Ҳизбут Таҳрир Бақоъда Сурия қўзолонини
қўллабқувватлаб, намойиш уюштирди
Бугун Бақоъ минтақасида жума намозидан сўнг Ҳизбут Таҳрир – Ливан вилояти даъвати билан Сурия халқининг Баас партияси етакчилигидаги жинояткор режимга қарши олиб бораётган қаҳрамонона курашига ёрдам бериш учун норозилик юриши бошланди. Зеро, бу режим ҳалигача Асад оиласи бошқарувини ҳимоя қилиб, одамларни қонини тўкмоқда, бегуноҳ кишиларни қирғин қилмоқда.
Саъдноил ва Таълбоя шаҳарлари ўртасида ҳаракат қилган ушбу юришда минтақанинг нуфузли кишилари иштирок этди. Намойишчилар «لاَ إلٰه إلاَّ اللهْ وَالأَسَدُ عَدُوُّ اللهْ» «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Асаддан ўзга душман йўқ», дея ҳайқирдилар ҳамда қўлларида «لاَ نَرْكَعُ إلاَّ للهِ» «Аллоҳдан ўзгага тиз чўкмаймиз» каби шиорлар ёзилган плакатлар кўтариб олдилар.
Ушбу юриш сўнггида Ҳизбут Таҳрир Ливан вилояти марказий алоқалар қўмитаси аъзоси доктор Моҳир Саввон иштирокчиларга маъруза қилди. У ўз маърузасида Сурия халқининг тоғут қирғини қаршисидаги жасоратларини юксак баҳолади ҳамда уларга ёрдам бераётган ливанлик биродарларни олқишлади, ушбу тақдирни ҳал қилувчи курашда сабр қилишга даъват қилиб, нусрат бир соатлик сабр учун берилишини таъкидлади.
Ҳизбут Таҳрирнинг
Ливандаги матбуот бўлими