлганда ҳам Изроил, йиртқичдан ўлжага айланди! Алхамдулиллах.

Туркистон
 
Просмотров: 1261 | Добавил: turkiston | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 6
6 Turkiy  
0
Abdulloh birodarni aytganlarini ma'qullayman. Haqiqattan Toyibjon aka hali Islom uchun hech narsa qilganlari yo'. Keraksiz pahtalani qo'ymaylik unga.

5 abdulloh  
1
erdogan hali etarli ummat foydasiga ish kilgani yok!(kilishiga ishonish ham kiyin)uni biz bilib bilmay obrosini kotarishimiz ayni kofir istagan ish bolishi mumkin!dalillarga tayanib ish tutaylik birodarlar.

4 alii  
1
Яхудларга туфлашдан олдин,мусулмонлар бир бирига туфлашни тухтатишсин!!! Агар шу алфозда иш кетадиган булса(яъни мусулмонлар бирлашмасдан,бир бирини камчилигини исташайверса)хали бери яхудларга туфлашни хаелига келтиришмасин!!! Огох булинглар мусулмон мусулмонга кузгу!!! Бу дегани мусулмонлар бир бирини камчилигини ёпиш керак дегани,бизда эса акси!!!

3 Малыш.уз  
1
Буларкану мана шунака мусулмонлар бир-бирига химояга утса,Эрдуган назаримда жуда кучли сиёсатчи булиб етилди...

2 Ibrohim  
1
yukoridagi birodarimizni fikri juda togri bittadan tuflasa kifoya afsuski musulmonlar ozlari shuni bilishmayaptida

1 roshid  
1
yahudlarga ulim , musulmonlar bir birdan tuflasa ham kifoya ularga

Имя *:
Email *:
Код *:
Ёзилган архивлар
овоз натижалари
Халифалик давлатига қанча вақт қолди деб ўйлайсиз
Всего ответов: 259
Мини-чат
Дўстлар сайти
  • Сайт тузиш
  • Веб-мастерлар учун
  • Программлар ҳамма учун
  • Кўнгилочар дунёси
  • Рунетнинг яхши сайти
  • Пшириқ рецептлари
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    free counters

    Large Visitor Globe


    Halifalik davlati qanday qulatilgan to'grisida hujjatli filmlar 1-3 qism
    Халифалик давлати ?андай ?улатилган тў?рисида хужжатли фильмлар 1-3 ?исм









    Turkiston tahririyati © 2025
    Конструктор сайтов - uCoz