Масонлик (франк масонлик, ингл.Freemasonry. фр. Franc-maçonnerie) – XVIII асрда пайдо бўлган ёпиқ ташкилот туридаги аҳлоқий ҳаракат. Масонлик аҳлоқи ва фалсафаси тавҳийдий динларга таянади. Масон ёки франкмасон атамаси француз (franc-maçon) ва инглиз (freemason) тилларидан келиб чиқади. Шунингдек бу атама асли луғавий маъносида ҳам қўлланилади – озод тош терувчи. Масонликнинг келиб чиқиши ҳақидаги асосий фараз ўрта асрдаги тош терувчи-қрувчилар ширкатларидан деб хисоблансада, лекин,масонликнинг бошланиши яна ҳам қадимроққа – тамплиерлар орденларига (табақаларига) бориб тақалишлиги ҳақидаги назариялар мавжуд. Масонлик минтақавий бирлашган, 40 – 50 кишидан ташкил топган махаллий ложалар (гурухлар) шаклида мавжуд. Кўпроқ сонли ложалар ҳам бор. Маҳаллий ложалар, улар учун оналик ложа хисобланган Буюк Ложа тарафидан таъассис қилинади. Қоида бўйича, бир мамлакатда фақат битта Буюк Ложа бўлиши керак. Лекин АҚШда ҳар бир штатида Буюк Ложа мавжуд. Буюк Ложани масон-биродарлар орасидан сайланган Буюк Устоз бошқаради.Масонликни, орден даб (агар инсонларнинг мунтазам жамоати назарда тутилса) ёки биродарлик деб ( агар ложа аъзолари – масонлар аро биродарлик муносабат табиъатига урғу берилаётган бўлса) номлашади.
Масонликнинг илк ложаларига XVII асрда, Англияда асос солинган. 1717 йили Лондонда биринчи Буюк Ложа вужудга келгандан кейингина масонлик мунтазам холда шаклланди. Кейинчалик бу биринчи Буюк Ложа Англиянинг Бирлашган Буюк Ложасига айланди (UGLE — United Grand Lodge of England (англ.)) ва у бутун масонликнинг оналик ложаси хисобланади.